Наманган вилоятидаги даволаш-профилактика муассасаларининг ташкилик-кадрлар бўлимлари масъул ходимлари учун ташкил этилган “Ташкилий кадрлар ва инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати асослари” сайёр мавзуий малака ошириш цикли 2024 йил 16-21 сентябрь даврида Наманган шаҳрида ўтказилди
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги” Қонуни, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 17 ноябрьдаги 291-сонли «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида профессионал бошқарувчиларнинг стратегик захираси, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш самарадорлигини тубдан яхшилаш тўғрисида» буйруғи билан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 26 апрелдаги 03-28/8843-сонли кўрсатма хати ижросини таъминлаш мақсадида янги механизм - “Ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларининг ташкилий-кадрлар ва инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул ходимлари учун мавзуий малака ошириш цикли жорий этилди. Мазкур циклларни худудий тартибда ўтказилиши белгиланган бўлиб, хозирга қадар Андижон шаҳрида ва Қорақалпоғистон республикасида ўтказилди.
Навбатдаги цикл 2024 йил 16-21 сентябрь кунлари Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида 47 нафар мазкур бошқарма таркибидаги даволаш-профилактика муассасларининг ташкилий кадрлар ва инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ходимлари учун ўтказилди.
Машғулотлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедрасининг профессори Дамин Абдурахимович Асадов бошчилигидаги мутахассислар: доцентлар А.К.Хамраев, В.А.Хакимов, катта ўқитувчи Т.Ю.Арипов, С.Б.Абдурахимова, ассистент Ш.Н.Аббасханова ва Ўзбекистон республикаси Касаба уюшмаси қўмитаси республика кенгаши вакиллари томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.М.Иминов иштирокида ўтказилди. Циклни юқори самара билан ташкиллаштирилиши Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъуллари билан хамкорликда ассистент Ш.Н.Аббасханова томонидан таъминланди.
Таълим жараёни назарий машғулотлар, семинарлар, тингловчилар ишлаб келаётган тиббиёт муассасалари фаолиятини тахлили ҳамда Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги бир қатор муассасалар билан танишиш ва уларнинг ислоҳотлар тамойилларига мос трансформацияси йўналишлари, механизмларини таҳлил қилиш кўринишида ташкиллаштирилгани ўзига ҳос янгилик бўлиб амалий натижа берди.
Цикл якунида тингловчилар масофавий тестлашдан ўтиб сўнгра ёзма имтихон топширдилар. Улар томондан билдирилган таклифлардан мазкур цикл тингловчилар таркибини кенгайтириш, таълим ҳажмини ошириш ҳамда циклни даврий кўринишида ҳар йили ташкил қилиш алоҳида аҳамият касб этади.
Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларининг узлуксиз касбий таълими жараёнини такомиллаштиришнинг бундай кўринишлари мазкур соҳа трансформацияси натижадорлигига хизмат қилиши сўзсиздир.