Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Арипов Абдумалик Нигматович

Арипов Абдумалик Нигматович
Т.ф.д .профессор, Кафедра мудири
Телефон:
ФАКС:

ТХКМРМ Клиник лаборатор диагностика кафедраси

 

Клиник лаборатор диагностика кафедраси клиник тиббиётда ва авваламбор ХХ асрнинг 20-30 йилларида Ўрта Осиёда кенг тарқалган тропик ва паразитар касалликлар диагностикасида  лаборатор тадқиқотлар усулларини кенгайтиришга бўлган эҳтиёж туфайли ташкил  қилинган.

А.Н.Крюков, кейинчалик  И.А.Кассирский раҳбарлигидаги  ТошТИ нинг  госпитал терапия кафедраси қошида паразитология курси ташкил қилинади ва унга И.И.Ходукин  раҳбарлик  қилади. Кейинчалик ТошВМОИда мустақил тропик касалликлар кафедраси ташкил қилинган ва унга профессор А.С.Мнушкин раҳбарлик  қилган.

Кафедрада  шифокорларни гематологик, умумклиник ва паразитар текшириш усуллари бўйича ўқитиш олиб борилган.

Лаборатор хизматни яхшилаш, врач-лаборантларнинг малакасини ошириш учун шароит яратиш мақсадида 1958 йилда  “Клиник лаборатор диагностика ва паразитар касалликлар кафедраси” ташкил қилинган ва унга т.ф.н., доцент Н.Р.Раҳимов бошчилик  қилган.

Кейинчалик кафедра “Клиник лаборатор диагностика кафедраси” деб номлана бошланган. 1961 йилидан 1998 йилгача кафедрага профессор М.М.Маҳкамова раҳбарлик  қилган. 1998  йилдан  2019 йилгача профессор А.Н. Арипов, 2019 йилдан ҳозирги  кунгача   кафедрага т.ф.д., доцент  О.А.Арипов  раҳбарлик  қилмоқда.

Кафедрада охирги йилларда “Тиббий лабораторияларда сифатни назорат қилиш” йўналишида илмий изланишлар олиб борилди, бундан ташқари «Липопротеидлар ва атеросклероз», «Қандли диабет ва буқоқ касаллигида зардоб фермент тизимлари», «Ошқозон яраси ва ошқозон саратони билан касалланган беморларда эритропоэз ҳужайраларининг ультраструктур таснифи», «Ферментлар ва хомиладорлик»  ва бошқалар мавзуларига оид илмий ишлар олиб борилган.   

Кафедра ташкил қилинганидан буён 450 дан зиёд босма ишлар чоп этилган, 10 монография, 45 методик қўлланма, 15 рационализаторлик таклифлари, шулар  жумласидандир. Кафедра фаолияти давомида 20 номзодлик ва 8 докторлик диссертациялари ҳимоя  қилинган.

  Кафедра институтнинг маъмурий биносида жойлашган. Педиатрия РИПИАТМ, шаҳар диагностика маркази кафедранинг базалари ҳисобланади.

  Кафедра ЎзР ДПМ КДЛ, Москва биотиббий кимё ИТИ, Россия узлуксиз касбий таълим тиббиёт академиясининг Клиник лаборатор диагностика кафедраси билан ҳар томонлама ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

 

Арипов Орифжон Абдумаликович

Тиббиёт фанлари доктори, доцент

Кафедра мудири

 

 

 

1998 йили 2-ТошДавТИ даволаш факультетини тамомлаган. 1998 йилдан 2000 йилгача “Клиник лаборатор диагностика” мутахассислиги бўйича клиник ординатурани ўтаган. 2000-2003 йиллар Педиатрия ИТИда аспирантурани ўтаган. 2003-2004 йй. Педиатрия ИТИ биокимё лабораториясида кичик илмий ходим 2004-2005 йй. Ушбу бўлим мудири. 2005-2008 йй. “Болалар инфекцияси” ва “Биохимия” ихтисослиги бўйича Педиатрия ИТИда докторантура ўтаган. 2004 й. “Болаларда сурункали гепатит В да метаболик ўзгаришлар ва уларни мембрана стабилловчи препаратлар билан коррекция усуллари” мавзусида кандидатлик диссертациясини ёқлаган. 2010 йилда “Гепатитларда ҳужайра ўлими молекуляр механизмлари ва уларни коррекция йўллари” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган. 2009 йилдан 2019 йилгача ТошВМОИ нинг клиник лаборатор диагностика кафедраси ассистенти, 2019 йилдан хозирги вақтгача ТХКМРМ нинг Клиник лаборатор диагностика кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда. Доцент О.А.Арипов 50 дан ортиқ илмий ишлар ва 20 та услубий тавсияномалар муаллифи, 3 та монография ҳаммуаллифи.

 

Арипов Абдумалик Нигматович

            Тиббиёт фанлари доктори, профессор,

 

 

А.Н. Арипов 1969 йилда ТошТИнинг стоматология факультетини тамомлаган. 1976 йилда «Биохимические аспекты компенсаторно-приспособительных процессов» номли номзодлик, 1989 йилда «Повреждение мембран эндоплазматического ретикулума печени при гепатитах и методы их коррекции» номли докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган. 1991 йилда унга профессорлик унвони берилган.

Меҳнат фаолиятини 1969 йилда ТошТИ биохимия лабораториясининг илмий ходими сифатида бошлаган. 1976-1998 йилларда  Педиатрия РИИАТМ лаборатория бўлимининг мудири лавозимида ишлаган.  1998-2019 ТошВМОИ Клиник лаборатор диагностика кафедрасига мудирлик қилган. Шу билан бирга 2003-2012 йилларда  ТошВМОИ илмий ишлар проректори лавозимида ҳам ишлаган. 2019 йилдан ҳозирги вақтгача ТХКМРМ нинг Клиник лаборатор диагностика кафедраси профессори лавозимида ишлаб келмоқда.

У 4 монография, 250 дан ортиқ мақола, 20 та услубий тавсияномалар ва 5 та муаллифлик гувоҳномаси муаллифи.  Унинг рахбарлигида 10 та  докторлик ва 8 та номзодлик диссертациялари  ҳимоя қилинган.  ЎзР ССВнинг клиник лаборатор диагностика бўйича бош мутахассиси ҳисобланади. «Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган.

 

 

Борзова Нина Сергеевна

Тиббиёт фанлари номзоди, доцент

 

1971 й. ТошМИ педиатрия факультетини тамомлаган.

1971-1973 йй. ТошМИ биохимия кафедраси стажер изланувчиси бўлган. 1976 й. дан 1987 йилгача орган ва тўқималар трансплантацияси бўйича муаммоли илмий-текшириш лабораториясида кичик илмий ходим. 1986 йилдан 1988 йилгача ТошМИ инфекцион касалликлар кафедраси ассистенти, 1988 й. июнь ойидан катта ўқитувчи, 1997 й. апрелдан ТХКМРМ клиник лаборатор диагностика кафедраси доценти булиб ишламоқда.

1986 йил “Сурункали гломерулонефритни янги иммуносупрессор батридени билан даволашда иммунологик назорат” мавзусида кандидатлик диссертациясини ёқлаган.

90 дан ортиқ илмий ишлари, 14 та услубий тавсияномалари мавжуд. 1 монография ҳаммуаллифи. «Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган.

 

 

 

Мухамеджанова Нодира Исмаилджановна

                         Тиббиёт фанлари доктори, катта ўқитувчи

 

2000 йилда 2-ТошДавТИ тиббий-профилактика факультетини тамомлаган. 2000-2001 йй. клиник лаборатор диагностика кафедрасида катта лаборант, 2001-2004 йй. стажер ўқитувчи, 2004-2015йй. ассистент, 2015 йилдан катта ўқитувчи лавозимида ишламоқда. 2011 й. “Сурункали гепатит В бемор болаларда лимфоцитларнинг структур-функционал ўзгариши” мавзусида кандидатлик диссертациясини ёқлаган. 2019 йилда докторлик диссертациясини “Ўзбекистон республикаси тиббиёт муассасаларидаги лаборатор текширувларининг сифат назорати тизимини шакллантириш” мавзусида ёқлаган.

Мухамеджанова Н.И бир қатор ўқув қўлланмалар, услубий тавсияномалар мақола ва тезислар муаллифи.

 

 

 

Ша-Ахмедова Лилия Рашидовна

Тиббиёт фанлари номзоди, катта ўқитувчи

 

 

1984 й. Ўрта Осиё педиатрия институтини тамомлган. Иркутск темир йўллари шифохонасига интернатура ўтагани жўнатилган. 1985-1986 йй. Иркутск станциясида Бўлимли клиник шифохонада врач педиатр бўлиб ишлаган. 1986 й. педиатрия ИТИда врач-диетолог, педиатрия ИТИда клиник ординатура ўтаган, ушбу институт пульмонология бўлимида кичик илмий ходим бўлиб ишлаган. 2004 й. апрелдан клиник лаборатор диагностика кафедрасида ассистент. 2005 й. “Эрта ёшдаги болаларда гипоаллерген диета ва мебранотроп воситаларни қўллаб бронхиал обструкцияли пневмонияни даволашни такомиллаштириш” мавзусида кандидатлик диссертациясини ёқлаган. 63 тадан ортиқ илмий ишлар, 7 услубий тавсияномага эга.

 

 

Ахматходжаева Дилноза Аноровна

Катта ўқитувчи

 

1996 й. Ўрта Осиё Педиатрия Тиббиёт институтини, 1999 йилда ЎзРССВ ПИТИда интернатурани   тамомлаган. 2000-2001 йй. ТошВМОИ клиник лаборатор диагностика кафедрасида стажер ўқитувчи, 2001-2017 йй. ассистент лавозимида ишлаган. 2017 йилдан катта ўқитувчи бўлиб ишламоқда. 20дан ортиқ илмий ишлар ва 3 та услубий тавсиянома муаллифи.

Усманова Захро Абдувалиевна

Фалсафа доктори (PhD), Ассистент

 

 

2008 йилда ТТА даволаш факультетини тамомлаган. 2008-2010 йй. ТошВМОИ Кардиология геронтология курси билан кафедрасида клиник ординатура ўтаган. 2012-2015йй. ТошВМОИ клиник лаборатор диагностика кафедрасида катта илмий ходим- изланувчи. 2015-2017 йй. кафедра стажер ўқитувчиси, 2017 йилдан ТХКМРМ клиник лаборатор диагностика кафедраси ассистенти лавозимида ишламоқда.

2017 й. «Каротид атеросклерози динамикасини баҳолашда нотурғун атеросклеротик пилакча маркерлари» мавзусида тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ёқлаган.

70 дан ортиқ илмий ишлар, 1 монография, 3 услубий тавсияномалар, услубий қўлланма муаллифи, 3 ихтиро патентига эга.

 

 

Матякупова Гулнора Раджабовна

Ассистент

 

 

2000 йилда 2-ТошДавТИ тиббий-профилактика факультетини тамомлаган. 2015-2017 йй. клиник лаборатор диагностика кафедрасида стажер ўқитувчи, 2017 йилдан ассистент лавозимида ишламоқда.

 

Плугарь Валентина Ивановна

Ассистент

 

 

 

1972-1980 йй. – Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Клиник лаборатор диагностика кафедраси лаборанти. 1980-2018 йй. – Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Клиник лаборатор диагностика кафедраси катта лаборанти. 2018-2021 йй. – Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази “Клиник лаборатор диагностика” кафедрасининг хона мудири. 2021й. – ҳ.в - Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази «Клиник лаборатор диагностика» кафедрасининг ассистенти. 11 дан ортиқ илмий ишлар ва 3 та услубий тавсиянома муаллифи.

 

Файзиев Беҳзод Сайфуллаевич

ассистент

 

2012-йил Тошкент Тиббиёт Академиясини тиббий педагогика факультетини тамомлаган.2012 –йилда Навоий вилояти Хатирчи тумани Қишлоқ Врачлик Пунктида Умумий амалиёт шифокори билиб ишлаган. 2013-йилда,Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам 9-бўлимида интенсив бригада шифокори бўлиб ишлаб келган. 2016-2018 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида  “Клиник лаборатор диагностика” кафедра ординатори бўлган. 2018-2021-йил Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази “Клиник лаборатор диагностикаси” кафедрасида стажер ўқитувчи лавозимида ўз фаолиятини давом эттирган. 2021-йилдан ҳозирги вақтгача Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази “Клиник лаборатория диагностика”  кафедрасида ассистент, ИФА, ПЗР назарий ва амалий дарслари бўйича мутахассис. 

 

Тошев Илхом Назарович

Катта ўқитувчи

 

1993-1999 йй. - 2-Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

1999-2003 йй. - Педиатрия илмий текшириш институти врач-лаборанти. 2003-2005 йй. – Республика Наркология маркази лаборатория бўлим мудири. 2005-2005 йй. - Республика ОИТС маркази врач-лаборант. 2005-2007 йй. - Тошкент врачлар малакасини ошириш институти қошида клиник лаборатор диагностика бўйича клиник ординатурани тамомлаган. 2011-2012 йй. - Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий – амалий тиббиёт маркази биокимиё лабораторияси врач-лаборанти. 2012-2020йй.- “Тошкент шаҳар тиббий маслахат диагностика маркази” Давлат унитар корхонаси Клиник диагностика лаборатория бўлим мудири. 2017- 2020йй. – Тошкент врачлар малака ошириш институти Клиник лаборатор диагностика кафедраси ассистенти, 2020 й – ҳ.в – Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази  Клиник лаборатор диагностика кафедраси катта ўқитувчиси.

Исаходжаева Махбуба Нурхуджаевна

 

Ассистент

 

 

         2000-2006 йй.- Тошкент Тиббиёт Академияси "Тиббий профилактика" йўналиши бакалаври. 2006-2008йиллар-Тошкент Тиббиёт Академияси "Клиник лаборатория ташхиси" йўналиши магистри. 2008 йилдан бошлаб Тошкент Шахар Тиббий Маслахат Диагностика Марказида Клиник диагностика лабораториясида врач-лаборант лавозимида фаолият олиб боради. 2023 йилдан бошлаб Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Клиник лаборатор диагностика кафедрасида ассистент лавозимида, шунингдек Тошкент Шахар Тиббий Маслахат Диагностика Марказида Клиник диагностика лабораториясида врач-лаборант лавозимида ўриндош сифатида фаолият олиб боради. Мутахассис сифатида ўз ишига талабчан, маъсулиятли, янги изланишларга интилувчан, иш фаолиятида доимий равишда актив ҳаракат кўрсатувчи ходим.

 

 

 

 

 

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-