Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Марказда "Инсон хуқуқлари" хафталиги

13 Мар 2023

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ

МЕНЕДЖМЕНТ ФАКУЛЬТЕТИ

 

Тошкент ш                                                                13 март 2023 йил

 

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳимдир.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида Инсон хукуклари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиклаш тўғрисида" ПК-46-сонли карори юзасидан кабул қилинган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 22 февралдаги 08-04687-сонли топшириқ хати ижроси таъминлаш мақсадида 2023 йил 13 март куни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш Маркази катта залида Марказ ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари, т.ф.д., профессор М.С.Касимова, Менежмент, ижтимоий ва бирламчи соғлиқни сақлаш факультети декани, т.ф.д., профессор Б.А.Магрупов, “Жамоат саломатлиги ва Соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедраси мудири, профессор Д.А.Асадов, Марказ узлуксиз касбий таълим сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи, т.ф.н., доцент Р.К.Салиходжаева ташаббуси билан давлат органлари ходимларининг инсон хукуклари ва гендер тенглик сохасидаги билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида "Инсон хукуклари" хафталиги жоирасида давра суҳбати ташкил қилинди.

                  

Тадбирга “Маърифат“ тарғиботчилар жамияти аьзоси, фалсафа фанлари доктори, профессор, Халқаро тоифадаги спикер, “Меҳнат Шухрати” Ордени соҳибаси, йилнинг Энг Яхши Маьнавият тарғиботчиси, Шермухамедова Жамила Ташпулатовна  ҳамда Тошкент Давлат Юридик Университети профессори, юридик фанлари доктори, Мухитдинова Феруза Абдурашидовналар, Ўзбекистон Республикасининг инсон хукуклари соҳасидаги халкаро мажбуриятларини бажаришда иштирок этаётган давлат органлари ва ташкилотлар мутахассислари сифатида ташриф буюришди.

 

         Шермухамедова Жамила Ташпулатовна томонидан сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилаётганлиги, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг  6 та асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келаётгани ҳақида атрофлича маълумот берилди.

 

         Юридик фанлари доктори, Мухитдинова Феруза Абдурашидовна Ўзбекистон Руспубликаси Президенти томонидан 2020 йил 22 июнь куни қабул қилинган "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси", унинг мазмуни, стратегияда белгиланган вазифалар ва уларнинг бугинги кундаги бажарилиш холатини Марказ ходимлари, профессор уқитувчилари ва тадбирда иштирок этган барча учун ёритиб берди.

        

         Ўйлаймизки Инсон ҳуқуқлари мавзусига бағишланган бугунги тадбир ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишга оз бўлса ҳам ҳизмат қилади.

 

 

https://t.me/txkmrm

 

 

 

 

Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи:                      Ш.Р.Максудова

Маънавият ва маърифат бўлими методисти:              А.Х.Хайдарова