Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Москвада "Миллий соғлиқни сақлаш" конгресси бошланди

22 Окт 2025

2025 йил 22-23 октябрь кунлари Россиянинг Москва шаҳрида "Миллий соғлиқни сақлаш" халқаро иштирокидаги 4-Миллий конгресс бошланди. Тадбир ташкилотчилари - Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тадбирнинг ташкилий ҳамкори - Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва ахборотлаштириш марказий илмий-тадқиқот институти." Конгресс - соғлиқни сақлаш соҳасидаги профессионал бошқарувчилар, етакчи тиббий ёрдам ишлаб чиқарувчилар ҳамжамияти учун муҳим воқеадир. Конгресснинг ишбилармонлик дастурида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг "Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш" кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Д.А.Асадов иштирок этмоқда. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва ахборотлаштириш марказий илмий-тадқиқот институти ўртасида шартнома имзоланди. Конгрессда соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий лойиҳаларни амалга ошириш - уларнинг натижалари ва энг яхши минтақавий амалиётлар, шунингдек, тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш жараёнларини модернизация қилиш ва молиявий барқарорлик масалалари муҳокама қилинади.