Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ахборотлаштириш институтлари давлатлараро тармоғининг йиғилиши «Соғлиқни сақлашни бошқариш соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш» мавзусида бўлиб ўтди

11 Окт 2025

"Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш" кафедраси ходимлари МДҲга аъзо давлатларнинг жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ахборотлаштириш институтлари давлатлараро тармоғининг 2025 йил 10 октябрь куни  видеоконференция кўринишида ўтказилган "Соғлиқни сақлашни бошқариш соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш" мавзусидаги йиғилишида иштирок этдилар. Тадбирда Арманистон Республикаси, Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси вакиллари иштирок этишди. Йиғилиш давомида иштирокчилар соғлиқни сақлашни бошқариш соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича ёндашувлар билан ўртоқлашдилар. Жумладан, Марказимизни  "Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш" кафедраси ходимларининг  “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқариш соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш йўллари” ахбороти йиғилиш қатнашчиларида уйғотган қизиқиши асосида тахлил ўтказилди ҳамда кейинги босқичдаги хамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.