|
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори, профессор Х.А.Акиловга |
|
“Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедраси мудири, профессор Д.А.Асадовдан |
Билдиришнома
Кафедранинг иш режасига биноан худудий соғлиқни сақлашни бошқарув органлари билан хамкорликни мустаҳқамлаш ва янги ўқув йилига фаолият йўналишларини аниқлаштириш мақсадида 2022 йил 25 июнь куни қуйидаги кун тартиби бўйича 100 нафар худудий соғлиқни сақлаш тизими вакиллари, даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари, жумладан 10 та худуд соғлиқни сақлашни бошқарув органлари раҳбарлари иштирокида видеомулоқот кўринишидаги тахлилий кенгаш ўтказилди.
Кун тартиби:
Иштирокчилар таркиби:
6.Мавзуга алоқадор бўлган ўзга мутахассислар.
Видеомулоқотда давомида 2021/2022 йил ўқув йили давомида бажарилган иш хажми, худудлар хамкорлик натижалар, худудлар вакилларининг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли меёрий хужжатлари асосида ўтказилган циклларда иштироки бўйича презентация кўринишида маълумот берилди. Раҳбар ходимларнинг ўтказилнан циклларда иштироки даражаси асосида шакллантирилган худудлар рейтингида энг юқори кўрсаткичларга Самарқанд, Андижон, Фарғона вилоятлари ва энг паст кўрсаткичларга Сирдарё вилояти, Тошкент шаҳри ва республика даражасидаги муассасалар эга бўлишгани кўрсатиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги Ф-33 Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида тиббиёт соҳаси раҳбар кадрлари захирасини шакллантириш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ўзгартириш бўйича таклифлар тақдим этилди. Жумладан, 40 кредитлик Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга оид давлат ҳокимияти олий органлари ва Соғлиқни саклаш вазирлигининг ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари шарҳи бўйича махсус цикл; соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, даволаш-профилактика муассасалари раҳбар ходимлари учун махсус Online Maktab каналини жорий этиш; интеграцион умумий малака ошириш ҳамда мавзуий малака ошириш циклларини ташкиллаштириш механизмлари; раҳбар лавозимга янги тайинланган мутахассисларни тизимли равишда бошқарув асослари бўйича ўқитиш механизми бўйича таклифлар тақдим этилди.
Кун тартибининг иккинчи масаласи бўйича кафедра томонидан 2022/2023 ўқув йилига режалаштирилган ихтисослаштириш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълим цикллари бўйича маълумот тақдим этилди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича ўтказилган тахлилда худудий соғлиқни сақлашни бошқарув органлари раҳбарлари томонидан бир қатор таклифлар киритилди.
Юқори амалий самара берган “Бошқарувчилар мактаби” тизимини қайта тиклаш; алоҳида меёрий хужжатлар ижроси, фаолият йўналишлари бўйича амалий натижаларни инобатга олган холда бошқарувчилар учун махсус мавзуий малака ошириш циклларини худудлар мисолида ва худудларда ўтказиш таклифлари шулар жумласидан.
Видеомулоқот бўйича тайёрланган маълумотлар бошқарувчиларнинг, худудий соғлиқни сақлашни бошқарув органлари кадрлар бўйича мутахассисларининг Telegram гуруҳларига ўтказиб берилди.
Худудий соғлиқни сақлашни бошқарув органлари 2022 йил 30 июнига кун тартибидаги масалалар бўйича таклифларини ёзма равишда тақдим этишларини маълум қилдилар.
Кафедра мудири, профессор |
|
Д.А.Асадов |
|
|
|
|
|
2022 йил 27 июнь |
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
03.02.2021 4204 ЯнгиликларТОШКЕНТ ВРАЧЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БУЛИМИ МЕНЕЖМЕНТ, ИЖТИМОИЙ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ФАКУЛЬТЕТИ
26.12.2020 4151 ЯнгиликларМурожаатга марказнинг изоҳи
27.11.2020 2850 ЯнгиликларШавкат Мирзиёев Кўксаройда давлат мукофотларини топширди
29.12.2020 2735 ЯнгиликларКардиология ва геронтология кафедрасини ассистентлари Хусанов А.А.,Нуралиева Д.М. КОВИД-19 буйича Тошкент вилоятини туманларида КОП,ТТБ махсус стационарларида текширувда катнашмокда
22.10.2020 1907 Янгиликлар