Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ҳамда Германия халқаро хамкорлик жамиятининг ваколатхонаси ўртасидаги ХАМКОРЛИК

05 Июл 2025

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказини “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедрасида 2025 йил 3 июль куни  Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ваколатхонасининг вакиллари билан жорий йилнинг февраль, март, апрель, май ойларида ўтказилган музокараларда таҳлил қилинган “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш стратегиясини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини малакасини ошириш қўшма дастурларини амалга ошириш бўйича киритилган таклифлар бандларини таҳлили ўтказилди.

Музокарада “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедраси ходимлари: профессор Д.А.Асадов, доцентлар В.А.Хакимов ва А.К.Хамраев, Германия халқаро хамкорлик жамиятининг ваколатхонаси вакиллари: халқаро эксперт – Ann Kristin Xanser, тиббиёт муассасаларини бошқариш бўйича соғлиқни сақлаш соҳасидаги маслаҳатчи – Фотима Мухитдинова, соғлиқни сақлашни бошқариш бўйича миллий эксперт – Равшан Азимовлар иштирок этишди.

Музокара кун тартибидан қуйидаги масалалар жой олди:

-халқаро экспертлар иштирокида 72 кредитли «Йирик кўп тармоқли тиббиёт муассасаларини бошқариш йўналишлари/асослари» мавзуий малака ошириш курси дастурини жорий этиш;

-халқаро экспертлар иштирокида 180 кредитли «Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш. Тизимни молиялаштириш трансформацияси» умумий малака ошириш курси дастурини жорий этиш;

-2025 йил 17-18 октябрь кунлари «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида профессионал рахбарларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълими трансформацияси» халқаро илмий-амалий анжуманни Самарқанд шаҳрида ўтказишда Германия халқаро ҳамкорлик жамиятини иштироки;

-хамкорликда хамкор ташкилотлар ва давлат тиббий олий таълим муассасаларининг «Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш» бўйича мутахассислари учун мувофиқлаштирилган таълим жараёнини ташкиллаштириш бўйича халқаро мутахассислар иштирокида  семинар-тренинг ўтказиш.

Хамкорлар кун тартибига киритилган хар масала ижросини таъминлашга доир қарорлар қабул қилишди.