
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент 16.10.2025
Жорий йилнинг 16 октябрь куни “Тиббий профилактика” факультетида маънавият куни бўлиб ўтди. Криш сўзи билан факультет декани, профессор Г.Т.Искандарова очиб берди. Шифокорларнинг сиёсий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган Президент Қарор, Фармонлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарорларини ўрганиш бўйича Узлуксиз касбий таълим жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини бахолаш бўлими бошлиғи доцент, Р.К.Салиходжаеванинг презинтацион тақдимоти баҳс мунозараларга бой бўлди. Сўнг “Аҳоли орасида соғлом овқатланиш муаммоси”мавзуи юзасида ”Гигиена ва радиацион хавфсизлик” кафедраси профессори А.С.Худайберганов маъруза қилди.
Тадбир давомида “Ниҳол” мукофоти совриндори Исроил Саидумаров, Ҳасан Ҳусан Иноятовларнинг мусиқий чиқишлари ҳамда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти “Театр санъати” факультети битирувчилари иштирокида сахналаштирилган “Бехато отилган ўқ” театри намоиши барчага манзур бўлди. Биз бугунги тадбирдан кўзланган мақсадга эришдик десак муболаға бўлмайнди.