
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент 18.09.2025
2025 йил 18 сентябрь куни Марказ “Терапия” факультетида “Маънавият куни” бўлиб ўтди. “Терапия” факультети декани, профессор Ф.И.Хамрабаева кириш сўзи билан очиб берди. Шифокорларнинг сиёсий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган Президент Қарор, Фармонлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарорларини ўрганиш бўйича Узлуксиз касбий таълим жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини бахолаш бўлими бошлиғи доцент, Р.К.Салиходжаева маъруза қилди.
“Устоз-шогирд” анъанаси рукни остида “Устоз хаёти йўлига бир назар” мавзуида факультет фахри бўлган устоз “Неврология” кафедраси мудири профессор Б.Г.Гафуров билан давра сухбати бўлиб ўтди. Сўнг “Кардиомиопатия” маърузачи ”Ички касалликлар” кафедраси мудири, профессор A.Yu.Ибрагимов презинтацион тақдимоти билан иштирок этди.
Тадбир давомида эл ардоғидаги санъаткор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, барча йиғилганларга маънавий озуқа етказиш эди. Зеро, барчага кўтаринки кайфият улашиб Биз буни уддаладик.