Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Конституция меники, сеники, БАРЧАМИЗНИКИ!

07 Апр 2023

Янги Ўзбекистоннинг Янги конститутцияси қабул қилиниши юзасидан ўтказилиши режалаштирилаётган референдум, конститутциядаги ўзгаришлар, уларнинг мазмунига бағишланган “Конституция меники, сеники, барчамизники” мавзуидаги маънавий-маърифий, сиёсий-бадиий тадбир 2023 йил 5 апрель куни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази “ШИФОКОР” МТЁ да бўлиб ўтди.

Тадбирда ТХКМРМ “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” курси мудири, ф.ф.д., профессор М.Н.Нуритдинов;

Марказ “Акушерлик, гинекология ва перинатал тиббиёт” кафедраси доценти Н.М.Иноятова;

“Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” курси ассистенти, PhD А.Х.Хайдаровалар сўзга чиқиб, конституция ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоғи лозимлиги, ҳар бир соҳа жумладан ўқитувчи, шифокор,  ҳуқуқ тарғибот органлари ходимлари ва шунга ўхшаш бир қанча соҳа йўналишилари, таълимнинг барча босқичлари учун ёшларнинг сиёсий онги, маънавий ва маърифий савияси, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш катта тарбиявий аҳамиятга эгалиги хақида маълумот беришди.

Тадбир сўнгида хушовоз хонанда, Чилонзор маданият уйи раҳбари - Шавкат Ашуров ўзининг мусиқий чиқиши билан барчага хушкайфият тилади.

Ўйлаймизки, 2023 йил 30 апрель кунига белгиланган умумхалқ референдумида фаол иштирок этамиз ва бундай кейин ҳам юрт келажаги йўлида барчамиз бирдамлик ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қиламиз.