
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент 08.10.2025
Жорий йилнинг 8 октябрь куни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, профессор М.С.Касимов бошчилигида, Марказ Сирдарё филиалининг директори А.М.Ашуров ҳамда бир гуруҳ ходимлар иштирокида Сидарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Гулистон тиббиёт кластерига ташриф буюрдилар.
Бунда Сирдарё вилоятида “Неврология” ва “Педиатрия ва болалар овқатланиши” кафедралари томонидан ўтказилаётган сайёр сикллар фаолияти билан танишдилар. Курсантлар билан тиббиётдаги янги ислоҳатлар, малака оширишдаги ташкилий масалаларга тўхталдилар, курсантлар томонидан берилган саволлар баҳс мунозараларга бой бўлди.
Шунингдек, Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошиғи С.С.Худойберганов билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу имзоланган меморандумдан кўзланган мақсад халқ саломатлиги йўлида хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.