Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Салиходжаева Рихси Камиловна

Салиходжаева Рихси Камиловна
Тиббиёт фанлари номзоди, Доцент, Кафедра мудири

 

Рихси Камиловна Салиходжаева 1962-йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Илмий даражаси: Тиббиёт фанлари номзоди, доцент

 

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти, 1992 й. Тошкент Давлат тиббиёт институти, Олий ҳамширалик иши бакалавриати, 2001 й. Тошкент Давлат тиббиёт институти “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш ташкилоти” магистратураси 2005 й.

Халқаро Америка илмий жамиятининг “Sigma Teta-Tau” кўкрак нишони ва Санкт-Петербург касбий таълими жамиятининг А.Г.Неболсин номли халқаро мукофоти билан тақдирланган.

         100 дан ортиқ илмий мақолалар, 50 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар ва дарсликлар муаллифи. Япония, Буюк Британия, Германия, AҚШ, Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларда малака ошириб, Ўзбекистон ва хорижда ўтказиладиган конференсияларда доимий иштирок этиб келмоқда.

Ҳозирги кунда Республикада Ўзбекистон ҳамширалар уюшмаси тузилиб, ҳамширалар фаолияти фаоллаштирилди.

Ташкилий фаолиятни моҳирона олиб боради, ҳамширалик иши бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш, аҳолига юқори ихтисослаштирилган ҳамширалик ёрдами кўрсатиш учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкил этиш, амалий соғлиқни сақлашда меъёрий ҳужжатларни амалга ошириш, ҳамширалик хизматини вертикал такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ва Республика ҳудудларида ҳамширалар ишини мониторинг қилишдан иборат. Ҳудудларда ҳамширалар учун конференсия ва семинарлар ташкил этиш ва ўтказишда шахсан иштирок этади.

 

 

Алимова Фатима Закировна 1966 йилда Тошкент шаҳрида туғилган

1983-1989 йй. Тошкент Давлат тиббиёт институтининг “Даволаш иши” факультетини тугатган.

Маълумоти: олий

Мутахассислиги: Даволаш иши

Иш фаолиятини 1989 йилда 1 шаҳар клиник шифохонасининг пульмонология бўлимида врач интерна лавозимида ишлаган.

1990-2019 йй  П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежида терапия фани ўқитувчиси, “Ҳамширалик иши асослари” кафедраси мудири, коллежнинг касбий таълим бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2014 йилда «Ўрта махсус касб-ҳунар таълими аълочиси»  кўкрак нишони билан тақдирланган.

2019 йилдан хозирги кунга қадар Тошкент врачлар малакасини ошириш институти  (хозирда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази) “Олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари” кафедраси ассистенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Оилали.4 нафар фарзанднинг онаси.

 

 

      Ахунова Нилуфар Хусановна 1986 йилда Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида туғилган. 2001-2004 йилларда Ю.Отабеков номидаги Қўқон Тиббиёт колледжи талабаси, 2004-2012 йиллари эса Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг “Даволаш иши, педагог” факультетини битирган. 2016-2018 йй. Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедрасида магистратурани тамомлаган.

Маълумоти: олий

Мутахассислиги: Даволаш иши, педагог (бакалавр), Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш”( магистратура )

Иш фаолиятини 2013-2016 йй. Фарғона вилояти Қўқон шаҳри тиббиёт колледжи ўқитувчиси лавозимидан бошлаган.

2018-2019 йй. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти (хозирда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази) “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедраси стажёр-ўқитувчи лавозимида фаолият юритган.

2019 йилдан хозирги кунга қадар шу институтнинг “Олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари” кафедраси ассистенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Оилали. 1 нафар фарзанднинг онаси.

Убайдуллоева Барно Бахтияровна 1981 йил Тошкент шахрида зиёлилар оиласида туғилган.

1999-2003 йй. Биринчи Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг “Олий маъумотли хамшира” факультетини тугатган.

2003-2004 йй. Биринчи Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг Тиббиёт менежменти ва маркетинги кафедраси  ассистенти

2004-2007 йй  Тошкент Тиббиёт Академиясида  Жамоат тиббиёти согликни саклаш тизимини бошкариш    йуналиши буйича  магистратурани тугатган

Маълумоти: олий

Мутахассислиги:  Олий хамширалик иши

Иш фаолиятини 2007 йил  Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида  етакчи хамшира лавозимидан бошлаган.

2012-2022 йй.  Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида бош доя лавозимида ишлаган. 2022 йилдан ҳозирги кунга қадар Тошкент врачлар малакасини ошириш институти  (хозирда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази) “Олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари” кафедрасида ассистент лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Оилали. 3 нафар фарзанднинг онаси.

Тожибоева Гулнора Шералиевна 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган

1999-2022 йй. Тошкент Давлат тиббиёт институтининг “Олий ҳамширалик иши” факультетини тугатган.

Маълумоти: олий

Мутахассислиги: Олий маълумотли ҳамшира

Иш фаолиятини 1993 йилда Тошкент  давлат тиббиёт институти                1- клиникасининг  гастроэнтерология, эндокринология бўлимларида ҳамшира лавозимидан бошлаган,  сўнг  бўлим катта  ҳамшираси бўлиб фаолият юритган. (1993-2022 йй.)

2002-2005 йй. Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг “Соғлиқни сақлашни ташкиллиштириш, молиялаштириш ва бошқариш” кафедрасида  стажёр-ўқитувчи лавозимида ишлаган.

2007-2016 йй. 1-Республика тиббиёт коллежи ўқитувчиси

2009-2016 йй. Тошкент шаҳар хокимлиги Соғлиқни сақлаш Бош бошқармасининг  ҳамширалик иши бўйича бош мутахассиси

2017-2022 йй. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти  (хозирда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази) “Олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари” кафедраси стажер-ўқитувчиси.

2022 йилдан кафедра ассистенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

Урунова Дилрабо Таджиевна 1972 йил Қарши шаҳрида туғилган.

1989-1995 йй. Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг “Педиатрия” факультетини тугатган.

2012-2013 йй. Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг “Умумий амалиёт шифокори” факультетини тугатган.

Маълумоти: олий

Мутахассислиги: Педиатр – неонотолог.

Умумий амалиёт шифокори.

 Иш фаолиятини 1995 йилда Қарши шаҳар туғруқхонасида неонатолог лавозимидан бошлаган. 2003-2006 йилларда “НОРЕ” лойиҳасида педиатр, 2006-2016 йй., Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги “Саломатлик – 2 ва 3” лойиҳаларида маслаҳатчи, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг “Соғлиқни сақлашни ташкиллиштириш, молиялаштириш ва бошқариш” кафедрасида   2016-2017 йилларда стажёр-ўқитувчи, 2017-2019 йй. Ўзбекистоннинг “GIZ” лойиҳасида куроторлик бўйича мутахассиси бўлиб фаолият юритган.  

2019 йилдан ҳозирги кунга қадар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази олдинги Тошкент врачлар малакасини ошириш институти) “Олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари” кафедрасида ассистент лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-