
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент 23.11.2024
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази анжуманлар залида 2024 йил 23 ноябрь куни курсант тигловчилар ҳамда клиник ординаторлар билан “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” шиори остида Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қадр қимматини эъзозлаш биз барпо этаётган очиқ, эркин ва адолатли жамиятнинг ажралмас хусусияти юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Барчамизга яхши маълумки, ҳозирги кунда дунё шиддат билан ўзгармоқда. Инсониятнинг тақдири ва келажагига таҳдид солаётган хавф-хатар кучайиб бормоқда. Шу муносабати билан Марказ ёшларининг ақл-заковати, букилмас иродаси ва салоҳиятига ўз куч ва имкониятларига таяниб дадил қадамлар билан олдинда боришлари шартлиги Бу - бугунги ҳаёт, бугунги замон талаби эканлигини ҳис этишлари борасида ҳамда Конституциявий ҳуқуқ фанида давлат суверенитети, миллат суверенитети, халқ суверенитети тушунчалари унинг келиб чиқиши, турлари, тарихи ҳақида “Педиатрия” факультетининг “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси Фуқаролик жамияти” кафедраси мудири, профессор М.Н.Нуридинов кириш сўзи билан очиб берди.
Сўнг кафедра доценти Х.А.Хайдарова “Кониституция – қадр қимматим!” мавзусида ўзининг қизиқарли презинтацион маърузасини тақдим этди. Дунёқарашини бойитадиган маънавий-маърифий мавзулар ҳар соҳада илдамлаётган касб эгалари учун муҳим ўрин тутади, жумладан, ёшлар учун ҳам.