Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

“Марказда сумалак сайли: бирлик ва ҳамжиҳатлик тимсоли”

31 Мар 2026

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Маънавият ва маърифат бўлими

Тошкент                                                 24.03.2026

 

Жорий йилнинг 24 март куни Марказда умуминсоний қадриятларимизни улуғлаш, миллий анъаналаримизни асраб-авайлаш ҳамда уларни кенг тарғиб этиш мақсадида янгиланиш ва яшариш рамзи бўлган Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан кўтаринки руҳда “Сумалак сайли” ташкил этилди.

Тадбирда Марказ раҳбарияти, деканлар, профессор-ўқитувчилар, курсант тингловчилар, клиник ординаторлар, шунингдек, Марказга ташриф буюрган халқаро мутахассис эксперт меҳмонлар фаол иштирок этдилар. Иштирокчилар ўртасида дўстона мулоқот, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи самимий муҳит ҳукм сурди.

Сумалак тайёрлаш жараёни миллий куй-қўшиқлар, дилбар рақслар ва эзгу тилаклар билан уйғунлашиб, Наврўзнинг асл моҳиятини – меҳр-оқибат, бирлик ва тотувликни яна бир бор намоён этди.

Мазкур сайл Марказ жамоасининг бирдамлиги, миллий қадриятларга садоқати ҳамда келажак сари ишонч билан интилаётганлигини яққол ифодалади.