Проф. Слоним М.И. проф. Абдурасулов Д.М. проф.Мирганиев Ш.М. проф.Шакиров Э.А. проф. Икрамов А.И.
Рентгенология кафедраси (хозирги кунда, тиббий радиология) 1932 йилда профессор Слоним М.И. раҳбарлигида ташкил этилиб, мазкур кафедра илк фаолиятини курс сифатида бошлайди. Дастлаб кафедрани ўқув курси сифатида профессор Манкус Г.В. бошкаради. 1936 йилдан бошлаб ўқув курси кафедрага айлантирилди ва 1952 йилгача профессор Стеколников А.С. бошқарди. Уша йилларда кафедра кадрлар етиштириш билан бир қаторда одам организмининг рентген анатомияси билан шуғулланган.
1952-1970 йилларда кафедрани профессор Абдурасулов Д.М. бошқарди. 1959 йилда проф. Абдурасулов Д.М. Рентген – Радиология илмий текшириш институтига ташкил қилади ва кафедра шу базага кўчирилади. Кафедранинг илмий ишлари рентген ва чизиқли томография ёрдамида кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзолари, ошқозон-ичак системаси, сийдик чиқариш системаси ва суяк-бўғим системаси кассаликларини, шу билан бирга бирламчи ва тарқалган ўсма касалликларига ташхис қўйишга қаратилган эди. Кафедрада бу даврда 4 та илмий ишлар тўплами, 10 та монография, 5 та тиббиёт фанлари доктори, 10 та тиббиёт фанлари номзод тайёрлаган.
1968 йилда кафедра иккига бўлинади. Биринчи рентгенология кафедрасини профессор Мирганиев Ш.М. бошқарди. Иккинчи рентген – радиология кафедрасини профессор Мансуров А.Р. бошқаради. 1976 йилга келиб икки кафедра битта кафедрага айлантирилди. 1976 -1998 йилдарда бирлаштирилган кафедрани проф.Мирганиев Ш.М бошқарди. Бу йилларда кафедрада дотсент Еникеева Р.Г., т.ф.н. Буравихина В.Н., т.ф.н. Остер А.В., т.ф.н. Баженова Т.Ф., т.ф.н. Галиева С.Г, т.ф.н. Буравихина В.Н. каби профессионаллар ва бошқалар фаолият юритишган. Кафедрани илмий ишлари нафас олиш органлари, кўкс оралиғи органлари, ошқозон-ичак ва суяк-бўғим системаси касалликларида рентген ташхис қўйишга қаратилган эди. Кафедрада бу даврда 4 та мнография, 35 илмий мақолалар нашр қилинди.
1998 йилдан 2007 йилгача кафедрани профессор Шакиров Э.А. бошқарди. Бу даврда кафедра Ўзбекистон Республикаси Соғликни Саклаш Вазирлиги қошидаги Онкология илмий марказида жойлашган эди ва 2001 йилдан бошлаб кафедра Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига кўчирилди. 2007 йилда рентгенология кафедраси тиббий радиология кафедраси деб номланди ва кафедра нафақат врач-рентгенолог балки, компютер томография, ултратовуш ва радионуклид ташхиси врачлари тайёрлай бошлаган.
Бу даврда кафедра ходимлари 52 та илмий иш, 1 та монография чиқаришди. Профессор Шакиров Э.А. бошчилигида 5 та номзодлик диссертатсия, 1 та докторлик диссертатсияси ҳимоя қилинган эди, 18 та клиник ординатор тайёрланган.
2008 йил бошлаб, ҳозирги кунга қадар кафедрани т.ф.д. Икрамов А.И. бошқармоқда. Ҳозирги кунда кафедрада врач-рентгенологларни, врач-радиологларни умумий ва тематик малака ошириш тсикллари, бошқа мутаххасисларни рентгенология, комптер ва магнитно-резонанс томография, ултратовуш ва радионуклид ташхиси бўйича қайта тайёрлаш тсикллари ўтқазилади. Кафедрада “Клиник радиология” мутахассислиги бўйича клиник ординаторлар ўқитилади ва хозирги кунда барча замонавий нур ташхис усулларини эгаллаган 120 га яқин битирувчи тайёрланган.
Кафедранинг асосий илмий юналиши кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзолари, бош мия, бош суяги ва умуртқа поғонаси шикастланиши ва касалликларида замонавий нур ташхис усулларини яхшилаш. 2008 йилдан бошлаб хозирги кунга қадар кафедра ходимлари 100 га яқин илмий мақола, 10 ўқув-методик қўлланмалар, ўқув-методик ишланмалар нашр этилди. Профессор Икрамов А.И. бошчилигида 4 та номзодлик диссертатсия, 3 та докторлик диссертатсияси ҳимоя қилинди, 2 та ПҳД ва 1 та ДСc диссертатсия тайёрланмоқда. Ҳар йили кафедрада ўртача 25 клиник ординатор ўқитилади. Кафедра ходимлари республикадаги ва хорижий давлатлардаги конферентсия ва семинарларда қатнашишади, Ўзбекистон Радиологлар Жамоасини ва бошқа хорижий радиологлар жамоалари аъзолари ҳисобланишади.