Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Конституция меники, сеники, барчамизники!

07 Апр 2023

"Ўзбекистан Республикаси Конститутцияси тўғрисида"ги қонун лойихаси бўйича 2023 йил 30 апрель кунида ўтказиладиган референдумга тайёргарлик кўришда кўмаклашиш, аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш борасида Конститутцияга киритилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни етказиш хамда бу жараёнда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори, т.ф.д., профессор Хабибулла Атауллаевич Акилов, марказ филиаллари директорлари, кафедра профессор-ўқитувчилари Тошкент вилоятининг барча худудларида фаол иштирок этишмокда.

Ҳусусан, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази "Гематология ва трансфузиология" кафедраси мудири хамда профессор-ўқитувчилар Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида, "Пульмонология" кафедраси мудири хамда профессор-ўқитувчилар Тошкент вилояти Тошкент туманида Конститутцияга киритилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни  соҳа вакилларига етказишди.