Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Мехмонхона типидаги “Шифокор” ётоқхонаси

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази тасарруфидаги «Шифокор» МТЁ да Дж.Ч.Саидазизов раҳбарлигида 36 ходим фаолият юритади.

"Шифокор" меҳмонхона типидаги ётоқхона тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази фуқароларнинг марказ директори билан келишилган муддат давомида ёки курслар/сикллар муддатига мувофиқ вақтинчалик яшаш учун мўлжалланган.

Ётоқхона биноси 1991 йилда қуриб фойдаланишга топширилган. Бинонинг лойиха бўйича сиғими талабага мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 703 ўриндан фойдаланилмоқда. Ётоқхонанинг фойдаланиш майдони 12877м.2.

Ётоқхона намунавий нормаларга мувофиқ яшаш, шуғулланиш ва дам олиш (ҳордиқ) учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, хўжалик объектлари билан жиҳозланган.