Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Фазилов Акрам Акмалович

Фазилов Акрам Акмалович
Т.ф.н., Дотсент кафедра мудири.
Телефон:
ФАКС:

Профессор Акрам Фозилов 1938 йилда туғилган. Умумий меҳнат стажи 56 йилни ташкил этиб, шу йиллар давомида Ўзбекистон Республикасида тиббиёт фанида ултратовуш диагностикасининг илмий ва амалий ривожига улкан ҳисса қўшиб келаётган олим, заковатли моҳир педагог, мураббий, ўқув ва илмий тадқиқотлар жараёнининг ташкилотчисидир.

       А.Фозилов 1961-1987 йилларда Ўзбекистон онкология ва радиология илмий-текшириш институтида кичик илмий ходимликдан меҳнат фаолиятини бошлаб, собиқ Иттифокдаги етакчи бўлган ултратовуш лабораториясига раҳбарлик қилиш даражасига эришган.

        1967 йил март ойида СССР тиббиёт фанлари Академиясининг экспериментал ва клиник онкология институтида «Сут бези касалликлари ултратовуш диагностикаси» мавзусида номзодлик диссертатсиясини химоя қилган.

      1975-1982 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий кенгашида бош мутаҳассис лавозимида, Илмий кенгаш раиси муовини вазифасида ўриндошлик асосида ишлаган ва Ўзбекистон олимларининг илмий ишларини тиббиёт амалиётига татбиқ этишга катта ҳисса қўшган.

         1981 йил май ойида СССР тиббиёт фанлари Академиясининг Бутуниттифок онкология илмий марказида «Онкологияда ултратовуш диагностикаси» мавзусида докторлик диссертатсиясини химоя қилган. Олий аттестатсия комиссияси томонидан 1983 йил апрел ойида А.А.Фозиловга «Онкология» сохаси профессори унвони берилган.

      А.А.Фозилов ўзининг кенг қамровли билими, иқтидори ва ташкилотчилик қобилияти билан тиббиёт фани ва амалиётида янги ёъналиш бўлган Ўзбекистон ултратовуш диагностикаси илмий мактабини яратди. Унинг онкология фанига қўшган ҳиссаси ҳам беқиёсдир.

      А.А.Фозиловнинг фундаментал илмий изланишларининг клиник тамойиллари кичик интенсивликдаги ултратовушнинг биологик таъсирини ва биологик объектларнинг акустик таснифларини ўрганишга қаратилган. Бу изланишлар тиббиёт амалиётига ултратовуш диагностикасининг янги усул ва услубларини – контраст, функтсионал ва наркозли эхография, шунингдек бу усулларни бошқа усуллар билан биргаликда ишлатиш технологияларини яратиш ва амалиётга тадбиқ этишга асос бўлди. А.А.Фозиловнинг бу изланишлари тиббиётда ултратовуш диагностикасининг ривожланишига, ҳамда принтсипиал янгиликка эга бўлган кўп функтсияли юмшоқ эхо-зондлар, когерент ва акустик голография усуллари, компютерли ултратовуш томографияси, ултратовуш диагностикаси мутахассисининг автоматлаштирилган ишчи ўринларини яратишга ва тадбиқ этишга асос бўлди. Бу ишлардан  14 таси патентлар билан химоя қилинган, шу жумладан яратилган ултратовушли акустик қурилмага Европа сертификати берилган.

        Турли касалликларни эхографик хусусиятларини ўрганиш натижасида патологик жараённинг махаллий, регионал ва умумий тарқалиши, асосий касалликни ва унинг асоратларини аниқлаш системаси асослаб берилди. А.А.Фозилов томонидан биринчи бўлиб ўсма касалликларни даволаш самарасини баҳолавчи эхографик белгилари аниқланган. Бунда ўсманинг нур ёки дори билан даволаш патоморфози босқичлари ёритилган. Аҳолига ултратовуш диагностик ёрдам кўрсатиш контсептсияси яратилган.

       Профессор А.А.Фозиловнинг жонкуярлиги ва сўнмас қуввати, замонавий илмий кашфиётлар ва маълумотларни билиши, алоҳида илмий истикболларни хис этиши унинг янги авлод шогирдлари томонидан илмий изланишларни давом эттиришига ёрдам бермоқда. А.Фозилов раҳбарлигида 3500 дан ортиқ ултратовуш диагностикаси мутахассислари тайёрланган ёки малака оширган. Хозиргача 450 га якин илмий ишлар чоп этилган, жумладан 17 та монография ва қўлланмалар, ултратовуш диагностика, онкология ва кадрлар тайёрлаш муаммолари бўйича 49 та меъёрий-услубий қўлланмалар матбуотда нашр этилган. Профессор А.Фозилов шогирдларидан 11 нафари фан доктори, 42 нафари эса – фан номзоди хисобланадилар. Профессор С.А.Балтер такидлаганидек, ҳамдўстлик давлатларида ултратовуш диагностикаси бўйича бажарилган диссертатсия ишларининг ҳар учинчиси – Ўзбекистондандир.

       А.А.Фозилов 1987 йилдан хозирги кунгача Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида фаол меҳнат қилиб келмоқда. Унинг 56 йиллик меҳнат ва ижтимоий фаолиятининг 30 йили Тошкент врачлар малакасини ошириш институтидаги фаол хаётий босқичига тўғри келади. Ўзбекистон врачларини дипломдан кейинги тайёрлаш ва малакасини узлуксиз оширишга хизмат қилувчи ушбу даргоҳда олимнинг илмий, педагогик ва ташкилотчилик қобилиятининг янги қирралари очилди.

А.А Фозилов 1987-1998 йиллар давомида институтнинг дастлаб илмий ишлари, кейинги 6 йил давомида ўқув ишлари проректори лавозимида сидқидиллик билан меҳнат қилиб, Республикамизда илмий ва педагогик кадрлар, ҳамда врачларни дипломдан кейин таёрлаш ишига улкан хисса қўшиб келаётган олимдир. Бу даврда институт кафедраларининг фаолияти замонавий тиббиёт технологияларидан фойдаланиш асосида, юқори даражада ташкиллаштирилди. Фундаментал ва амалий тадқиқотлар Республикамизнинг ва ҳамдўстлик давлатларининг илмий текшириш институтлари, ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилди.

        1987-1998 йиллар давомида онкология ва ултратовуш диагностикаси кафедраси мудири лавозимида, 1998-2004 йиллар давомида ушбу кафедра профессори сифатида, 2005-2009 йиллар давомида янги ташкил этилган ултратовуш диагностикаси кафедраси мудири,  2009-2016 йилларда – кафедра профессори, 2017 йилдан  кафедра мудири лавозимида меҳнат қилиб келмоқда.

         А.А.Фозилов раҳбарлигида кафедра ултратовуш диагностикаси бўйича йирик илмий, ўқув ва амалий марказга айланди. Кафедра бир қанча кўп тармоқли шифохоналарда клиник базаларга эга ва замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Ихтисослик, умумий ва мавзуий малака ошириш бўйича Давлат стандартларига мос равишда ўқув дастурлари ишлаб чиқилган. Ултратовуш диагностикаси соҳасида Ўзбекистонда врачларни тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириб бориш Контсептсияси ва Дастури ишлаб чиқилишида профессор А.А.Фозиловнинг қўшган хиссаси беқиёсдир. Ўқув жараёнида замонавий педогогик ва иннаватсион технологиялардан кенг фойдаланиш тарафдори бўлган А.А.Фозилов доимий равишда ўқитиш ва амалий куникмалар сифатига эътибор қаратиб келади. Назарий ва амалий машғулотлар халқаро талабларга мос ва Узбекистон шароитига хос тартибда амалга оширилади.

         Кафедра ходимлари чет элларда врачларни дипломдан кейинги тайёрлашнинг андоза ва тажрибаларини чуқур ўрганиб бормоқдалар. Россия дипломдан кейинги узлуксиз таълим тиббиёт Академиясининг ултратовуш диагностика кафедраси, Россия Федерацияси Президенти ишларини бошқариш аппарати қошидаги ўқув маркази, Остона Давлат тиббиёт Академияси (Қозоғистон), И.Н.Улянов номли Чувашистон университети (Чебоксары), Гратс Университет клиникаси (Австрия), Томас Жефферсон номли Университет қошидаги тиббиёт ва биологияда ултратовуш институти (АҚШ) каби ёъналишдош ўқув юртлари билан алоқалар ўрнатилган. Кафедра АҚШ, Германия, Италия, Жанубий Корея, Россия, Қозоғистон, Украина каби давлатларнинг йирик ўқув марказлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.

         1998-2005 йилларда АҚШнинг ЮСАИД ташкилоти «3дравплюс» лойиҳасида маслаҳатчи сифатида умумий амалиёт врачларини дипломдан кейин тайёрлашда жахон андозаларига хос ва Ўзбекистон тиббиёти ислоҳатларига мос бўлган ўқув дастурларини тайёрлаш ва уларни амалга оширишда салмоқли меҳнат қилди. Бу даврда А.А.Фозилов халқаро эксперт ва мутахассислар билан биргаликда Республиканинг танлаб олинган вилоятларида тренерлар ва умумий амалиёт врачларини тайёрлашнинг ёъналишларини белгилаш ва тадбиқ этиш соҳасида кенг кўламли иш олиб боради. Унинг раҳбарлигида анемия, гипертония ва соғлиқни сақлашнинг бошқа долзарб ёъналишларида қатор ўқув дастурлари тайёрланган, она ва бола саломатлигини ҳимоя қилиш муаммолари, кўкрак сути билан боқиш, болалик даври касалликларини олиб бориш, даволаш воситаларидан ратсионал фойдаланиш бўйича қўлланмалар чоп этилган. Унинг ишлари Президент Фармонларини, Жаҳон банки «Саломатлик-1» лойиҳасини, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва врачлар малакасини ошириш институти буйруқларини бевосита амалга ошириш ва давом эттиришга бағишланган.

       Тиббиёт фанлари доктори, профессор А.А.Фозилов илму-фанимизни жахонга танитган йирик олимдир. Россия тиббий-техника Академиясининг академиги  ва Қозоғистон тиббий Академиясининг Академиги хисобланиб, Америкада таъсис этилган Жахон ултратовуш институти ва Ассотсиатсиясининг «Ултратовуш пионери» Фахрий дипломини олишга сазовор бўлган. Тиббиёт технологиялари ва мутахассислар тайёрлашдаги улкан ҳиссасини эътиборга олиб Кембридж университети А.Фозиловни «2000 – 2001 йилларнинг илғор инсони» сифатида Халқаро 29 жилдга номини киритган ва кумуш медал билан тақдирлаган. А.А.Фозилов – Россия дипломдан кейин малака ошириш тиббий академиясининг Фахрий   маърузачиси, Россия ултратовуш диагностикаси мутахассисларининг ва Қозоғистон радиологлар Ассотсиатсиясининг фахрий дипломлари билан тақдирланган. Ўзбекистон   ва   Россияда   нашр   этиладиган   бир қанча   тиббиёт   журналларининг таҳририят аъзоси сифатида фаол иштирок этмоқда.

А.А.Фозилов йирик олим, ултратовуш диагностикаси соҳасининг пионери бўлиши билан бирга ўзининг камтарлиги, олий жаноблиги, жонкуярлиги, инсонпарварлиги, соф дил ва рост гўйлиги билан доимо ажралиб туради. Ёш олимларга сидқидилдан илмий маслаҳатлар ва илмий ғоялар беради. Намунали, тотув ва хамжихат  оила бошлиғи.

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-