Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш Маркази директори - Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши депутати, тиббиёт фанлари доктори. профессор, Х.А. Акилов.
Ҳозиргача марказда 650 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Дипломдан кейинги таълим тизимида тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш 60 та тиббиёт мутахассислиги бўйича амалга оширилмоқда. Шундай қилиб, ТХКМРМ илмий платформасида 3 нафар академик, 57 нафар профессор, 124 нафар тиббиёт фанлари доктори, 68 нафардан ортиқ доцент, 155 нафар тиббиёт фанлари номзоди фаолият юритмоқда.
Марказ илмий салоҳияти бугунги кунда 68,92% ни ташкил этади.
Марказ фахри Республиканинг етакчи олими, офталмолог, профессор Кaмилов Холиджон Махамаджанович, Ўзбекистон Республикаси Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
Академиклардан А.М.Убайдуллаев, С.М. Бахрамов, Ф.Г. Назиров. Шу билан бирга мамлакат Соғлиқни сақлаш тарихига профессор-ўқитувчиларимиздан: Д.А. Асадов, А.М. Хаджибоев, Д.М. Сабиров, Х.А. Акилов, А.А. Фазилов, Ш.Э. Атаханов, М.М. Асатова, М.С. Касимова, А.А. Гайбуллаев, Б.Г. Гафуров, Ш.Ш. Шамансуров, А.Н. Арипов, У.К.Каюмов, С.С.Арифов, Ф.И.Хамрабоева, Г.Н. Раҳимова, Д.А. Заретдинов ва бошқалар катта ҳисса қўшмоқдалар. Бу эса ҳурмат ва эътирофга лойиқдир. Бугунги кунда Марказ илмий даражага ва салоҳиятга эга ёш кадрлар билан тўлдирилаётгани қувонарлидир.
Бугунги кунга қадар ТХКМРМда 52 та кафедра ва 9 та курсни бирлаштирган 5 та: “Тиббий-профилактика”, “Терапия”, “Хирургия”, “Педиатрия”, “Менежмент, ижтимоий ва бирламчи соғлиқни сақлаш” факультетлари мавжуд. 2017 -йилда иккита кафедра: “Олий маълумотли ҳамширалар” ва “Инновацион технологиялар учун тиббий асбоб-ускуналар ва муҳандис кадрлар” кафедралари дипломдан кейинги таълим тўғрисидаги ҳукумат қарорига асосан ташкил этилди
Ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикасининг етакчи тиббиёт муассасаларида 60 дан ортиқ клиник йўналишларда ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.
Клиник стажировка ўқиш муддати - 2 йил.
Мутахассислик бўйича курслар ўқиш муддати 1,5 ойдан 24 ойгача.
Малака ошириш курслари ўқиш муддати 18 дан 144 соатгача
Тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича амалиёт ўтилади.
Масофавий таълим ўқув майдончаси, теле-видео конференция, видео-аудио конференция шаклидаги цикллар кўринишида амалга оширилади.
Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш.
- Катта илмий ходимлар институти (докторантура).
- Мустақил тадқиқотчилар. Марказда Хитой, Афғонистон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия Федерациясидан кардиология, онкология, физиотерапия, акупунктур, урология, ультратовуш, акушерлик, гинекология ва перинатал тиббиёт йўналишлари бўйича курсантлар тайёрланмоқда.