Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Ахмедова Инобат Мухамеджановна

Ахмедова Инобат Мухамеджановна
Т.ф.д. , кафедра мудираси
Телефон:
ФАКС:

 

Кафедра мудири, Т.ф.д., Ахмедова Инобат Мухамеджановна

 

          Ахмедова Инобат  Мухамеджановна, 1964-йилда туғилган,  олий маълумотли, 1987-йили Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт  институтини педиатрия ихтисослиги буйича тугатган. 1987-1988 йилларда ЎзССВ Педиатрия ИТИ клиникаси базасида  «Педиатрия» ихтисослигида интернатурани ўтган.  1988-йилдан 1990-йилгача 7-сонли болалар поликлиникасида мактаб врачи лавозимида ишлаган.

 1990-йилдан 1998-йилгача ЎзССВ Педиатрия ИТИ да гастроэнтерология бўлимида кичик илмий ходим лавозимида ишлаган.

         1998-йилда «Болалардаги  ичак дисбактериози билан ассоцирланган сурункали гастродуоденитнинг клиник-биохимик тавсифи» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилган.

         1998-1999 ўқув йилида ТошВМОИ 2-педиатрия кафедрасида  ассистент лавозимида ишлаган.

1999-йилдан 2002-йилгача ЎзССВ Педиатрия ИТИ “Педиатрия” ихтисослигида докторантурани ўтаган.

         2006-йилда  «Болалардаги ингичка ичак энзимопатияларидаги гормонал ва метаболик бузилишлар» мавзусида докторлик диссертациясини химоя қилган.

         2002-йилдан 2017-йил 25-августгача  РИПИАТМ гастроэнтерология илмий бўлимида бош илмий ходим лавозимида ишлаган.

         2013-йилдан 2017-йилгача ТошВМОИ «Педиатрия ва болалар овкатланиши» кафедрасида ўриндош профессор лавозимида ишлаган.

        2017-2018 ўқув йилидан бошлаб  хозирги давргача ТХКМРМ  «Педиатрия ва болалар овкатланиши» кафедраси мудири лавозимида  фаолият  кўрсатяпти.

        Педагогик иш стажи  – 23 йил, малакавий тоифаси – олий.

         ЖССТнинг Болалар касалликларини интеграралашган усулда олиб бориш  дастурининг  амбулатор ва стационар ўқув программаларида бевосита иштирок этган. ЖССТ, ЮНИСЕФ, USAID/Здрав Плюс, USAID/Соғлом оила, USAID/project НОРЕ халқаро ташкилотлари билан ҳамкорликда ўқув дастурларини амалиётга тадбиқ этишда қатнашган.

       РИПИАТМ илмий кенгаш аъзоси.  ЎзРССВ Оналик ва болаликни  мухофаза қилиш  мувофиқлашув кенгаши аъзоси, даволаш-профилактика муассасаларининг тиббий хизмат кўрсатиш сифатини бахолаш бўйича махаллий консультанти хисобланади. 2012-йилдан бери ЎзР ССВнинг ўқув тарбия муассасалари буйича Бош консультанти.

       Умумий педиатрия, педиатрия, болалар кардиологияси ва ревматологияси, болалар нефрологияси гемодиализ билан, ўсмир ва чақирув ёшидагилар касалликларининг шифокорлик экспертизаси, болалар аллергологияси ва иммунологияси, болалик даври иммунопрофилактикаси мутахассисликлари ихтисослаштирилган аттестация комиссияси аъзоси сифатида фаолият кўрсатади. ТошПМИ ҳузуридаги илмий даражалар берувчи 

 DSc.04/30.12.2019.tib.29.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги қошидаги илмий семинар аъзси.

      Ахмедова И.М. кўплаб халқаро ва махаллий анжуманларнинг доимий иштирокчиси ва маърузачиси.

      Ахмедова И.М. томонидан  18 ўқув дастурлари, 120 дан ортиқ илмий нашрлар, 16 услубий  кўрсатмалар, 2 та ихтиро патентлари чоп этилган.

 КАФЕДРА ТАРИХИ

2-педиатрия кафедраси 1981-йилда  ташкил қилинган. Кафедра мудири этиб  доцент Ш.С.Сайдиганиев тайинланган.

Кафедра қошида 1984-йилда “Бемор ва соғлом болаларни овқатлантириш” курси ташкил этилган. Унга доцент Ш.Ш.Шомухамедов рахбарлик қилган ва кафедра номи “2-педиатрия, бемор ва соғлом болаларни овқатлантириш курси билан”  деб аталган.

1985-йили Тошкент шахри ва вилояти педиатрларининг малакасини ошириш учун 4-педиатрия кафедраси ташкил қилинди. Кафедрага  профессор А.Т.Султанов мудирлик қилди. 1992-йилда иккала кафедра бирлаштирилиб, “Педиатрия ва болалар овқатланиши” кафедраси деб номланди. Шу йилдан 2017-йилгача кафедра мудири А.Т.Султанов, 2017-йилдан хозирги давргача кафедра мудири, т.ф.д. И.М.Ахмедова.

         

 

 

 

 

КАФЕДРАНИНГ КЛИНИК БАЗАСИ:

 Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

 Манзили: Олмазор тумани, Чимбой куча, проезд Талант 3 уй.

Марказдаги умумий ўринлар сони – 400та.

  Телефон: +998712286272

 

 

 

 

КАФЕДРА ХОДИМЛАРИ

 

 

Назарова Ихтибор Джураевна - доцент, т.ф.н., кафедра ўқув ишлари бўйича масъул.

1978-йил Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт институтини битирган.  Клиник ординатурани ТошВМОИ 1985-1987 йилларда ўқиган.

1999-йил кандидатлик диссертациясини “Сурункали гепатит В ли болаларда фитоэкдизонларнинг қўлланилишини клинико-патогенетик асосланиши” мавзусида химоя қилган. 1999-йилдан шу кафедрада ассистент, 2016-йилдан доцент лавозимида фаолият юритади.

 

 

Салихова Мамура Захидовна – ассистент, кафедрада даволаш, маънавият ва маърифат ишлари буйича масъул.

1992-йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини битирган. 5-болалар шифохонасида интернатура ўтиб, 1996-йилгача шу ерда фаолият юритган.

1996-2000 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида ассистент лавозимида ишлаган.

2000-йилдан бошлаб, хозиргача шу кафедрада ассистент лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

Султанхаджаева Шазодахон  Саидбакиевна -  PhD, ассистент, илмий ишлар ва клиник ординаторларга масъул.

1997-йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини битирган. 1997-2021 йилларда РИПИАТМда илмий ходим лавозимида ишлаган. 2020-йилдан хозирги давргача шу кафедрада ишлаб келмоқда.    2022-йил “Овқат аллергиясининг гастроинтестинал формаси: диагностика ва даволаш” мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилган.

 

 

Авезова Зилола Шавкатовна – ассистент, 2016-йил Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали педиатрия факультетини тугатган.

2016-2019 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг магистратура йунилишида ўқиган.  Магистрлик ишини “Болаларда бронхообструктив синдром шаклланишида микроэлементлар дисбаланси ва витамин Д нинг роли” мавзусида ёқлаган.

2019-йилдан ҳозиргача шу кафедра ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

КАФЕДРА ҲАЁТИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

 

 

Кафедра жойлашган Республика ихтисослаштирилган педиатрия   илмий-амалий тиббиёт марказида шифокорларни малакасини ошириш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Қуйидаги бўлимларда курсантларнинг амалий-касб маҳоратлари оширилади: Пульмонология, аллергология,  гастроэнтерология, жонлантириш, эрта ёшдаги болалар, гепатология маркази, нефрология, неонатология, реабилитация ва клиник-биохимик лаборатория бўлимлари.

 

 

 

 

 

 

Кафедрада педиатриянинг барча йўналишлари бўйича маърузалар ўтказилади.

 

 

 

Амалий машғулотлар кафедра базасида мавжуд бўлган замонавий технологиялар билан таъминланган диагностика хоналари ва бўлимларда  олиб борилади.

 

 

 

 

 

 

 

Кафедрада охирги 3 йил давомида 50 нафардан  ортиқ клиник ординаторлар ўқитилди

 

 

 

 

 

 

 

Кафедра  ходимлари барча илмий-амалий анжуманларни ташкил этишда  фаол иштирок этадилар.

2023-йил 5-6 июнь кунлари педиатрлар учун “Гўдакларнинг овқатланиши ва саломатлигини дастурлаш” мавзусида 12 кредитли ўқув – амалиёт семинари ташкил килинди.

 

 

2023-йил 26-27 сентябрь кунлари кафедра томонидан  “Чегарасиз педиатрия – 2023” халқаро конгресси ташкиллаштирилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кафедра ходимлари мукофотлари:

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги кўкрак нишони билан Ахмедова И.М ва Салихова М.З. лар тақдирландилар

 

 

 

И.М.Ахмедова 2023 йили  1-октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-