Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Мусабаев Эркин Исакович

Мусабаев Эркин Исакович
Т.ф.д .профессор, Кафедра мудири
Телефон:
ФАКС:

 

Мусабаев Эркин Исакович - Тиббиёт фанлари доктори, профессор, кафедра мудири

 

Эркин Исакович Мусабаев - тиббиёт фанлари доктори, профессор, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти  директори.

Юкумли касалликлар кафедра мудири.

1983 йилда “А ва В вирусли гепатитларини даволашда ситохром C нинг клиник ва иммунологик кўрсаткичлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1991 йилда “Тиф-опаратиф касалликлар ва вирусли гепатитларда ацетилланиш жараёнлари ва монооксигеназа ферментлар тизимининг клиник ва патогенетик аҳамияти” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1995 йилдан профессор унвони берилган.

2004-йилдан бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директори.

Мусабаев Э.И. раҳбарлигида. 5 та монография, 300 дан ортиқ мақолалар, жумладан, етакчи хорижий журналларда, 30 та услубий кўрсатмалар, 50 дан ортиқ ўқув дастурлари чоп этилган. Шунингдек, Э.Мусабаев бошчилигида 18 та тиббиёт фанлари номзодлари ва 5 та докторлик диссертациялари тайёрланди.

Мусабаев Э.И. Европа гепатологлари ассоциацияси аъзоси, Ўзбекистон гепатологлари ассоциацияси раиси, шунингдек, бир қатор маҳаллий ва хорижий илмий тиббий журналлар таҳрир ҳайъати ва таҳрир ҳайъатлари аъзоси.

Мусабаев Э.И. 2020 йилда “Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan sogʻliqni saqlash xodimi” ордени билан мукофотланган.

 

 

Раҳимова Висолахон Шавкатовна - Тиббиёт фанлари номзоди, доцент, ўқув ишлари бўйича маъсул

 

Тошкент давлат тиббиёт институтини 2001 йилда тугатган. Сўнг ТошВМОИ юқумли касалликлар кафедрасида клиник ординатурасини тамомлаган. Шу кафедрада 2003 йилдан стажер- ўқитувчи лавозимида ишлаб келган. 2006 йилдан шу кафедрада ассистент лавозимида ишлаган. 2010 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя килган ва 2019 йилдан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида юқумли касалликлар кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

Нашрлар: 20 дан ортиқ илмий ва илмий-услубий ишлар чоп этган.

 

Сайдалиев Саидазиз Саидимуратович - Ассистент

 

Тошкент тиббиёт академиясини 2010 йилда тамомлаган. 2013 йилда Тошкент Давлат Педиатрия тиббиёт институтини юқумли касалликлар йўналиши бўйича магистратурани битирган. 2014 йилдан Тошкент врачлар малакасини ошириш институт юқумли касалликлар кафедрасида стажер-ўқитувчи, сўнг ассистант лавозимида ишлаб келмоқда. Ҳозирда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида юқумли касалликлар кафедраси ассистенти.

Нашрлар: 10 дан ортиқ илмий ва илмий-услубий ишлар чоп этган.

 

Эгамова Интизор Нормухаммад - Тиббиёт фанлари номзоди, ассистент

 

2000 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини даволаш иши йўналишини, 2011 йилда Вирусология илмий текшириш институтини клиник ординатурасини Юқумли касалликлар мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2000 йилдан Самарканд шаҳар 13 сонли оилавий поликлиникаси ўсмирлар шифокори лавозимида бошлаган. 2012 йилдан бери  Вирусология илмий текшириш институти клиникасида услубий ташкилий ишлар бўйича бош шифокор муовини лавозимида ишлаб келмокда. 2017 йилдан ўриндошлик асосида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида юқумли касалликлар кафедраси ассистенти лавозимида ҳам ишлайди. Илмий тадқиқотлари юзасидан 19 та илмий иши чоп этилган, шулардан 10 мақола, жумладан 8 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда нашр этилган. Шундан 2 та мақоласи хорижий журналларда нашр этилган. 2020-йилда докторлик  диссертацияларини ҳимоя қилган.

 

 

Мўминова Шаҳло Шокировна - Ассистент

 

2005-2012 йилларда Самарқанд Давлат тиббиёт институти талабаси. 2012-2015 йилларда Самарқанд Давлат тиббиёт институти магистратура талабаси. 2012 йилда меҳнат фаолиятини Жомбой тумани Тиббиёт бирлашмасида болалар шифокори лавозимида иш бошлаган. 2013 йилдан Самарқанд шаҳар 11-сонли поликлиника юқумли касалликлар шифокори. 2015-2019 йилларда Самарқанд Давлат тиббиёт институти Юқумли касалликлар эпидемиологияси ва тери-таносил касалликлар кафедрасининг ассистент ўқитувчи лавозимида ишлаган. 2019-2020 йилларда Тошкент шаҳар Марказий кўп тармоқли поликлиникасида бош инфекционист бўлиб ишлаган. 2023 йилдан Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази юқумли касалликлар кафедраси ассистенти.

       

Кафедра ходимларининг илмий ишлари ҳақида маълумот

Мусабаев Э.И. ҳаммуаллифликда 200 та илмий ишлар (мақолалар ва тезислар) шу жумладан, 3 та монография,  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари, ўқув-услубий қўлланмалар, ўқув программалар, 3  ахборот хатлар, 2 та ихтиро ва патентга эга.

Раҳимова В.Ш.  ҳаммуаллифликда 20 та илмий ишлар (мақолалар ва тезислар) шу жумладан, 2 та монографиа,  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари, 1 ўқув-услубий қўлланма, ўқув дастурлар, 3 услубий тавсиялар, 1 та ихтирога ва патентга эга.

Саидалиев С.С. ҳаммуаллифликда 16 та илмий ишлар (5 мақола ва 11 тезислар) шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари,  ўқув дастурлар.

Эгамова И.Н. ҳаммуаллифликда 30 та илмий ишлар (мақолалар ва тезислар) шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари, 1 ўқув-услубий қўлланмала, ўқув дастурлар, 1 та ихтирога ва патентга эга.

Мўминова Ш.Ш. 11та илмий иш чоп этилган, шулардан 3 мақола, жумладан 6 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда нашр этилган.

 

Эслатма

Юқумли касалликлар кафедраси Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, Микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг ВИРУСОЛОГИЯ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ 2 қаватида жойлашган

Кафедранинг иккинчи базаси 1-сон Шаҳар Юқумли касалликлар клиник шифохонасида жойлашган.

Кафедра контакт маълумотлари

1-база манзили: Тошкент Шаҳар, Юнус Обод тумани, 3-квартал, Янги Шаҳар кўчаси, 7А

 

Алоқа телефон рақами: (+998 71) 224-83-26

Факс: +998 (71) 224-83-26

 

2-база манзили: Тошкент Шаҳар, Олмазор тумани, Тахтапул дарвоза кўчаси, 341а

 

Алоқа телефони рақами: +998 (71) 240-34-61

 

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-