ТХКМРМ “Гастроэнтерология ва физиотерапия” кафедраси
Кафедра 1945 йилда ташкил топган. Биринчи кафедра мудири бўлиб, 1945-1955 йилгача профессор Д.А. Коган фаолият юритган.
Кафедра ривожига салмоқли ҳисса қўшган мутахассисларидан:
Ильинский И.П., Алимова М.Ю., Ильхамджанова Д.Х., Арсланова Д.М., Салихова М.Р., Акрамходжаева Л.А., Азимова Ф.И., Азимова Ф.И., Авазматова Х.Р., Мадунцева О.Г., Фролова Л.В., Туриков А.А., Арифжанов Б.Х, Хасанова Х.Д.лардир.
Ҳозирги кунда кафедрага интилувчан, иродали, юқори малакали мутахассис раҳбарлик қилиб келмоқда.
Хамрабаева Феруза Ибрагимовна
кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Республика Бош физиотерапевти, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Терапия факультети декани, ТХКМРМ илмий ва жамоат ишларида фаол иштирок этади.
1994 йилда Сурункали панкреатитли беморларни физиотерапия усуллари билан реабилитация қилиш мавзусида номзодлик диссертациясини,
2005 йилда Яра касаллигининг патогенезида вегетатив бузилишлар ва биохимик баланснинг роли ва даволаш усулларини оптимизацияси мавзусида докторлик диссертациясини химоя килди.
2006 йилдан бошлаб унинг раҳбарлиги остида 4 та тиббиёт фанлари номзоди ва 1 та докторлик диссертацияси тайёрланди. Ҳозирги кунда эса 1 та докторлик диссертацияси ва 3 та философия фанлари доктори унвонига диссертация ҳимояга тайёрланган.
Шу кунгача 12 та монография, 350 дан ортиқ илмий мақола ва тезис, 30 дан ортиқ услубий тавсиянома чоп этилган хамда 6 та ахборот хатлари, 100 дан зиёд ўқув дастурлари, 1 та илмий тадқиқот патенти тайёрланган.
Хамрабаева Ф.И. Европа панкреатологлар Ассоциацияси, Россия гастроэнтерологлар Ассоциацияси, Ўзбекистон терапевтлар ассоциацияси, Россия гастроэнтерологлар илмий жамоаси аъзоси, шу билан бирга бир қатор таҳрир Кенгаши ва таҳрир хайъати аъзоси. 2018 йилдан буён “Саломат бўлинг” ва “Будьте здоровы» журнали бош редактори бўлиб фаолият юритиб келмоқда. Бундан ташқари, Ф.И. Хамрабева «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси» унвони, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 30 йил» кўкрак нишони билан тақдирланган.
Кўп йиллар давомида кафедранинг клиник базаси сифатида физиотерапия ва курортология ИТИ, кейинчалик эса Ўз Р ССВ Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази фаолият юритди. 2020 йилдан бошлаб кафедра Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникаси худудида фаолият юритиб келмоқда.
Соғлиқни сақлаш тизимида модернизация ва қайта шакллантириш жараёнида 1947 йилда курсантлар таркиби ўзгарди. Шифокорларни янги мутахассислик- «Қайта тиклаш тиббиёти» мутахассислиги бўйича ўқитиш эхтиёжи пайдо бўлди. Қайта тиклаш тиббиёти ўзининг таркибига физиотерапиядан ташқари «Даволаш жисмоний тарбияси», «Спорт тиббиёти», «Шифокор назорати” Ф.И. Хамрабаева ташаббуси билан кафедра «Гастроэнтерология ва физиотерапия» деб номланди. Шу йили эндоскопик текширув хонаси ташкил қилинди. 2007-2009 йиллар давомида кафедрада малака ошириш, қайта тайёрлаш ва клиник ординаторлар тайёрлаш учун гастроэнтерология, гепатология, панкреатология, диетология, физиотерапия, курортология, даволаш жисмоний тарбияси, лазеротерапия, ва спорт тиббиёти бўйича юзлаб ўкув дастурлари яратилди. Бу дастурлар гастроэнтерологиядан шифокорларни қайта тайёрлаш ва физиотерапиядан мавжуд бўлган клиник ординаторлар тайёрлашга мўлжалланган .
Ҳозирги кунда кафедрада юқори малакали, ўз ишини пухта билган, инновацион технология янгиликларини қўллаб-қувватловчи ходимлар фаол меҳнат қилиб келмоқдалар.
Юлдашева Гулчехра Рустамовна
кафедра доценти, тиббиёт фанлари доктори
2011 й. гастроэнтерология ва физиотерапия кафедрасида аспирантурани тугатиб, Ф.И. Хамрабаева раҳбарлиги остида номзодлик диссертациясини «Клиническая оценка антибактериальной и заместительной ферментной терапии хронического панкреатита в условиях Узбекистана», 2018 й. “Роль хронического панкреатита в развитии инсулинорезистентности и пути коррекции метаболических нарушений” мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
2018 й.дан бери кафедрада ўқув услубий ишлар бўйича жавобгар бўлиб ишлаб келмоқда. Ошқозон ичак тизими касалликларини замонавий ташҳислаш, даволаш ва профилактикаси бўйича мунтазам изланишлар олиб боради. ХКМРМ Олимлар Кенгашининг таклиф этилган аъзоси, терапия факультети Кенгаши доимий аъзоси, РСТИАМ спорт тиббиёти – 14.00.38 ва тиббий реабилитация – 14.00.12 мутахассислиги бўйича Илмий Семинар ва Илмий Кенгаш доимий аъзоси, докторант ва мустақил изланувчиларнинг кириш имтиҳони ва малакавий имтиҳони комиссия аъзоси. 2023 й.дан буён МАДА қошидаги ТИ эксперт комиссия аъзоси, Россия гастроэнтерологлари илмий жамияти аъзоси. Бундан ташқари Ўзбекистон спорт шифокорлари Ассоциацияси аъзоси.
Доимий равишда Илмий Семинар ва Кенгашларда тақризчи ва расмий оппонент сифатида иштирок этиб келади.
4 та монография, 100 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар, 15 дан ортиқ услубий кўрсатма ва қўлланмалар, 2 та ахборот хати ва 70 дан ортиқ ўқув дастурлар яратган.
Юлдашева Лола Иркиновна
кафедра доценти, тиббиёт фанлари номзоди
2008 йилдан ҳозирги кунгача ТХКМРМ «Гастроэнтерология ва физиотерапия» кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келмоқда.
Иш фаолияти давомида кафедранинг турли йўналишлари: физиотерапия, балнеология, лазертерапияси, спорт тиббиёти, ДЖТ ва тиббий назорат, гастроэнтерология, гепатология, диетология бўйича 50 дан ортиқ ўқув ва ишчи дастурлари ишлаб чиқилган, малака ошириш, шифокорларни қайта тайёрлаш ва клиник ординаторларни тайёрлаш учун.
ТХКМРМ куп тармокли клиникаси бўлимларида беморларни текшириш пайтида фаол равишда маслаҳат ва терапевтик ёрдам кўрсатади.
Бир неча йил давомида ТАШИУВ терапевтик факултетида терапия бўйича махсус Кенгашнинг илмий котиби бўлиб ишлаган. Юлдашева Л.И. ТХКМРМ илмий Кенгашининг таклиф етилган аъзоси, терапия факултети илмий Кенгаши аъзоси, Спорт тиббиёти бўйича ихтисослаштирилган Кенгаш ва илмий семинар аъзоси . У бир неча бор номзодлик диссертацияларини, шунингдек турли дарсликлар ва услубий тавсияларни ҳимоя қилиш учун диссертантларни тайёрлашда тақризчи бўлиб ишлаган, Ўзбекистон Республикаси ССВ да терапевтик йўналишдаги тор мутахассисликлар бўйича аттестация комиссиясининг котиби бўлиб ишлайди.
У нафақат республика, балки хорижда ҳам физиотерапия ва бошқа тегишли йўналишлар бўйича амалиёт ва малака ошириш курсларидан ўтиб, касбий даражасини бир неча бор оширди.
У доимий равишда халқаро ва миллий конференциялар, симпозиумлар ва конгрессларда қатнашади, у бир неча бор маърузачи ва moderator сифатида иштирок етди. Шунингдек, у марказнинг халқ таълими, маданий ва оммавий ишларида фаол иштирок етади.
Қодирова Саодат Рахимжоновна
кафедра ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди
Қодирова Саодат Рахимжоновна тиббиёт фанлари номзоди,ассистент.
1973 йилда тошкент шахрида туғилган.меҳнат фаолиятини 2001 йилда 1тошгосми фармакология кафедрасида аспирантурадан бошлаган.2005 йилда “к механизму гастродуоденальных побочных эффектов селективных и неселективных ингибиторов изоформ циклооксигеназы”номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
2007 йилдан то шу кунгача тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази “гастроэнтерология ва физиотерапия “кафедрасида ассистент лавозимида фаолият юритиб келмоқда.тхкмр маркази илмий ва жамоат фаолиятида актив иштирок этади.”Оптимизация методов немедикаментозного лечения и профилактики дисбиоза кишечника у больных язвенной болезнью двенадцатиперстной кишки”14.00.43 тиббий профилактика шифри бўйича докторлик диссертациясини ҳимояга тайёрлаб қўйган.100дан ортиқ мақолалар.10 та методик тавсияномалар чоп эттирган. Кафедрада маънавият маърифат бўлимига жавобгар.
Атабаева Саодат Музаффаровна
кафедра ассистенти
Кафедрада 2008 йилдан буён ишлаб келмоқда. Кафедранинг илмий ишларига маъсул. Терапия факультети илмий кенгаши котибаси ва аъзоси. Даволаш жисмоний тарбияси ва спорт тиббиёти бўйича шифокорларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича маъруза ва амалий машғулотлар олиб боради.
Саодат Музаффаровна «Гастропатияли беморларда хеликобактериознинг клиник-морфофункционал хусусиятлари» мавзусида фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражасига номзодлик диссертациясини ёзишни якунлаб, уни ҳимоя қилишга ҳозирламоқда. Илмий тадқиқот иши хеликобактериозли гастропатияларни, уларнинг эрта диагностикаси ва даволашини, шу жумладан кекса беморларда ўрганишга бағишланган. Ҳорижий ва миллий журналларда 40 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этган. У турли конференцияларда маърузалар ва илмий мақолалар билан қатнашган.
Каюмов Азиз Ильхамович
кафедра ассистенти
03.11.1985 таваллуд топган, 2011 йил Самарканд Давлат Тиббиет Институтини «Педиатрия иши» йуналишини тамомлаган ва шу олийгохда 2014 йили «болалар кардиологияси ва ревматологияси» йуналиши буйича магистратурани битирган. 2017 йили Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Спорт тиббиети буйича мутахассислигини олган. В 2021 году получил государственную награду «Шухрат». Токио 2020 олимпиа уйинларига тайергарликдаги хизматлари учун 2021 йили давлат рахбари томонидан «Шухрат» медали билан тақдирланган. Хозирда “Футболчилар ва югурувчиларда жисмоний иш қобилиятини қиесий ташхислашда чидамкорлик генини урни” буйича номзодлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда. Хозирги кунга қадар 3 та мақола ва 4 та тезислар муаллифи.
Ҳозирги кунда «Гастроэнтерология ва физиотерапия» кафедраси Республика гастроэнтерологлар форуми ва миллий реабилитологлар анжумани ташкилотчиси бўлиб келмоқда. Юбилей йилида Ф.И. Хамрабаева раислигида VII гастрофорум ва III миллий реабилитологлар анжумани бўлиб ўтди.
IV Халқаро онлайн гастрофорум. 2020й.
IV Халқаро онлайн гастрофорум. 2020й.
V Халқаро онлайн гастрофорум. 2021й.
V Халқаро онлайн гастрофорум. 2021й.
III Республика реабилитологлар форуми 2021й.
Кафедра жамоаси халкаро фаолиятни фаол олиб бормокда.
Ҳар ўқув йилида чет эл мутахассислари билан ҳамкорликда вебинарлар ўтказилади (Россия Федерацияси, Белоруссия, Украина, АҚШ, Хиндистон, Чехия ва б.) Кафедра мудири қуйидаги халқаро илмий тадқиқот ишларида Ўзбекистондан координатор сифатида иштирок этади:
Кислотага боғлиқ касалликларда ППИ хоссаларини ўрганиш бўйича халқаро клиник тадқиқот (Хиндистон, Ўзбекистон, 2018й.), УДХК атероген хусусиятларини ўрганиш бўйича (кўпмарказли обсервацион тадқиқот) халқаро ноинтервецион кузатувчи дастур (Чехия, Россия федерацияси, Қозоғистон, Ўзбекистон, 2019й.) Кафедра ходимлари хар йили МДҲ (Россия федерацияси, Қозоғистон, Украина, Грузия ) хамда чет эл мамлакатларида малака ошириб келмоқдалар.
Бугунги кунда кафедрада самарали ўқитиш жараёни учун барча қулайликлар яратилган, узлуксиз равишда юқори тезликдаги интернет тармоғи ишлайди, Moodle тизимида ўқитиш йўлга қўйилган, бу эса электрон ўқув материалларини сақлаш ва ўрганиш учун жуда қулай имконият яратган. Moodle тизимининг афзаллиги шифокор қайси худудда бўлишига қарамай, интернет тармоғи орқали ўқув материаллари билан танишиб, масофавий шаклда таълим олиши мумкин. Кафедра ходимлари ва тингловчилари учун компьютер, мультимедиа билан таъминланган шинам ўқув хоналари ва маъруза заллари мавжуд. Бундан ташқари тингловчилар мустақил шуғулланишлари, амалий кўникмалар ўтказиш учун янги физиотерапевтик аппаратлар хонаси, спорт ускуналари билан таъминланган тренажёр зали хамда ходимлар ва тингловчилар учун замонавий АРМ ташкил қилинган.
Шу жумладан, кафедра ходимлари аудитория жихозлари орқали on line конференция ва консультация ўтказиш жараёнида конференцалоқага чиқиб, хамкасблари билан мулоқотда бўлиш имкониятига эга.
Маъруза машғулотлари назарий ва амалий жихатдан тўлақонли бойитилган бўлиб, барча маъруза мазулари бўйича тарқатма материаллар тайёрланган.
Амалий машғулотлар вақтида шуғулланиш учун кўплаб клиник ва услубий тавсияномалар, ўқув-услубий қўлланмалар хамда кафедрадаги барча асосий йўналишлар бўйича кўрсатмалар мавжуд.
Ўтилган материалларни мустахкамлаш учун марказ клиникасида цикл тингловчилари билан бирга профессор кўриги ўтказилиб, беморлар клиник таҳлил қилинади.
Кафедранинг асосий илмий йўналишлари қуйидагилар:
- Оптимизация лечения пациентов с язвенной болезнью ассоциированный Helicobacterpylori с синдромом вегетативной дистонии
- Оптимизация лечения НПВП гастропатий у пациентов с заболеваниями опорно-двигательного аппарата
- Профилактика толстокишечного дисбиоза, как следствие эрадикационной терапии при язвенной болезни двенадцатиперстной кишки методами физиотерапии
- Клинико-морфо-функциональные особенности хеликобактериоза у больных с гастропатиями
- Сравнительный анализ физической работоспособности футболистов и бегунов с учетом полиморфизма генов выносливости
- Оптимизация методов немедикаментозного лечения дисбиоза кишечника у больных язвенной болезнью двенадцатиперстной кишки