Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Тиббиёт, маънавият ва маданият уйғунлиги

21 Окт 2025

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Маънавият ва маърифат бўлими

Тошкент                                              21.10.2025

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Клиник ординатура битирувчиларининг “Битурув кечаси” бўлиб ўтди. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.С.Касимова йиғилганларни 21 октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан барчани табриклаб тадбирни очиб берди. Битирувчи клиник ординаторларни табриклаб факультет декани доцент F.Sh.Примов табриклаб ва келган меҳмонларга сўз берди. Тадбир давомида “Ўзбегим” видеоролики намойиш этилди, табриклар давомий бўлиб факультет деканлари кафедра мудирлари ота-оналар сўзга чиқдилар.

Энг наъмунали ҳамда тиришқоқ, иқтидорли бир гуруҳ клиник ординатура битирувчиларига Ўзбекистон халқ артисти Дилноза Кубаева томонидан “Фахрий ёрлиқ”лар топширилди.

Сўнг тадбирнинг мусиқий қисмида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўэсатган артист Абдурашид Йўлдошев ҳамда ёшларнинг севимли хонандаси Зоиршох Жўраевларнинг чиқиши барча тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашдилар.

Биз бугунги битирувчи ёшларимизга келгуси ишларида омадлар тилаб қоламиз!