Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
Хотира бор экан, тирикдир миллат, Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
11.05.2021    10:18 352 Чоп этиш

Хотира бор экан, тирикдир миллат,

Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.

Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,

Хотира — эртани ёритгувчи нур.

 

Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор,

Майса хотираси — нурга интилмоқ.

Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди

Йўлининг устида турса ҳатто тоғ.

 

То қуёш осмонда порлаб тураркан,

Осмондай мангусан, эй, она халқим!

Ҳар бир фожиага, ҳар бир шарафга,

Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!

 

Хотира – аждодларга юксак хурмат ва эҳтиром ифодаси. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Шу маънода Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази раҳбарияти, касаба уюшмаси қўмитаси, факультет деканлари, марказ маъмурияти ва ҳодимлари 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Марказда узоқ йиллар давомида фаолият юритган фахрийларни байрам билан муборакбод этишди.

Офтальмология кафедрасининг бир гурух етакчи мутахассислари, профессор - доцентлари ушбу кафедра мудири профессор “Ўзбекистон қахрамони Холиджон Мухаммаджонович Камиловни байрам билан қутладилар.

УЗД кафедраси ассистенти, пандемия даврида ҳалк ҳизмати йўлида Зангиота ТТБ да фаолият олиб борган, марҳум О.Алимардоновни хотирлаб байрам муносабати билан марказ касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совға билан марҳумнинг оиласига топширилди.

Мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлашга қаратилаётган еътибор халқимизнинг ана шундай о`лмас қадриятлари, бебахо маънавий фазилатларини намоён етиб келмоқда. Ўйлаймизки марказнинг бу каби анъаналари ҳали узоқ йиллар амал қилади ва Ёши улуғ устозларимиз хотираси доим қадр-қимматда ёд олинади.