Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент 14.03.2026
Ҳашар — халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан биридир. “Ҳашар” деб аталган эзгу анъана асрлар давомида халқимизни бирдамликка, ҳамжиҳатликка, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатга чорлаб келади. Ушбу анъана нафақат ҳудудларни обод қилишга хизмат қилади, балки инсонлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саҳоват ва бунёдкорлик каби юксак фазилатларни мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Юртимизда Наврўз умумхалқ байрами арафасида анъанавий тарзда ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашарлари ҳам ана шу эзгу қадриятларнинг ёрқин ифодасидир.
Жорий йилнинг 13–14 март кунлари Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида ҳам Наврўз умумхалқ байрами арафасида анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди. Мазкур ҳашар давомида марказ ҳудудини ободонлаштириш, атроф-муҳитни янада покиза ва файзли ҳолатга келтириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, марказнинг фидойи ва меҳнаткаш тозалик ходимлари томонидан бино атрофи, ҳовли ҳудуди ва йўлаклар тозаланди, дераза ойналари артилди, дарахтларга ишлов берилиб, уларнинг таналари оқланиб тартибга келтирилди. Ҳудуддаги яшил майдонлар саранжом-саришта қилиниб, баҳор фаслини муносиб кутиб олиш учун ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Бундай эзгу ташаббуслар марказ ҳудудида тозалик, озодалик ва ободлик муҳитини яратиш, шунингдек, жамоа ўртасида ҳамжиҳатлик ва бирликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.