АХБОРОТ ХАТИ
Ҳурматли ҳамкасблар!
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Сизни
«Педиатрияда фанлараро ўзаро ҳамкорлик» мавзусидаги
Халқаро Конгресс
ишида фаол иштирок этишга таклиф қилади
Ўтказилиш формати: гибрид (офлайн онлайн).
Ўтказиладиган сана: 14 май 2026 йил
Ўтказиладиган жой: Hyatt Regency меҳмонхонасининг конгресс-холли, Навоий к., 1А, 100017, Тошкент, Ўзбекистон
Конгресс ўтказиладиган тиллар: ўзбек, рус, инглиз
Конгресс қуйидаги ҳужжатлар доирасида ташкил этилади:
- ПФ-60 сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
- «2022–2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида» ги Фармони (2022 йил 28 январь);
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари:
- ПҚ-296 «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» (2023 йил 8 сентябрь);
- ПҚ-5199 «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» (2021 йил 28 июль);
- ПҚ-5124 «Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (2021 йил 25 май);
- ПҚ-4310 «Тиббий ва фармацевтик таълим ҳамда фан тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» (2019 йил 6 май);
- ПП-4891 «Тиббий профилактика самарадорлигини ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (2020 йил 12 ноябрь).
КОНГРЕСС ТАШКИЛОТЧИЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Ўзбекистон Республикаси Педиатрлар Ассоциatsiяси
Ўзбекистон Республикаси болалар неврологлари ассоциatsiяси
Конгресснинг мақсади
Конгресс педиатрия ва унга алоқадор соҳалар бўйича маҳаллий ва хорижий соғлиқни сақлаш мутахассисларини бирлаштиради ҳамда бирламчи тиббий хизмат, ихтисослаштирилган ва стatsiонар ёрдам шароитларида аёллар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш учун профессионал майдонга айланади.
Конгресснинг илмий дастури қуйидаги йўналишларни қамраб олади:
- репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларга, шу жумладан янги туғилган чақалоқларга тиббий ёрдамни ташкил этиш;
- соғлом ва касал боланинг овқатланиши;
- инфекцион касалликларнинг иммунопрофилактикаси;
- болалар касалликларини диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари;
- педиатрларни болалар неврологлари, реаниматологлар, офтальмологлар, травматологлар, жарроҳлар, инфекционистлар ва эпидемиологлар билан фанлараро ҳамкорлиги;
- замонавий инструментал ва лаборатор диагностика усуллари;
- паллиатив ёрдам ва тиббий реабилитatsiя масалалари;
- илмий тадқиқот натижаларини клиник амалиётга жорий этиш.
Конгресснинг илмий йўналишлари
- Ўзбекистон Республикасида педиатрия хизматини ривожлантиришнинг тиббий, ижтимоий ва ташкилий масалалари
- Болалар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик
- Педиатрия соҳасидаги янги клиник протоколларни муҳокама қилиш
- Педиатрияда иммунопрофилактика
- Болалар ногиронлиги муаммолари
- Орфан касалликлар
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА РАИСИ
Акилов Ҳабибулла Атауллаевич — Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори, т.ф.д., профессор
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА РАИСИ ЎРИНБОСАРЛАРИ
Қосимова Мунирахон Содиқжановна Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, т.ф.д., профессор
Насирова Умида Ферузовна Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг илмий ва инновatsiон фаолият бўйича ўринбосари, т.ф.д., профессор
Ташкилий қўмита аъзолари
Саидазизова Шахло Ҳибзиддиновна Педиатрия факультети декани, т.ф.д.
Ахмедова Инобат Мухамеджановна Ўзбекистон Педиатрлар Ассоциaцияси раиси, Педиатрия ва болалар овқатланиши кафедраси мудири, т.ф.д.
Шамансуров Шаанвар Шамуратович Ўзбекистон Республикаси Болалар неврологлари ассоциaцияси раиси, т.ф.д., профессор, Болалар неврологияси кафедраси мудири
Абдужаборова З.М. т.ф.д., Педиатрия кафедраси мудири
Шахизирова И.Д. т.ф.д., Педиатрия кафедраси профессори
Назарова Э.Д. т.ф.н., доцент, Педиатрия ва болалар овқатланиши кафедраси
Гафурова Ф.А. т.ф.д., Акушерлик, гинекология ва перинатал тиббиёт кафедраси мудири
Исанбаева Л.М. т.ф.д., доцент, Акушерлик, гинекология ва перинатал тиббиёт кафедраси
Ешимбетова Г.З. т.ф.д., профессор, Акушерлик, гинекология ва перинатал тиббиёт кафедраси
Артикходжаева Г.Ш. т.ф.д., доцент, Акушерлик, гинекология ва перинатал тиббиёт кафедраси
Каримова Ф.Д. т.ф.д., профессор, Акушерлик ва гинекология кафедраси мудири
Ниязметов Р.Э. т.ф.д., профессор, Акушерлик ва гинекология кафедраси
Жўраева Д.Л. т.ф.н., доцент, Акушерлик ва гинекология кафедраси
Латипова Г.Г. т.ф.н., доцент, Неонатология кафедраси
Тўлаганова Н.М. PhD, доцент, Болалар неврологияси кафедраси
Назарова С.О. PhD, ассистент, Болалар неврологияси кафедраси
Сайфуддинова С.Р. т.ф.д., доцент, Болалар неврологияси кафедраси
Гулямова М.К. т.ф.н., доцент, Болалар неврологияси кафедраси
Ҳамраева Г.Ш. т.ф.д., профессор, Болалар анестезиологияси ва интенсив терапия кафедраси мудири
Муҳиддинова Х.Н. т.ф.д., профессор, Болалар анестезиологияси ва интенсив терапия кафедраси
Мавлянов З.И. д.м.н., ТХКМРМ нинг филиал директори
КОНГРЕССДА ҚАТНАШИШ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ ОЛИШ
учун телефонлар: 998(90) 970-84-00, 9989(94) 693-98-86, ҳамда: www.tipme.uz сайтида
Илмий материаллар
• мақолалар қабул қилиш – 2026 йил 15 апрелгача
• маърузалар учун аризалар – 2026 йил 1 апрелгача
• Конгресс материаллар тўпламида мақолаларни нашр этиш бепул
Иштирок этиш шакллари
• оғзаки маъруза
• постер маъруза
• маърузасиз иштирок
• илмий мақола нашри
Сертификatsiя. Конгресс якунида иштирокчиларга 16 таълим кредитига эга сертификатлар тақдим этилади.