ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ
Маънавият ва маърифат бўлими
Хирургия факультети
Тошкент 22.06.2023
“30 июнь Ёшлар куни”га бағишланган маънавий маърифий бадиий тадбир 2023 йил 22 июнь куни Хирургия факультети билан хамкорликда ўтказилди.Тадбирни факультет декани т.ф.д., доцент С.С.Кариев кириш сўзи билан очиб, факультет ёшларини, клиник ординаторларини табриклаб, Бугунги кунда замонавий илм-фан ва юқори технологияларни мукаммал эгаллаш хар қандай давлат ва жамият тараққиётининг хал қилувчи шартига айланиб бораётгани хеч кимга сир эмас. Ана шу ҳақиқатни чуқур англаган холда, ёш авлодни бугунги шиддатли замонда глобал миқёсда рақобат кучайиб бораётган мураккаб вазиятда юксак интеллектуал салохиятга эга кадрларга айниқса тиббиёт соҳасида эхтиёж хар қачонгидан хам ортиб бориши борасида уларнинг истеъдод ва қобилиятини, эзгу интилишларини руёбга чиқариш йўлида қатъият билан харакат қилаётган УСТОЗ Талияхон Шукуровна хакида шогирдлар эътирофи тингланди. Дархақиқат, “Муаллим - миллатнинг юзи, Ватан истикболининг асл бунёдкоридир” деб бежизга айтилмаган.
Тиббиёт сохаси вакили, хаваскор шоир Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Фармацевтика сохасини тартибга солиш ва дори воситалари эхтиёжини аниқлаш” бўлими бошлиғи Отабек Нормуминович Чориевнинг қаламига мансуб шеърларидан намуналар барчага маъқул бўлди.
”Театр - бу ибратхонадир”, театрни маърифатпавар Махмудхужа Беҳбудий ана шундай атаган бўлса, бугун юртбошимиз, театрни маънавият ўчоғи, ижод аҳлини эса инсон қалбининг муҳандислари дея юксак таърифлайдилар. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор. Дунёқарашини бойитадиган маънавий мавзулар ҳар сохада илдамлаётган касб эгалари учун муҳим ўрин тутади, жумладан, Сиз шифокорлар учун ҳам. Бугунги тадбирнинг кўтаринки кайфиятда ўтишида Ўзбек Миллий Академик драма театри актрисаси, севимли санъаткоримиз Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, халк артисти Мукаддас Холиковани гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди.
“Бинобарин, агар биз ёшларимизни соғлом ва баркамол, Ватанга содиқ инсонлар этиб вояга етказиш ниятида-бўлғуси хоразмийлар, ибн синолар, буxорийлар, улуғбеклар, навоийларни тарбияламоқчи эканмиз биринчи навбатда, ҳар томонлама соғлом, юксак билимли ва маънавиятли этиб тарбиялашимиз зарур. Бу борада ана шундай юксак бурчни аниқ натижалар, амалий ишлар билан оқлашимиз даркор.
Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи: Ш.Р.Максудова
Маънавият ва маърифат бўлими методисти: М.Б.Мустафоева