Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Искандарова Гулноза Тулкиновна

Искандарова Гулноза Тулкиновна
Тиббиёт фанлари доктори, профессор
Телефон:
ФАКС:

Искандарова Гулноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор 1974 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.                

         1997 йилда ИИ – Тошкент Давлат тиббиёт олийгоҳининг санитария-гигиена факултетини битирган.

     1997-2002 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошидаги “Умумий ва неорганик кимё” институтида кичик илмий ходим лавозимида ишлади.

     2000 йилда «Янги пестицид ХС-2 ни токсикологик баҳолаш ва  атроф-муҳит объектларидан гигиеник жиҳатдан меъёрлаш» мавзусида  номзодлик диссертациясини ёқлади.

     2002-2007 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги қошидаги Санитария-гигиена ва касб касалликлари Илмий тадқиқот институтида “Болалар ва ўсмирлар гигиенаси” лабораториясида катта илмий ходим лавозимида ишлади.

    2006 йилда «18-27 ёшли ўсмирлар организмининг жисмоний қобилияти ва морфофункционал ривожланишининг ўзига хос томонлари, қонуниятлари ва соғломлаштириш чора-тадбирлари» мавзуида  докторлик диссертацияси ишини ҳимоя қилди.

    2007 йилдан бошлаб ҳозирги кунга қадар Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг эпидемиология кафедрасида профессор, кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-