Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Илғор муҳандислик мактаби: атом энергетикаси ва ядро технологияларида янги босқич

17 Дек 2025

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Тошкент                                   17.12.2025

 

Республика илмий-амалий конференцияси — “Физика, энергетика ва иссиқлик техникасининг замонавий муаммолари” доирасида NIYAU MIFI Тошкент филиали ҳузурида Атом энергетикаси ва ядро технологиялари бўйича Илғор муҳандислик мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур Илғор муҳандислик мактаби атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, амалий илмий тадқиқотларни ривожлантиришга хизмат қилувчи муҳим таълим майдонига айланиши кутилмоқда. Тадбир доирасида фахрий меҳмонлар учун Илғор муҳандислик мактабининг лабораториялари бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Талабалар замонавий лаборатория базасининг имкониятларини намойиш этиб, ўзларининг илмий лойиҳаларини тақдим этдилар.

Шунингдек, тадбир давомида NIYAU MIFI Тошкент филиали ҳамда Ўзбекистон Республикасининг энергетика ва таълим соҳасидаги етакчи ташкилотлари ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Улар қаторида “Ўзлитинефтгаз” АЖ, “Ўзэнергоинжинииринг” АЖ, Фориш политехникуми, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, GAMMA SYSTEMATICS ҳамда Ядро физикаси институти мавжуд.