Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 04 декабрдаги 376-сонли “«Соғлиқни сақлаш бошқарувчилари мактаби-2026» махсус интеграцион мавзуий малака ошириш циклини ўтказиш тўғрисида” буйруғи билан 2026 йил 05-январь – 14-февраль даврида худудий соғлиқни сақлашни бошқарув органлари раҳбар ходимлари учун даврий махсус интеграцион малака ошириш курси Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказини “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедраси негизида ўтказилиши белгиланган. Мазкур хўжалик ҳисобидаги мавзуий малака ошириш цикли интеграцион тартибда Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети билан хамкорликда ўтказилади.
Режа-жадвалга биноан 2026 йил 5-январь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.А.Худаяров раислигида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари, санитария-эпидемиологик осойишталик жамоат саломатлиги қўмитасини бошқармалари бошлиқлари учун биринчи цикл Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 26-декабрьдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга оид белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш таҳлилидан бошланди.
Худудий соғлиқни сақлашни бошқарув органлари раҳбар ходимларини узлуксиз касбий таълимини инновацион механизмларидан бўлган мазкур цикл таркибидан соғлиқни сақлашни бошқариш ва таркибий тузилма трансформацияси, иқтисодиёт, молиялаштириш ва бухгалтерия хизмати, янги молиявий механизмлар, ходимларни ва низоларни бошқариш, коррупцияга қарши кураш, меҳнат муносабатлари, тиббий ҳуқуқ асослари, бирламчи тиббий санитария ёрдами хизмати, илғор халқаро тажриба модуллари жой олган. Машғулотлар давомида долзарб мавзулар таҳлиллари, соғлиқни сақлаш вазирлигида амалиёт, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятини ўрганиш, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари республика кенгаши билан таҳлил, Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университетида машғулотлар ўрин, маданий дастур ўрин олган. Хар бир цикл якуни бўйича соғлиқни сақлаш вазири, вазир ўринбосарлари томонидан тахлил ўтказиб борилиши кўзда тутилган. Цикл якунида хар бир тингловчи фаолият натижалари бўйича тайёрлаган ахбороти таҳлил қилинади, масофавий тартибда тест, ёзма ва оғзаки имтиҳон ўтказилади.