“Ижимоий-гуманитар фанлар” кафедраси
Тиббиёт ходимларининг илмий-фалсафий дунёқарашини кенгайтириш ҳамда даволаш жараёнида мавжуд бўлган баъзи ўзига хос жиҳатларни тадқиқ қилиш мақсадида 1948 йили биринчи марта ТашВМОИ тизимида “Тиббиётнинг фалсафий муаммолари” кафедраси ташкил этилди.
Кафедранинг илк раҳбари Саломон Наумович Бергер (1948-1951 йиллар) бўлган. Кейинги йилларда кафедрага: И.Б.Синельников (1951-1953йиллар), A.М.Смирнов (1953-1954йиллар), В.Ф.Сорокин (1955-1969йиллар), А.И.Лунева (1969-1971йиллар), А.А.Файзиев (1971-1976 йиллар) каби машҳур олимлар мудирлик лавозимларида ишлаб келган.

1976 йилда кафедранинг номи “Биология ва тиббиётнинг фалсафий муаммолари” деб ўзгартирилган.
1978-1992 йиллар мобайнда кафедрани фалсафа фанлари номзоди, доцент Иброҳим Муртазоевич Ҳайдаров бошқарди. Шу даврда кафедрада доцент Д.В.Бирюков, катта ўқитувчилар В.И.Лузин, М.И.Сулайманова, В.К.Хрипунов, А.И.Капитанов каби таниқли педагоглар фаолият кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1992 йил 17 августдаги 440-сонли буйруғига асосан кафедра “Фалсафа ва соғлом турмуш тарзи” номи билан қайта тузилган. Кафедра мудирлиги лавозимига танлов асосида И.М.Ҳайдаров ўтган.
2000 йилдан бошлаб кафедрада фалсафа курсидан ташқари чет тилларни ўқитиш йўлга қўйилган.
2001-2005 йилларда кафедрага тиббиёт фанлари номзоди, доцент Озода Мўминовна Агзамова раҳбарлик қилган.

Кафедра фаолиятини янада ривожлантиришда ўз соҳасининг малакали мутахассислари доцент Маматова Н.М., доцент в/б М.И.Сулайманова, катта ўқитувчи Абдувахоб Абдурахимович Тохирий ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар.
2006 йилнинг февраль ойида ТошВМОИ ректори, профессор Ж.М.Сабировнинг кафедрани сақлаб қолиш ташаббуслари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва ТошВМОИ Илмий Кенгашининг 25 январдаги 122-сонли қарорига мувофиқ “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси номи билан қайта ташкил этилган ва бугунгача фаолият олиб бормоқда.
2006-2013 йилларда кафедрани фалсафа фанлари номзоди, доцент Полвонхон Порсаевич Чулиев бошқариб келган.

Кафедрада “Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” фанидан доц. М.И.Сулайманова, катта ўқитувчи М.С.Хидоятов, катта ўқитувчи А.А.Назаров, катта ўқитувчи М.Н.Нуритдинов, “Янги педагогок технологиялар ва психология” цикли бўйича проф. Ф.Абдурахмонов, доц. Э.Н.Сатторов, катта ўқитувчи Д.Х.Мухаммадиев, инглиз тили ўқитувчилари стаж. ўқитувчи Ж.А.Саидова, стаж.ўқитувчи В.В.Микторянц, Н.А.Исамухамедовалар фаолият юритишган.
2013 йилнинг май ойида кафедра мудирлиги лавозимига эълон қилинган танлов натижасида ТошВМОИ Илмий Кенгаши қарори фалсафа фанлари доктори Махмудхўжа Низамович Нуритдинов сайланган.

Кафедрада “Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” фанидан доцент Маъмура Исламовна Сулаймонова, доцент Мавлуда Бўриева, катта ўқитувчи Мақсуд Саидалиевич Ҳидоятов, ассистент Мамадиева Шахруза Юнусовна, инглиз тили ўқитувчилари ассистент Жамила Аминовна Саидова, катта ўқитувчи Вероника Агаханянц (Микторянц), стажер ўқитувчи Насиба Арипджановна Исамухамедова, стажер ўқитувчи Илона Исроилова каби тажрибали профессор-педагоглар фаолият кўрсатганлар.
Кафедра профессор-ўқитувчилари бундан ташқари Катта илмий ходим-изланувчилар ва мустақил изланувчиларни қабул қилиш бўйича “Ўзбекистон тарихи”, “Фалсафа” ва “Хорижий тиллар” фанларидан имтиҳон олишади.
2019 йилда “Валеология” кафедраси билан ҳамкорликда «ТошВМОИ кафедраларидаги маънавият-маърифат ишларига масъул ходимлар» учун “Миллий гоя ва маънавият асослари” йўналиши буйича 36 соатлик ўқув дастури ташкил этилди.

2020 йилдан кафедрада “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” фанидан Махмудхўжа Низамович Нуритдинов, доцент Маъмура Исламовна Сулаймонова, катта ўқитувчи Мақсуд Саидалиевич Ҳидоятов, ассистент Ақида Хуррам қизи Хайдарова, инглиз тили ўқитувчилари ассистент Жамила Аминовна Саидова, стажер ўқитувчи Илона Исроилова каби тажрибали профессор-педагоглар хозирги кунгача фаолият юритмокда.
2022 йилдан кафедра “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” курсига айлантирилди.
Кафедрага қуйидаги олимлар раҳбарлик қилишган:

Игорь Борисович Синельников
доцент
1951-1953

Александр Михайлович Смирнов
1953-1954

В.Ф.Сорокин
1955-1969

Александра Ивановна Лунева
доцент
1969-1971

Акил Адилович Файзиев
доцент
1971-1976

Иброҳим Муртазоевич Ҳайдаров
доцент
1976-2001

Aзат Муминовна Aгзамова
Доцент
2001-2005

Полвонхон Порсаевич Чулиев
фалсафа фанлари номзоди, доцент
2006-2013
1951 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. ўзбек. 1978 йилда Тошкент Давлат университетининг тарих факултетини тамомлаган. 1978-98 йилларда Фалсафа ва ҳуқуқ институтида ишлаган. Ўзбекистон Фанлар Академияси И.М.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти 1989 йилда “Ижтимоий фалсафа” ихтисослиги бўйича номзодлик диссертатсиясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
1998-2005 йилларда II ТошМИ Ўзбекистон фалсафа ва тарихи кафедраси мудири лавозимида ишлаган. 2005-2006 йилларда ТМА ижтимоий-гуманитар фанлар 1-кафедраси доценти лавозимида ишлаган. 2006-2013 йилларда кафедрани бошқариб келган. 55 дан ортиқ илмий ва илмий-услубий ишлар муаллифи.

Махмудхўжа Низамович Нуритдинов
фалсафа фанлари доктори,
1967-1972 йилларда Тошкент Давлат Университети Шарқ тиллари факультетининг араб тили ва адабиёти кафедрасида таҳсил олган. Талабалик йилларида Шимолий Йаман (1970-71йй., Ливия халқ жамоҳириятида 1980-81йй.), Сурия Араб Республикаси ҳарбий ҳаво кучлари бош қўмондонлигида араб тили таржимони вазифасида иш бошлаган.
1976-77 йиллар Тошкент Давлат тиббиёт институти қошидаги «Билим» жамиятининг раиси сифатида меҳнат қилган. 1977-1979 йиллар Ўзбекистон Фанлар Академияси И.М.Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ институти аспиранти ва 1981 йилда номзодлик диссертасиясини ҳимоя қилган. 1988 йилгача Ўзбекистон Фанлар Академияси И.М.Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими лавозимида ишлаган.
1988-1992 йиллар Сурия Араб Республикасидаги Совет савдо палатасида бош референт, синхрон таржимон сифатида меҳнат қилган.
1992-1994 йиллар Ўзбекистон Фанлар Академияси И.М.Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ институти докторанти, сўнг 1994 йили ойида ушбу институтнинг ихтисослашган кенгашида докторлик диссертасиясини ҳимоя қилди. У ўз устида ишлашдан тўхтамади. 2000 йилда Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини битирди.
1995-2005 йиллар Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруни номидаги Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, «Исломшунослик ва ижтимоий фикр» бўлими мудири, 1997-1999 йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқаро Ислом тадқиқотлари маркази директори, 1999-2000 йилллар Ўзбекистон Фанлар Академияси гуманитар фанлар бўйича вице президенти хизматининг рахбари лавозимларида ишлади.
Махжудхўжа Нуритдинов нафақат Ўзбекистонда, балки чет давлатларда ҳам кўп йиллар давомида фаолият кўрсатган. Хусусан, Италиянинг Ла-Сапенза университети исломшунослик марказида тизимлик маърузалар қилди. Кейинчалик, 2000-2011 иллар давомида илмий фаолияти АҚШда давом этди. Шу муддатда Америка Биография институти илмий маслаҳатчилар кенгашининг аъзоси (2000й.), Нью-Йорк (АҚШ) фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланган.
2011-2013 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси, 2013-2018 йй. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси мудири, 2018 йил Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Қуръоншунослик ва ҳадисшунослик” кафедраси мудири сифатида фаолият юритган. Ушбу кафедра тугатилгач, 2018 йилдан ҳозирги вақтгача Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
Фаолияти давомида давомот ва клиник ординаторлар билимини назорат қилишни талаб даражасида ташкил этишга эришди ва жамоани уюштира олди. У клиник ординаторларга «Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар», «Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти» фанларидан, «Маънавият» махсус курсларидан маҳорат билан маърузалар ва амалий машғулотлар олиб боради.
Шарқшунослик, манбаъшунослик, араб-мусулмон фалсафаси, илоҳиётшунослик, исломшунослик масалаларига бағишланган 38 та китоб ва монографиялар, 400 дан зиёд илмий ва илмий-оммабоп мақолалар, 12 та ўқув дастури нашр этилган.
Кафедра профессор-педагог ходимлари:

Сулайманова Маъмура Исламовна
доцент, т.ф.н.
Ўқув ишлари бўйича масъул
Сулайманова Маъмура Исламовна, 1952 йил 17 декабрда Тошкент вилоятида туғилган. 1976 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтини “Имтиёзли” диплом билан битирган. Умумий иш стажи 46 йил. 1976 -77 йилларда Ўз.КП. МК қошидаги Партия тарихи институтининг партия архиви бўлимида ишлади. 1977- 1993 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг фалсафа кафедрамида катта лаборант, сўнгра катта ўқитувчи бўлиб ишлади. Кафедрада ишлаш билан бирга,1982 йилда Тошкент давлат чет тиллар институти (ҳозирги Жаҳон тиллар университети) қошидаги аспирантуранинг сиртқи бўлимига ўқишга кириб, 1986 йили тугатди. 1990 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1993 -2001 йилларда Қ.С.Зоиров номидаги Ўзбекистон соғлиқни сақлаш музейида жамғарма бўлимининг бошлиғи бўлиб ишлади.
2001 йил август ойидан ТошВМОИда “Соғлом турмуш тарзи фалсафаси ва тиллар” кафедрасида катта ўқитувчи, 2005 йил август ойидан доцент лавозимини бажарувчи, 2006 йилдан эса “Ижтимоий гуманитар фанлар” кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келмоқда. 90 дан зиёд илмий ва илмий –оммабоп мақолалар, 10 та ўқув дастури ҳаммуаллифидир.

Хидоятов Мақсуд Саидалиевич
катта ўқитувчи, ф.ф.н.
Илмий ишлари бўйича масъул
1954 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбек. 1977 йилда ТошДУ (ҳозирги М. Улуғбек номидаги Миллий университет) тарих факультетининг философия бўлимини тугатган. 1977 - 1985 Беруний номидаги Тошкент Политехника институтининг философия кафедрасининг ассистенти, 1985-1991 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси фалсафа ва ҳуқуқ институтида кичик илмий ходим бўлиб ишлаган. 1989 йилда "ижтимоий философия" мутахассислиги бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1991-1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси КП Марказий Комитетига тегишли Тарих институтида катта илмий ходим, социология бўлимининг мудири лавозимларида ишлаган. . 1992-1993 йилларда. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасининг биринчи котиби бўлиб хизмат қилган. 1993-1995 йилларда Тошкент электротехника алоқа институти философия кафедраси доценти вазифасини бажарувчи, 1995-1997 йилларда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида етакчи илмий ходим, 1999-2000 йилларда УМЕД халқаро МБА дастурининг офис менежери, 2002-2009 йилларда М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети Маданиятшунослик ва ижтимоий педагогика кафедраси катта ўқитувчиси вазифаларини бажариб келган. 2010 йилдан то ҳозирги кунгача Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси вазифасини бажариб келмоқда. Ёшлар социологияси. ижтимоий ҳаётга бағишланган, философия мумммоларига, маданиятшуносликка оид 40 зиёд (шу жумладан 2 дарслик) турли илмий ва методологик ишлар тайёрлаган. 10 та ўқув дастури ҳаммуаллифидир.

Хайдарова Ақида Хуррамовна
ассистент
Маънавият-маърифат ишлари бўйича масъул
Хайдарова Акида Хуррам кизи, 1993йил 7 апрельда Тошкент шахрида туғилган. Ўзбек, олий маълумотли, партия аъзоси эмас. 2019 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети, “Ижтимоий фанлар” факультети, “Фалсафа ва фан методологияси” магистратура йўналишини имтиёзли диплом билан тугатиб, Тошкент Педиатрия тиббиёт инстути, “Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қуриш назарияси ва асослари” кафедраси кабинет мудири лавозимида иш бошлаган.
2020 йил Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси ассистенти лавозимида хозирги кунгача фаолият юритмокда. Фаолияти давомида «Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти» фанидан маҳорат билан маърузалар ва амалий машғулотларни ташкил қилади.
Фалсафа, унинг турли муаммолари, виртуал реаллик каби катор мавзуларда 30 га якин илмий ва илмий-оммабоп маколалар чоп этди, 4 та ўқув дастури хаммуаллифи бўлди.

Саидова Жамила Аминовна
Ассистент
Саидова Жамила Аминовна 1977-йил 31-мартда Тошкент шаҳрида туғилган.
1984 - 1994 йиллар 17-сонли ихтисослаштирилган мактабда ўқиган
1994 - 1996 йиллар МНПУ Москва филиалида экология ва менежмент факултетида таҳсил олган
1996 - 2002 йиллар УЗГУМЛ таржимонлик факултетида таҳсил олган
2002 йилда таржимон-референт мутахассислиги бўйича магистр даражасини олди
2001 - 2002 йиллар ТошМИ-1 да инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган.
2002 - 2004 йиллар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясида инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган.
2004 - 2007 йиллар “Ўзстандарт” агентлигида таржимон бўлиб ишлаган.
2007 - 2009 йиллар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясида инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган.
2009 - 2021 йиллар ТошИУВда Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ассистент-инглиз тили ўқитувчиси лавозимида ишлаган.
2022 йилдан бери ТХКМРМда инглиз тили ўқитувчиси сифатида ишлаб келмоқда.
Фаолияти давомида маҳаллий ва халқаро журналларда “Modern Methods of Teaching English English in Medicine” мавзусида бир қанча мақолалар чоп этган, тиббий инглиз тилидан 5 та ўқув қўлланма ва 2 та қўлланма ёзган, тиббий инглиз тилини ўқитиш бўйича дастурлар ишлаб чиққан.
2020-йил апрелидан бери ЖССТ тавсиялари ва Cовид-19 бўйича халқаро мақолалар таржима қилинган.
Магистратура ва докторантурага кириш имтиҳонларида инглиз тили фани бўйича имтиҳон қабул коммиссияси аъзоси.
ТошВМОИда ўтказиладиган халқаро конференция ва семинарларда халқаро ҳамкасблари билан шахсан ва онлайн тарзда иштирок этади ва таржималарда ёрдам беради.