Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги 2022 йил 8 августдаги ЎРҚ-788-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги «Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-88-сон Фармони ва «Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-185-сон қарори билан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ГИЗ (Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг) ташкилоти ўртасидаги хамкорлик лойиҳасининг режасини амалга ошириш мақсадида, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказини «Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш» кафедрасида халқаро экспертлар иштирокида 72 кредитли «Йирик кўп тармоқли тиббиёт муассасаларини бошқариш йўналишлари/асослари» мавзуий хамда 180 кредитли «Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш. Тизимни молиялаштириш трансформацияси» умумий малака ошириш курсларии жорий этилди. 2025 йилнинг 20 октябрь – 01 ноябрь кунлари билан 72 кредитли циклнинг пилот босқичи Самарқанд вилояти тиббиёт муассасаларининг рахбар ходимлари учун бўлиб ўтди. Ушбу циклда 35 нафар тингловчи таълим олди. Таълим жараёни Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ваколатхонасининг экспертлари хамда ТХКМРМнинг Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш кафедраси ходимлари томонидан олиб борилди. Таълим гибрид (кундузги сайёр) тартибда ўтказилди. Цикл якунида хар бир тингловчига тегишли сертификатлар тақдим этилди.