Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
Марказ илмий кенгаши
01.07.2021    10:53 144 Чоп этиш

Марказ Олимлар Кенгаши кун тартибига асосланган ҳолда бўлиб ўтди.

Олимлар Кенгаши раиси профессор Х.А.Акилов белгиланган вазифалар бўйича эътирозлар йўқлигини хисобга олиб, йиғилишни очиқ деб эълон қилди.

Кенгашда марказ директор ўринбосари М.С.Касимова ва бир қатор ҳодимларга профессор ва доцент илмий унвонлари тақдим этилди ва бир қатор марказ олимлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти бўлди.

Кенгаш Академик Ш.И.Салихов,  ва проф. Э.И Мусабаев Коронавирус инфекцияли беморларни рутан билан  даволаш буйича клиник натижаларга иод долзарб ва аҳамиятли маърузалари билан бошланди. Чиқиш сўнгида кенгаш аъзоларининг барча саволларига олимлар томонидан тўлақонли жавоб берилгани бугунги пандемия шароитида Республикамизда амалга оширилган ижобий ва фаҳрли натижаларга эришилганини англатди. Биз бундан олимларимиз билан фаҳрланамиз.

Марказда жорий йилдаги ўқув режаларининг бажарилиши ва келгуси йилга мўлжалланган тадбирлар юзасидан Марказ ўқув ишлари бўйича директор уринбосари, проф. Касимова М.С. ҳисоботи билан давом этди. Ҳисоботда ўқув йили якуни бўйича барча кафедраларда ўтказилган сўровнома натижалари, факультет ва марказ кесимидаги асосли SWOT таҳлил барча кенгаш аъзолари этиборида бўлди. Шу билан бирга М.С.Касимова томонидан тақдим этилган ҳисобот нафақат ўқув жараёни, балки шу билан бирга Марказ Ҳалқаро бўлими, Маънавият ва маърифат бўлимларининг фаолияти ҳақида маълумот берди.

Марказ кошидаги кўп тармоқли клиника бош шифокори, даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари,  Ш.А. Худойбергановнинг клиника фаолиятига оид хисоботи ҳам тингланди.  2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Марказ 20 га яқин кафедраларининг ушбу клиникага кўчиб келиши ҳақидаги ҳабар олимлар томонидан мамнуният билан қабул қилинди.

Доц. Р.К.Салиходжаева "Узлуксиз касбий таълим жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш бўлими"нинг 2020 2021 ўқув йили хисоботини барчага тақдим этди. Танқидий мулоҳаза ва таҳлил бой бўлган ушбу ҳисобот тақдимоти келажакда бундан хам салмоқли натижаларга эришишга куч бағишлади.

Шу билан бирга турли масалалар юзасидан Марказ илмий котиби М.К.Гулямова сўзга чиқди. Марказнинг бир қатор етакчи мутахассислари томонидан топширилган нашрлар илмий кенгаш аъзоларининг овози билан тасдиқланди.

Кун  тартибида белгиланган барча масасалар мазкур кенгашда кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.