
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорати йиғилиши
30 март 2026 йил
2026 йил 30 март куни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида директорати йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Марказ Олимлар кенгаши таркибини қайта кўриб чиқиш, Илмий кенгаш йиғилишларини ойига бир маротаба ўтказиш, аъзолар иштирокини таъминлаш ҳамда сабабсиз қатнашмаганларга нисбатан интизомий чоралар кўриш масаласи муҳокама қилинди. (Маърузачи: Марказ директори, проф. Х.А. Акилов)
Марказ ходимлари орасида бир вақтнинг ўзида 4 ва ундан ортиқ иш жойида фаолият юритаётган ходимларнинг иш вақтини тартибга солиш юзасидан таклифлар билдирилди. (Маърузачи: Кадрлар бўлими бошлиғи М.З. Турсунбоева)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 2 мартдаги 75-сон буйруғи (“Инфаркт ва инсултга қарши курашиш” миллий дастури доирасида), 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сон қарори ҳамда 2026 йил 17 февралдаги топшириқ хатлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди. (Масъуллар: Терапия факультети декани Ф.И. Хамрабаева, Регистратор офиси ва хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Л.У. Йўлдашева)
Марказ ходимларини 2026 йил апрель ойидан бошлаб 5 кунлик иш тартибига ўтказиш муносабати билан зарур ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилди. (Масъул: юрист-консульт Р.Н. Каримов)
Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш жараёнида белгиланган индикаторлар ижроси муҳокама қилинди. (Маърузачи: Таълим дастурлари ва норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи G.Sh. Артикходжаева)
Марказда илмий-педагогик (методик) кенгаш фаолияти ва унинг самарадорлиги юзасидан маълумот берилди. (Маърузачи: Тиббий профилактика факультети декани Г.Т. Искандарова)
Йиғилиш давомида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди ва ижро назоратга олинди.
Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи: М.Б.Мустафоева