Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Иргашев Шухрат Боисович

Иргашев Шухрат Боисович
Т.ф.д .профессор, Кафедра мудири
Телефон:
ФАКС:
E-MAIL: -----

Кафедра тарихи 1948 йилдан бошланади, уша даврда кафедра «Тиббиётнинг фалсафа муаммоси» деб аталган. 

Турли даврларда мазкур кафедра турлича номланган ва қатор олимлар кафедрага раҳбарлик қилган: С.Н. Бергер (1948-1951), И.Б. Синельников (1951-1953), А.М.Смирнов (1953- 1954), В.Ф.Сорокин (1955-1969), А.И.Лунёва (1969-1970), А.А.Файзиев (1971-1976). 1976 йилда кафедра асосида курс ташкил этилган ва унга доцент И.М.Хайдаро раҳбарлик қилган. 2002 йилдан бошлаб, мазкур курс қайта ташкил қилинди  ва у «Соғлом турмуш тарзи» деб номланди, мазкур кафедрага 2006 йилга қадар  доцент О.М. Агзамова раҳбарлик қилди.

Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ислох қилиш даврида нафакат профилактик  балки соғломлаштириш тиббиётини янада ривожлантиришга эҳтиёж пайдо бўлди.

 2006 йилда Валеология фани тиббиёт фанлари реестрига киритилди ва  март ойида ТошВМОИда Валеология кафедраси ташкил этилди ва ушбу кафедрага шу кунга қадар т.ф.д., профессор Иргашев Ш.Б. раҳбарлик қилиб келмоқда. У киши соҳанинг етук олими сифатида нафақат кафедрани ташкил этиш ва фаолиятини ривожлантириш балки, соғломлаштириш тиббиётининг соғлиқни сақлашдаги ўрни ва аҳамиятини янада оширишга ҳисса қўшиб келмоқда.

2023 йил сентябрь ойидан бошлаб кафедрани тиббиёт фанлари номзоди, доцент Файзиева Нозима Нуруллаевна бошкаришни бошлади.

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этишни янада чуқурлаштириш ва аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғломлаштириш тиббиётининг замонавий тамойилларини тадбиқ этиш мақсадида янги врач-валеолог ихтисослиги киритилди.

Ҳозирги кунга келиб кафедрада малакали профессор-ўқитувчилар жамоаси фаолият олиб бормоқда. Кафедра мудири, доцент Файзиева Н.Н. раҳбарлигида ассистентлар Эрметова Д.И., Туляганова К.А., Торакулов Д.Д., Мамадалиева У.И. ва хона мудири Собирова Л.А.  фаолият олиб бормоқда.

Кафедрада ўтган давр мобайнида қатор ўқув дастурлари такомиллаштирилди. Умумий малака оширишга мўлжалланган уч хил мавзудуги: 144 соатлик ўқув цикли “Валеология-соғломлаштириш тиббиётининг асосий фани”, “Хулқ атвор омилларининг валеологик муаммолари” ва “Аҳоли орасида СТТШнинг замонавий ёндошувлари” мавзусида ҳамда тор мутахассислар учун 72 соатлик, Бош шифокорлар учун 36 соатлик ва клиник ординаторлар учун ҳам 36 соатлик, ихтисослаштириш буйича 216 соат ўқув дастурлари тузилган ва амалиётга тадбиқ этилган.

Кафедрада хулқ атвор муаммосига бағишланган битта докторлик диссертацияси ҳимоя қилинди ва ҳозирги кунда қатор мавзуларда номзодлик диссертациялари бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Профессор Иргашев Ш.Б. раҳбарлигида “Республика аҳолиси орасида  СТТШнинг замоавий йўналишалрини яратиш”  мавзусида 2009-2011 йиллари Давлат гранти доирасида илмий тадқиқот ишлари олиб борилди ва натижада поликлиника тизимида аҳоли орасида индивидуал даражада СТТШ ва саломатлик индексини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган математик моделлаштирилган дастурга Давлат Патенти олинди.

Республикада биринчи бўлиб профессор Иргашев Ш.Б. томонидан 2012 йилда “Тиббиёт валеологияси” ва 2015 йилда “Валеология” дарслиги яратилди. Ушбу китоблар дипломдан сўнги таълимда амалиёт шифокорларини малакасини ошириш ва ОЎЮлари талабаларини ўқитишга мўлжалланган. Ҳозирги кунда тингловчилар фойдаланиши учун кафедрада ўзбек ва рус тилларида ўқув услубий қўлланмалар тайёрланган. Кафедра ходимлари халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий-амалий анжуманларда фаол иштирок этиб келади. Юздан ортиқ илмий мақолалар, илмий тезислар маҳаллий ва хорижий нашрларда чоп этилган.

 

 

Иргашев Шухрат Боисович, кафедра мудири (2006 йил март ойидан 2023 йил сентябргача).

Тиббиёт фанлари доктори, профессор, атоқли кардиолог-морфолог, жамоат арбоби. Унинг илмий меҳнатлари фундаментал кардиология, шунингдек соғломлаштириш тиббиёти масалаларига бағишланган, Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам чоп етилган. Ибн Сино халқаро фондини ташкил етиш ташаббуси бўлиб, унинг биринчи раиси бўлган. Улар томонидан 200 дан ортиқ илмий мақола, тезис ва методик ишланмалар чоп етилди. У бир неча монография муаллифи. Кўплаб халқаро илмий форумларда иштирок етган. Икки докторлик ва олтинчи кандидатлик диссертацияси раҳбари. Илмий даражаларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгаш аъзоси: «кардиология» мутахассислиги. Категорияларни бериш бўйича аттестация комиссияси таркибига киради, « валеология » мутахассислиги.

МОИС (юракни ўрганиш халқаро жамияти) аъзоси. «Соғлиқни сақлаш муассасаси» нишони ва медаллар билан тақдирланган.

Иргашев Ш.Б., 2023 йил сентябрдан бошлаб соғлиқни сақлаш вазирининг Ўзбекистон Республикасида профилактика ва превентив тиббиёт масалалари бўйича маслаҳатчиси етиб тайинланди.

 

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-