Тиббиёт ходимларни касбий малакасини ривожлантириш маркази
“МИКРОБИОЛОГИЯ, ИММУНОЛОГИЯ ВА МОЛЕКУЛЯР ГЕНЕТИКА АСОСЛАРИ” КАФЕДРАСИ
Кафедра 1936 йилда ташкил этилган.
ЗАЙНИДДИН АСАМУТДИНОВИЧ САЙФУТДИНОВ
(тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PHD)
Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий профилактика факултетини тугатган (2006 йил). З.А.Сайфутдиновнинг доимий тадқиқот йўналиши – микробиология, хусусан туберкулез қўзғатувчиси бўлиб, “Ўзбекистон Республикасида изониазид дорисига монорезистент бўлган mycobacterium tuberculosisнинг генетик мутациялари тавсифи ва тарқалиши” мавзусида 03.00.04 - Микробиология ва вирусология ҳамда 14.00.26 – Фтизиатрия ихтисосликлари бўйича бажарилган тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Ҳозирда эса, мазкур касаллик қўзғатувчисиеиен янги авлод махсус дори воситаларига турғунликнинг ривожланиши, унинг генетик хусусиятларини чуқур таҳлил қилиш мавзусидаги докторлик диссертациялари устида иш олиб бормоқда. Ўқув жараёнини оптималлаштириш, янги ўқув дастурларини амалиётга жорий этиш борасида кафедранинг илмий-педагогик фаолиятини фаоллаштирди. Фаолияти давомида АҚШ, Германия, Мексика Франция, Австрия, Словакия, Эстония, Хитой, Россия ва Қозоғистон каби давлатларда билим ва малакасини ошириш билан бир қаторда, халқаро конференцияларда ўз маърузалари билан иштирок этиб келган.
З.А.Сайфутдинов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи асосида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари лавозимида ҳам ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда (2023 йил ноябрь ойидан буён). Унинг ташаббуси ва бевосита иштирокида микробиология ҳамда антибиотикларга турғунликнинг ривожланиш муаммолари бўйича 2 та халқаро илмий-амалий конференциялар ўтказилди. 2022-2023 йилларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) “Европа лидерлар мактаби” халқаро лойиҳаси иштирокчиси ҳамда ЖССТ Европа минтақавий бюроси консультанти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси, “Мустақилликнинг 30 йиллиги”, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Фаолияти давомида 20 дан ортиқ илмий ишлар ва микробиология йўналиши бўйича 3 та ўқув қўлланмалари (умумий амалиёт шифокорлари, шифокор-фтизиатр, шифокор-лаборант ва пульмонологлар учун) муаллифи. Кўп йиллик тарих давомида кафедрада амалиёт мутахассислари, ўқитувчилар ва илмий ходимлардан иборат юқори малакали жамоа шаклланган.
АСАТОВА НАФИСА БАХОДИРОВНА
(доцент, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PHD)
1998 йилда Тошкент Давлат II Тиббиёт институтининг санитария-гигиена ва эпидемиология иши мутахассислиги бўйича тўлиқ курсини тугатган. 1998 - 2004 йй. Тошкент Давлат иккинчи тиббиёт институтининг «Микробиология, иммунология ва вирусология» кафедрасида ассистент, 2004 – 2009 йй шу кафедранинг катта ўқитувчиси лавозимида ишлаган. 2009 - 2019 йй Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Микробиология” курсида ассистенти лавозимида ишлаган. 2022 йил сентябрь ойидан Микробиология, иммунология ва молекуляр генетика асослари кафедраси доценти лавозимида иш юритиб келмоқда.
2000 йил «Регуляция монооксигеназной системы печени с помощью адаптированных лимфоцитов» номли номзодлик илмий ишини ҳимоя қилган.
Асатова Н.Б. кафедранинг ўқув ишларида фаол қатнашиб, янги ўқув технологияларини имконияти сари ўзлаштириб, бу билимларини кафедра кундалик ишлари жараёнида тадбиқ этади. Курсантларга бактериологиянинг маълум йўналишларда амалий машғулотларни ўтиб келмоқда.
ЮЛДОШЕВА ХОНЗОДА АХМАДОВНА
(доцент, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PHD)
2002 йилда Тошкент Давлат II Тиббиёт институтининг санитария-гигиена ва эпидемиология иши мутахассислиги бўйича тўлиқ курсини тугатган. 2003йилдан 2006 йилгача Тошкент шахар Сергели тумани ДСЭНМнинг бактериология лабораториясида врач бактериологи.
2006-2010 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти «Микробиология» кафедрасининг катта лаборанти
2010-2013 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти «Микробиология» кафедрасининг стажёр укитувчиси.
2013 йилдан Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Микробиология” курсида ассистенти лавозимида ишлаган. 2022 йил апрель ойидан Микробиология, иммунология ва молекуляр генетика асослари кафедраси доценти лавозимида иш юритиб келмоқда.
2011 йилда Исхакова Х.И. илмий рахбарликларида «Касалхона ичи инфекцияларида шартли патоген энтеробактериялар ва энтерококкларнинг биологик хусусиятлари ва антибиотика сезувчанлиги» мавзусида 03.00.07 – Микробиология грифи буйича номзодлик диссиртациясини химоя килган.
Юлдошева Х.А. кафедрада манавий-маърифий ишлари буйича маъсул хисобланади. Уқув циклларида амалий машғулотларни замонавий технологияни қўллаш билан ҳамда ўқитишнинг интерфаол усулларидан фойдаланиб (вазиятли масалалар ишлаш, ўқитиш ва назорат қилиш тестлари, дарс утишда янги педагогик ва иновацион технологиялар ) юқори илмий услубий даражада ўтказади. Кафедранинг укув -услубий, илмий, масофавий талим ишларида иштирок этади. Бактериология йуналиши буйича укув кулланма ва укув дастурларини ишлаб чикишда иштирок этган. Кафедрада сакланадиган III - IVгурух патоген ва шартли патоген музей штаммларини саклаш ва амалиётда курсантлар билан ишлаш жараёнидаги биологик хавфсизликни таъминлаш буйича маъсул. Курсантларга бактериологиянинг маълум йўналишларда амалий машғулотларни ўтиб келмоқда.
Кафедранинг жойлашган жойи:
Тошкент ш., Паркент кўчаси, 51-уй, (71)268-34-65;
1. Кафедранинг ўқув жараёнига масъул – т.ф.н. доцент Асатова Нафиса Бахадировна. Уяли телефон +998946052976.
2. Манавият -маърифат учун масъул - т.ф.н., доцент Юлдашева Хонзода Ахмадовна. Уяли телефон +998909730441.
3. Илмий ишлар ва хорижий алокалар бўйича, шунингдек асбоб-ускуналарига ва жихозларга жавобгар - т.ф.н., Сайфутдинов Зайниддин Асамутдинович . Уяли телефон +998977588464.