Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент 17.11.2025
2025 йилнинг 10–17 ноябрь кунлари Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори Х.А.Акилов бошчилигида Малайзияга хизмат сафари амалга оширилди.
Ташриф доирасида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Гано Excel Индустриес Сдн. Бҳд. (Малайзия) ҳамда Институт Перубатан дан Пергигиан Термажу (ИППТ), Университи Саинс Малайсиа (УСМ) ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумнинг асосий мақсади — илмий-амалий тадқиқотларни ривожлантириш, малака ошириш дастурларини такомиллаштириш ва тиббиёт соҳаси бўйича қўшма ташаббусларни янги босқичга олиб чиқишдан иборатдир. Сафар давомида делегация таркибидаги илмий салоҳиятга эга етук мутахассисларнинг чиқишлари Ф.И. Хамрабаева — Гано Плус препаратининг ёғли жигар ва ўт тош касалликларидаги самарадорлигини ўрганиш бўйича илмий лойиҳа раҳбари ҳамда Я.С. Мамадалиева — Гано Плус экстрактининг сут бези саратони бўйича клиник тадқиқот лойиҳаси раҳбари чиқишлари катта қизиқиш уйғотди.
Ушбу ташриф нафақат ўзаро тажриба алмашишни кучайтирди, балки тиббий таълим ва илмий изланишларда янги ғоялар, инновацион ёндашувлар ва стратегик ҳамкорликлар учун кенг имкониятлар очди.