Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент 10.02.2026
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ–300-сонли “Ўзбекистон–2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлар ижросини таъминлаш, хусусан, ушбу қарорнинг 119-бандида белгиланган вазифалар доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази “Менежмент, ижтимоий ва бирламчи соғлиқни сақлаш” факультетининг “Оилавий тиббиёт касб касалликлари курси билан” кафедраси курсант тингловчилари 2026 йил 10 феврал куни курсант-тингловчилар буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги ҳамда темурийлар сулоласининг ёрқин вакили, шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий” номидаги давлат адабиёт музейига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида тингловчилар ўзбек адабиёти ва маданияти тарихига оид ноёб экспонатлар, қўлёзмалар, тарихий ҳужжатлар ҳамда бадиий мерос намуналарини томоша қилиб, буюк аждодларимизнинг илмий ва ижодий фаолияти ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Бу эса уларнинг миллий ўзликни англаш, тарихий хотирани мустаҳкамлаш ҳамда маънавий дунёқарашини бойитишда муҳим аҳамият касб этди.
Зеро, музейлар жамият ҳаётида муҳим илмий, тарбиявий ва маънавий маскан бўлиб, ёш мутахассисларни ватанпарварлик, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда беқиёс ўрин тутади. Ушбу ташриф тиббиёт ходимларининг нафақат касбий билимларини, балки уларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат қилди.