Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

“Ота” китобининг тақдимоти!

15 Апр 2023

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ

 

Тошкент ш.                                                                   14 апрель 2023 йил

 

Ота” китобининг тақдимоти!

 

2023 йил 14 апрель куни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш Марказида “Менежмент, ижтимоий ва бирламчи соғлиқни сақлаш” факультетининг профессор-ўқитувчилари, курсант тингловчилари, клиник ординаторлари иштирокида  факультет “Жамоат саломатлиги ва Соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедраси мудири, Устоз, профессор Дамин Абдурахимович Асадов ҳаёт йўлларига бағишлаб ёзилган “ОТА” романи тақвдимотига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 

Тадбирни “Узлуксиз таълим сифатини бахолаш ва мониторинг қилиш” бўлими бошлиғи, доцент Р.К.Салиходжаева кириш сўзи билан очиб берди ва Марказ “Жамоат саломатлиги ва Соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедраси мудири, Устоз, профессор Дамин Абдурахимович хақида ўз фикр мулоҳазалари, таассуротларини билдирди.

Марказ “Жамоат саломатлиги ва Соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедраси мудири, “Устоз, профессор Дамин Абдурахимович  ҳаёт йўлларига бир назар” деб номланган видеоролик намойиши иштирокчилар қалбидан чуқур жой эгаллади.

 

Тадбирнинг асосий қисми - истеъфодаги полковник Сафарали Бековнинг “ОТА” романининг  тақдимоти, ундаги персонажларнинг барчаси Марказда узоқ йиллардан бери фидокорона меҳнат қилаётган устоз олимларимиз эканлиги ҳақидаги қизиқарли фактлар тадбирга ташриф буюрганлар учун янгилик бўлди десак муболаға бўлмайди.

 

Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени сохиби, кўплаб ҳикоя ва романлар муаллифи Шойим Бўтаев,  Қашқадарё вилояти врачлар уюшмаси раиси, “Турон ФА” академиги Қодиров Холиёр Холматовичлар сўзга чиқиб, “Ота” китобини ўқиб олган таассуротлари, устоз Д.А.Асадов шахсияти ҳақида илиқ фикрларини билдириб, ўзининг “Умр йўлларида топган жонларим” асаридан намуналар келтириб, китобнинг биринчи нусхасини профессор Д.А.Асадовга таыдим қилгани тадбирга ўзгача бир шукуҳ баҳш этди.

Шу билан бирга тиббиёт сохаси вакили, хаваскор шоир, ССВ Фармацевтика соҳасини тартибга солиш ва дори воситалари эхтиёжларини аниқлаш бошқармаси бошлиғи Отабек Нормуминович Чориев ижодидан намуналар ўқиб эшшитирилди.

 

Кечанинг бадиий қисмида Мудофаа вазирлиги ашула ва рақс ансамбли солистлари ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга байрамона кайфият улашди.

 

 

Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи:                      Ш.Р.Максудова

Маънавият ва маърифат бўлими методисти:              А.Х.Хайдарова