Эпидемиология кафедрасининг тарихи
Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази (собиқ ТВМОИ) Эпидемиология кафедраси 1932 йилда “Эпидемиология ва микробиология” номи билан ташкил этилган бўлиб, кафедра мустақил бўлим сифатида 1950 йил 21 августдан “Эпидемиология” номи билан фаолият юрита бошлади.
Кафедрага раҳбарлик қилганлар:
1932 йилдан 1950 йилгача –профессор Греков А.Д.
1950 йилдан 1952 йилгача–профессор Гильдин С.Р.
1952 йилдан 1957 йилгача–профессор Греков А.Д.
1958 йилдан 1960 йилгача – профессор Баданов М.И.
1960 йилдан 1977 йилгача– доцент Подгорнова П.Г.
1977 йилдан 2005 йилгача – доцент Бахрамова Р.А.
2005 йилдан 2011йилгача – профессор Ниязматов Б.И.
2011 йилдан2017йилгача –т.ф.н. Саидалиев С.С.
2017 йилданҳозирга қадар– профессор Искандарова Г.Т.
Профессор-ўқитувчилар таркиби:
1.Искандарова Гулноза Тулкиновна – т.ф.д., профессор, кафедра мудири
2. Рахманова Жамила Амановна– т.ф.д., кафедра доценти
3. Неъматов Аминжон Сабдарович– т.ф.д., кафедра профессори
4. Зоирова Нигора Тахировна– кафедра катта ўқитувчиси
5. Фармонова Махфуза Фатуллоевна – кабинет мудири
Кафедранинг ривожланишига Ниёзматов Б.И., Бахрамова Р.А., Дивеева Ф.Х., Соколова И.С., Лебедева Н.П., Буракова Е.Ф., Ярмухамедов М.А., Хакимов М.М, Саидалиев С.С. каби мутахассислар катта ҳисса қўшдилар.
Кафедрада 11 та тиббиёт фанлари номзоди ва 6 та тиббиёт фанлари дрктори тайёрланган. Ҳозирги кунда кафедрада 2 та докторлик ва 6 та номзодлик диссертацияси ишлари бажарилмоқда. Кафедра ходимлари томонидан 500 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилган.
Кафедранинг илмий йўналиши: “Иммунопрофилактика воситалари томонидан бошқариладиган инфекцияларга қарши курашда эпидемияга қарши тадбирлар самарадорлигини ўрганиш”
ИскандароваГулнозаТулкиновна – тиббиёт фанлари доктори, профессор, кафедра мудири, тиббий профилактика факультети декани, ТХКМРМ Хотин қизлар кўмитаси раиси. 1997 йилда II–ТошДавТИ, санитария-гигиена факултетини тамомлаган. 2000 йилда номзодлик диссертациясини, 2007 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2009 йилда профессор унвони тайинланган. 400 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, шу жумладан: ихтиро учун 5 та патент, 10 та монография, журналларда 130 та мақола, 18 та Scopus, 1 та дарслик ва б. Унинг раҳбарлигида 3 та номзодлик ва 1 та докторлик диссертацияси тайёрланди ва ҳимоя қилинди. 2021 йил «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланган. 2022 йил “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган. «Санитария – эпидемиология, ва жамоат саломатлиги журнали», «Саломат бўлинг” журнали, «of Eurasian Medical Research Periodical (EMRP)» Белгия журнали тахририят аъзоси. Эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий маркази эксперт комиссияси аъзоси. Dsc.04/30.12.2019.Тиб.30.01 (14.00.30-Эпидемиология, 14.00.10-Юқумли касалликлар) ихтисослаштирилган илмий кенгаш ва семинар аъзоси. 2016-йилда Жанубий Кореянинг КОICА ҳамкорлик дастури доирасида “Сув ва озиқ-овқат орқали юқадиган инфектсияларни эпидемиологик текшириш” ўқув дастури бўйича ўқув курсида малакасини оширди.
Кафедра ходимлари:
Рахманова Жамила Амановна тиббиёт фанлари доктори, доцент 2005 йилдан буён "Эпидемиология" кафедрада ишлаб келмоқда. 130 дан ортиқ илмий мақолалар, 8 та услубий тавсиялар ва 12 та ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. 2007-йилда “Ўзбекистон Республикасида TORCH-инфекцияларнинг эпидемиологик хусусиятлари ва эпидемияга карши чораларни такомиллаштириш” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. 2021 йилда “Одам папиллома вирусининг эпидемиологик хусусиятлари ва эпидемияга қарши чораларни ташкиллаштириш” номидаги (Dsc) диссертатсиясини ҳимоя қилган. СДС, JIZ, ЖССТ, эксперт-маслаҳатчиси, шунингдек, Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳузурида Инновация ва технологияларни қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Этиб тайинланган. У малакасини чет элда оширди (Германия, Корея, Р.Кох институти). GIZ ташкиллаштирган “Утилизация медицинских отходов в лабораториях” тренингида таҳсил олиб, тренер сифатида тренингларни утказди (2022). Инглиз тили ўқув курсларини тамомлаб, қуйидаги сертификатларига эга бўлди: “ Эnglish for Science” (2021, Ўзбекистон Республикаси Инновациялар вазирлиги), “Medical English” (2020, онлайн, РФ).
Неъматов Аминжон Сабдарович тиббиёт фанлари доктори, профессор. 1983 йилдан тиббиёт фанлари номзоди, 1995 йилдан тиббиёт фанлари доктори, 2000 йилда профессор унвони берилди. 2004 йилда РФ тиббиёт технологиялари Академияси академиги унвони берилди.
А. С. Нематовнинг иккала илмий иши ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йирик ва майда шохли қорамолларнинг гўшти, териси ва жунини қайта ишлаш корхонаси ишчи-хизматчилари орасида қайд этилган брутселлёзнинг эпидемиологияси, эпизоотологияси, бактериологияси ва спетсифик профилактикасини о'рганишга баг'ишланган.
Ўта хавфли бактериал ва вирусли инфектсияларнинг патогенларини (вабо, вабо, туларемия, куйдирги, брутселлёз, Қрим-Конго геморрагик иситмаси) ўрганишга, шунингдек, Республикада, МДҲ мамлакатларида ва Эвропада нашр этилган лейшманиоз ва ўткир диарея касалликларини ўрганишга бағишланган 300 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.
40 дан ортиқ услубий-ташқилий тавсиялар, буйруқлар, ўқув дастурлари муаллифи. Микробиологик фанларга бағишланган 4 та дарслик нашр этган.
А. С. Нематов раҳбарлигида 8 та тиббиёт фанлари номзоди ва 2 та тиббиёт фанлари доктори тайёрланган.
2023 йил ноябр ойида А. С. Нематов раҳбарлигида мустақил талабгорларнинг фалсафа доктори (PhD) ва тиббиёт доктори (Dsc) даражаларига ҳужжатлари тайёрланди ва илмий даражалар бериш бо'йича ихтисослаштирилган илмий Кенгашга топширилди. Бундан ташқари, А. С. Нематов томонидан тиббиёт доктори (Dsc) даражасига 2 нафар талабгор ва фалсафа доктори (PhD) даражасига талабгорларга илмий раҳбарлик қилинмоқда.
Зоирова Нигора Тахировна катта ўқитувчи. 2001 йилда 2-Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг Тиббий-профилактика факультетини тугатган. 2006 йилнинг сентябридан ҳозирга қадар ТХКМРМ “Эпидемиология” кафедрасида фаолият юритиб келади, 2008 йилдан бошлаб кафедра ассистенти, 2021 йилдан бошлаб катта ўқитувчи лавозимида ишлайди. 2011 й “Эпидемиология” мутахассислиги бўйича бирламчи ихтисослаштириш курсини (3,5 ой 504 соат) ТошВМОИ Эпидемиология кафедрасида ўтаган. 2016 йил 15 июлдан 26 августга қадар Жанубий Кореянинг KOICA ҳамкорлик дастури доирасида Пусан, Ёнгсей, Сеул университетларида “Сув ва озиқ-овқат орқали юқадиган инфекциялар билан касалланишнинг эпидемиологик суриштируви” ўқув дастурининг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича тренинг курсини; ЎзР ССВ ва АҚШнинг CДC ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган FETP-Frontline дастури доирасида “Дала эпидемиологияси” бўйича 2021 йил январ-июн ойларида ўқув курсини; 2021 йилнинг июль-сентябрь ойларида Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида жойлашган Миллий тиббиёт марказида Корея Халқаро Соғлиқни сақлаш жамғармаси (Korea Foundation for International Healthcare, KОFIH) ва Доктор ли Жонг Вук халқаро стипендияси дастури (Dr LEE Jong-wook Fellowship Program) доирасида ташкил қилинган “Юқумли касалликлар бўйича бўйича тренинг” (Training Course for Infectious Disease) курсини; 2021 йил ноябрь ойида Жанубий Кореянинг KOICA ташкилоти томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш соҳасидаги мутахассисларини тайёрлаш” бўйича ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, барча курслар бўйича сертификатларга эга. Тиббий-профилактика факультети Илмий Кенгаши аъзоси, ТХКМРМ Таълим дастурлари ва меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими етакчи мутахассиси ва Марказий ташкилий-услубий кенгаш котибаси сифатида, Эпидемиология кафедраси ва Тиббий-профилактика факультетида Маънавий ва маърифий ишлар учун масъул ходим, кафедрада АКТ бўйича масъул ходим сифатида фаолият олиб бормоқда.
Фармонова Махфуза Фатуллоевна хона мудири. 1990 йил Бухоро вилоят Абу Али Ибн Сино номидаги тиббиёт билим юртига кириб, 1993 йил шу билим юртининг Акушерлик йўналишини тугатган. 1993-1995 йилларда Бухоро вилоят Пешку туман Тиббиёт Бирлашмасининг Тугруқхона бўлимида акушерка бўлиб, 2001 йилда Акушерлик-гинекология илмий текшириш Институтида ишлаган. 2005 йилдан ТХКМРМ Эпидемиология кафедрасида лаборант вазифасида, 2020 йилдан кафедрада хона мудири лавозимида ишлаб фаолият юритиб келмоқда.