Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
03.02.2021    10:30 974 Чоп этиш

Маънавият ва Маърифат бўлими

Терапия факультети

   Тошкент ш                                                                                                                                  28 январь

 

Маънавият куни асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил, 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  хусусида булиб, тадбирни факультет декани профессор Ф.И.Хамрабаева кириш сўзи билан очиб, кун тартиби хамда мехмонлар билан таништириб йиғилган курсант- тингловчиларга ва клиник ординаторларга яхши кайфият тилаб сўзни Марказ Ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи Р.К.Салиходжаевага берди. Р.К.Салиходжаева Шифокорларнинг сиёсий онги ва хукуқий маданиятини оширишга каратилган Президент қарор, фармонлари ССВ қарорларини ўрганиш бўйича презентацион маъруза қилди.

                                              

Нобелфарм Саонат компанияси Маркетинг бўлими бошлиғи Чориев Отабек Нормўминовичнинг хам фармсаноатдаги янгиликлар хусусидаги реклама роликлари хам мазмунли етказиб берилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Хузуридаги Катағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори, Шахидлар хотираси жамоат фонди раиси, тарих фанлари доктори, профессор Хасанов Бахтиёр Вахобовичнинг “Аждодлар хотирасини ёд этиб” мавзусидаги презентацион маърузасида “Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган, – деган давлатимиз раҳбарининг фикрлари илгари сурилган хамда 1937-39 йилларни ўз ичига олган маърифатпарвар аждодларимиз хотирасига бағишланган фильм намойиши хам бахс мунозараларга, шифокор- курсант тингловчиларда тарихга бир назар тариқасида  мазмунли маъруза бўлиб йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

                                                      

“Covid-19 пневмония профилактикаси” мавзуидаги маъруза билан Марказ Пульмонология ва клиник аллергология кафедраси мудири Н.Н.Убайдуллаеванинг хам маърузаси ўта долзарблиги билан бахс- мунозараларга бой бўлди. Бугунги маънавий- маърифий тадбирда курсант- тингловчилар хамда клиник ординаторларга маънавий озуқа етказилди.

                                                             

Маънавият- маърифат бўлими бошлиғи:                  Ш.Р.Максудова

Маънавият- маърифат бўлими методисти:               А.Х.Хайдарова