Мурожаатга марказнинг изоҳи
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган шифокорларнинг малака ошириш курслари бу йилдан бошлаб пуллик асосда бўлгани ҳақидаги материал ўрганиб чиқилиб, қуйидагиларни маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан тиббиёт кадрларининг узлуксиз касбий малакасини ошириш тизимида 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ва пуллик асосда ўтказилиши белгиланган.
Жумладан, мазкур қарорнинг 4-иловасига мувофиқ:
Ҳозирги вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соҳа мутахассислари томонидан янги ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Унда тиббий таълимни ривожлантириш билан боғлиқ қатор янгиликлар ўз аксини топган. Жумладан, давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ходимларга малака ошириш циклларида ўқиш – бюджет ҳисобидан, ихтисослаштириш ва қайта тайёрлаш циклларида ўқишлари хўжалик ҳисобидан ўтказилиши таклифи киритилган.
Тиббиёт ходимларини касбий
малакасини ривожлантириш маркази.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
03.02.2021 4159 ЯнгиликларТОШКЕНТ ВРАЧЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БУЛИМИ МЕНЕЖМЕНТ, ИЖТИМОИЙ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ФАКУЛЬТЕТИ
26.12.2020 4137 ЯнгиликларМурожаатга марказнинг изоҳи
27.11.2020 2829 ЯнгиликларШавкат Мирзиёев Кўксаройда давлат мукофотларини топширди
29.12.2020 2709 ЯнгиликларКардиология ва геронтология кафедрасини ассистентлари Хусанов А.А.,Нуралиева Д.М. КОВИД-19 буйича Тошкент вилоятини туманларида КОП,ТТБ махсус стационарларида текширувда катнашмокда
22.10.2020 1865 Янгиликлар