Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Tошкент ш. 10 март 2026 йил
2026 йил 10 март куни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида 8-Март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Марказ директори, профессор Х.А.Акилов хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, гендер тенгликни қарор топтириш, оила, оналик ва болаликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини янада яхшилаш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузи йилдан-йилга ортиб бораётгани, уларнинг илм-фан, тиббиёт, таълим ҳамда бошқа кўплаб соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани эътироф этилди. Айниқса, Марказда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг касбий маҳорати, фидокорона меҳнати ҳамда жамоа ҳаётидаги фаоллиги алоҳида эътироф этилди.