Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Хронология

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

“Тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон, бутун халқимиз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган буюк неъматдир”

Ш.М.Мирзиёев

1926

Дастлабки қадамлар

Май ойида соғлиқни сақлаш халқ комиссарлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бўлимлари ходимлари съезди чақирилди. Унда безгак касалликларига қарши кураш учун республика санитария ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш ва эпидемиологик касалликлар профилактикаси масалалари кўриб чиқилди.

Ўша пайтгача Москва, Ленинград ва Қозон шаҳарларидаги малака ошириш институтларига кам сонли шифокорлар юборилар эди. Ўқиш муддати 15–30 кун бўлиб, касалликларнинг ҳудудий хусусиятлари ўрганилмас эди.

Ўрта Осиё республикалари учун ўз республикасида малака оширишни ташкил қилиш долзарб деб топилди.

1930-йиллар боши

Марказий Осиё институти

1930-йиллар бошида нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Ўрта Осиёда шифокорлар малакасини ошириш ва олий таълимдан кейинги тузилмани ташкил этиш зарурати туғилди.

Натижада Марказий Осиё шифокорлар малакасини ошириш институти ташкил этилди.

1932

Институтнинг расмий ташкил топиши

1932 йил 22 июн — Ўрта Осиё Ижроия Қўмитаси Президиумининг 459-сон буйруғи билан Ўрта Осиё врачлар малакасини ошириш институти ташкил этилди (кейинчалик Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, ҳозирги ТХКМРМ).

Биринчи йилда кафедралар фаолиятини шакллантириш, моддий-техник база яратиш ва ўқув-илмий ишларни режалаштириш учун барча имкониятлар ишга солинди.

1932 йил ташкил топиш
1933

Биринчи натижалар

1933 йилда 6 та кафедрада дипломдан кейинги тайёрлаш бошланди. Шу йили 84 нафар шифокор биринчи марта малака оширди.

Йил сайин янги кафедралар очилиб, тингловчилар сони ортиб борди.

1933–1940 йилларда жами 1 330 нафар шифокор малака оширди.

1933 йил биринчи тингловчилар
1936

Фундаментал кутубхона

Институтнинг фундаментал кутубхонаси ташкил топди. У илмий, ўқув-тарбиявий ва ахборот-ресурс манбаи ҳисобланади.

Барча тингловчи ва илмий ходимларни китоблар, хорижий ва мумтоз адабиётлар билан таъминлайди.

Ҳозирги кунда захира 140 000+ нусхадан ортади.

1941–1945

Улуғ Ватан уруши йиллари

Институт жамоаси давр талабига мос фаолият юритди. Тайёрлаш 5,5 баробар кўпайди.

Фронт ва эвакогоспиталлар учун 4585 нафар шифокор тайёрланди.

Институтдан 24 нафар ходим бевосита уруш қатнашчиси бўлди.

II Жаҳон Уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари

Уруш қатнашчилари Меҳнат фахрийлари Фахрийлар Уруш даври Қатнашчилар Фахрийлар сурати Уруш иштирокчилари Меҳнат фахрийлари
Урушдан кейин

Урушдан кейинги юксалиш

Урушдан кейинги давр йўқотишларга қарамасдан илмий-техник юксалишга имкон берди.

Бирин-кетин янги факультетлар ташкил қилинди, 5 та кафедра очилди, янги мутахассисликлар йўлга қўйилди.

Янги бино қуришга рухсат олиниб, пойдевори қурдирилди.

1982

Юқори давлат мукофоти

95 йил ичида ТошВМОИ тарихий миссияни муваффақиятли адо этди.

1982 йил 19 август“Меҳнат Қизил Байроқ” ордени билан мукофотланди.

«Ўзбекистон миллий энциклопедияси»да: «Институт ЖССТнинг олий тиббий мутахассислар тайёрлайдиган базаси» деб ёзилган.

Орден ва фахрийлар
1960–1981

Ўсиш суръатлари

1960 йили — 1024 шифокор

1965 йили — 2211 шифокор

1975 йили — 3031 шифокор

1981 йили — 5000 шифокор тайёрланди.

1932–2017

Ректорлар рўйхати

Институт 1932 йилдан 2017 йилгача 11 нафар ректор раҳбарлигида фаолият юритди:

  • 1932–1938 — Моисей Илич Слоним
  • 1938–1941 — Игрон Самуил Маркович
  • 1942–1945 — Видутский Моисей Яковлевич
  • 1946–1953 — Жўра Саидович Пўлатов
  • 1953–1957 — Маҳамат Бобожонович Султонов
  • 1957–1960 — Зияд Аминович Долимов
  • 1960–1963 — Маннап Атаматович Мирзамуҳамедов
  • 1963–1979 — Ҳамидулла Ҳусанович Ҳусанов
  • 1979–1984 — Қаюм Собирович Зоиров
  • 1984–1997 — Абдуманнон Раҳманович Раҳимжонов
  • 1997–2017 — Жўрабой Маърифбоевич Собиров
  • 2017 – ҳозиргача — Акило Хабибулла Атауллаевич
Ректорлар Тарихий суратлар Институт биноси Фахрийлар
1963–2018

Янги кафедралар ва ташаббуслар

1963 йили Зоиров Қаюм Собирович ташаббуси билан Умумий гигиена кафедраси ташкил топди.

1977 йил 18 август — 796-сон буйруқ билан “Клиник пульмонология” кафедраси ташкил этилди.

1989 йил — Собиров Джўрабой Марифбаевич ташаббуси билан “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам” кафедраси очилди.

1992 йил — Анестизиология ва шошилинч кафедралари бирлаштирилди.

1991 йил — “Шифокор” ётоқхонаси (703 ўрин, 12 877 м²) фойдаланишга топширилди.

1997 йил апрел — Собиров Джўрабой Марифбаевич ректор этиб тайинланди.

2017 йил март — Акилов Хабибулла Атауллаевич ректор бўлди.

2015 йил — “Хирургия-1” ва “Клиник фармакология” кафедралари ташкил этилди.

2017 йил — Менежмент факультети, “Олий маълумотли ҳамширалар” ва “Инновацион технологиялар учун асбоб-ускуналар” кафедралари очилди.

2018 йил — Нейрохирургия кафедраси ташкил этилди.

2020

Янги ном ва янги тизим

2020 йил 7 апрел — Президентимизнинг ПҚ-4666-сон қарори билан Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази” этиб қайта ташкил этилди.

1-сон Республика клиник шифохонаси негизида Кўп тармоқли клиника ташкил этилди.

Ҳозирги кун

Бугунги замонвий марказ

5 та ҳудудий филиал (Навоий, Наманган, Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах), 5 та факультет, 54 та кафедра, 4 та курс фаолият юритмоқда.

435 нафар ходим: 4 академик, 153 фан доктори/профессор, илмий салоҳият 77,1%.

Масофавий таълим (Moodle, видеоконференция), электрон деканат, онлайн тест, виртуал кутубхона, симуляцион марказ (12 хона, юқори сифатли робот-симуляторлар).

2023 йилда узлуксиз касбий таълим портали ишга туширилди.

3 та журнал: “Саломат бўлинг”, “Тиббиёт, таълим ва инновацион тадқиқотлар”, “Ўзбек Тиббиёт Илми ва Таълими Журнали”[](https://ujmse.uz).

Халқаро ҳамкорлик: Ҳиндистон, Хитой, Россия, Корея, Туркия, Германия, Франция, АҚШ билан 18 та меморандум имзоланди.

ECAQA томонидан халқаро институционал аккредитация олинди.

Симуляцион марказ Журналлар Халқаро ҳамкорлик Инглиз тили курси Аккредитация сертификати Ҳозирги марказ