Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
ONLINE POLIKLINIKA
23.07.2021    08:46 473 Чоп этиш

ТИББИЁТ ҲОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИДАОНЛАЙН ПОЛИКЛИНИКАЎЗ ИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

«Онлайн поликлиника» пандемия вақтида аҳолига масофадан туриб керакли маслаҳатларни, тавсияларини ҳамда мутахассисларга йўналтириш орқали сифатли тиббий ҳизмат кўрсатади.

Мазкур поликлиникада тиббий ҳизмат оилавий шифокорлари билан бир қаторда тор мутахассислар, шу жумладан педиатр, терапевт, пульмонолог, пульмонолог-фтизиатр, кардиолог, эндокринолог, акушер-гинеколог, реаниматолог, инфекционист, офтальмолог, оториноларинголог, дерматовенеролог, болалар ва катталар жарроҳидан иборат гуруҳ ҳам жалб қилинган.

Онлайн поликлиника хизматидан хорижда бўлиб турган ёрдамга муҳтож юртдошларимиз ҳам фойдаланиши мумкин.

«Онлайн поликлиника»нинг махсус Телеграм боти ва гуруҳи ҳам яратилган бўлиб, унда юртдошларимиз ўзини қийнаб келаётган саволларга ишончли ва керакли тиббий тавсияларни олишлари мумкин.