
Ҳурматли тиббиёт олийгоҳини битирувчи ёшлар!
Тиббий ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази сизларни 2025–2026 ўқув йили учун 42 та мутахассислик бўйича клиник ординатура (резидентура)да ўқишга таклиф этади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 18 июлдаги 214-сонли буйруғига мувофиқ, қабул жараёнлари танлов асосида амалга оширилади.
Марказимиз 90 йилдан ортиқ тарихга эга бўлиб, мамлакатимизда тиббий кадрлар тайёрлашда муҳим ўрин тутади. Минглаб шифокорлар, олимлар ва малакали мутахассислар айнан шу ерда таълим олган.
Таълим Юртимизнинг етакчи клиникаларида, марказимиз кафедралари жойлашган замонавий тиббий муассасаларда олиб борилади. Деҳқончилик эмас, бевосита амалиётга йўналтирилган таълим! Дарслар академиклар, профессорлар, фан докторлари ва етакчи амалиётчи мутахассислар томонидан ўтилади.
Шунингдек, иккинчи курсдан бошлаб ординаторлар учун Туркия, Россия ва Қозоғистонда стажировка ўташ имконияти мавжуд. 2024–2025 ўқув йилида 25 нафар ординатор бу имкониятдан фойдаланди.
Қабул бўйича маълумот:
Манзил: Тиббий малака маркази, 2-қават, Қабул комиссияси
Вақт: Душанбадан шанбагача, соат 09:00 дан 17:00 гача
Ҳужжатлар: medtoifa.ssv.uz орқали топширилади
Call-марказ: 998 71 268 26 38
Телеграм-канал: https://t.me/Qabul_2526
Электрон почта: qabul.tipme-2025@mail.ru
Қўшимча маълумот: www.tipme.uz
Келажагингизни бизнинг марказ билан бошланг!
Бизнинг таълим — бу билим, амалиёт ва халқаро имкониятлар уйғунлиги.
Биз сизни кутяпмиз!