Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Убайдуллаева Наима Набихановна

Убайдуллаева Наима Набихановна
Кафедра мудираси
Телефон:
ФАКС:
E-MAIL: unaima@mail.ru

ПУЛЬМОНОЛОГИЯ ВА ФТИЗИАТРИЯ  КЛИНИК АЛЛЕРГОЛОГИЯ КУРСИ БИЛАН КАФЕДРАСИ

1978 йилда профессор Убайдуллаев ташаббуси билан  биринчи бўлиб Собиқ Иттифоқда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти қошида пульмонология кафедраси ташкил этган. 2001 йилда кафедра “Пульмонология ва клиник аллергология” кафедраси деб қайта номланган, 2023 йил 7 сентябрдан “Пульмонология ва фтизиатрия, клиник аллергология курси билан” кафедраси деб номланди.

 

 

ТошВМОИ “Клиник пульмонология” кафедраси ходимлари (1978)

 

 

Пульмонология кафедрада фаол ишлаб хизмат қилган ходимлар: профессор Д.Х.Махмудова, Ш.Н.Насиров, доцентлар М.А.Якимова, Б.С.Арипов, ассистентлар т.ф.н.Д.А.Мирякубова, т.ф.д.К.М.Убайдуллаева.

 

 

Академик Абдулла Мухаррамович Убайдуллаев

                                                                  

Убайдуллаев Абдулла Мухаррамович 1934 йил 20 мартда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида дунёга келди.  1952 йили  Тошкент шаҳридаги “Қизил байроқ” орденли 24- сон мактабни аъло баҳолар билан битириб, Тошкент давлат тиббиёт институтига ўқишга кирди. У 1958 йилда институтни  аъло баҳолар билан тамомлади.

1958 -1960 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти (ТошВМОИ) нинг терапия кафедрасида клиник ординатурани, 1961 -1963 йилларда эса аспирантурани тугатгач, 1964 йилдан шу кафедрада ассистент, 1967-1970 йилларда доцент лавозимида фаолият олиб борди. 1965 йилда “Юракнинг турли патологик ҳолатларида декомпенсация ривожланишининг асосий сабаблари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

1971-1974 йилларда Москвада академик  А.Л.Мясников номидаги Кардиология институтида докторанти бўлиб, илмий изланишларни давом эттирди ва 1974 йилда  «Артериал гипертониянинг турлича шаклида атросклерозни клиник биокимёвий ўрганиш” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ёқлади.

 Абдулла Убайдуллаев 1975 -1986 йилларда ТошВМОИда терапия факультети декани, сўнгра даволаш ишлари бўйича проректор лавозимида хизмат қилди. 1978 йилда шу институт қошида  собиқ иттифоқда илк бор биринчилардан бўлиб клиник пульмонология кафедрасини ташкил этди ва ўзи шу кафедрага раҳбар этиб тайинланди. 1979 йилда олимга профессорлик илмий унвони берилди, 2000 йилда эса ЎзР Фанлар Академиясининг академиги бўлиб сайланди.

 Профессор А.М.Убайдуллаев 1986 -2010 йилларда  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фтизиатрия ва пульмонология илмий – текшириш институтига раҳбарлик қилди.  Олим институтда илмий ва амалий ишлар кўламини кенгайтирди. Ўзбекистонда бу олим раҳбарлигида Марказий Осиёда ягона бўлган пульмонология хизмати ташкил этилди. Республикада иқтидорли ёш фтизиаторлар ва пульмонологлар тайёрланди. Институт клиникасида 60 ўринлик пульмонология  бўлимини ташкил қилди ва Германиянинг R. Eger  фирмасида тайёрланган собиқ иттифоқда биринчи бўлиб замонавий функционал диагностика аппаратлари (спирограф, эускрин, мастерлаб, пневомоскоп, пневмоскринг, бронхоскоп) ва физиотерапевтик аппаратлар билан жиҳозлашда жонбозлик кўрсатди.

Академик А.М.Убайдуллаев  Ўзбекистонда пульмонология ва фтизиатрия соҳасида етакчи олим ҳисобланади. Олим ўз шогирдлари билан биргаликда Ўзбекистонда сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалиши (эпидемиологияси),   клиник шакллари ва касаллик асоратларини, айниқса қишлоқ хўжалигида, жумладан пахтакорлар, тамакичилар, сабзаводчилар орасида ушбу касалликларнинг тарқалиши ва қишлоқ хўжалигида кенг ишлатиладиган заҳарли кимёвий воситаларнинг нафас аъзоларига таъсирини ҳар томонлама ўргандилар. Абдулла Мухаррамовичнинг соҳа ривожидаги жонкуярлиги туфайли, Ўзбекистонда экологик ва гериатик пульмонология йўналиши ташкил топди ҳамда сил касалликларини олиб боришда Ўзбекистонда (Республикада)   контингентлар орасида янги диспансер гуруҳларни ташкил этиш “оилавий сил” ўчоқларини ҳар томонлама ўрганиш, ўпка касалликларига қўшилиб келадиган ёндош хасталиклар, айниқса, беморда қандли диабет мавжуд бўлганда янгича даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни бажарди.

 Профессор А.М.Убайдуллаев 700 дан ортиқ илмий иш, жумладан 20 та монография ва қўлланмалар, 10 та ихтиро ва 40 та услубий ҳужжатлар муаллифи бўлиб, жами олган 120 та турли хилдаги сертификатларнинг 20 таси хорижий давлат ташкилотлари томонидан берилган. Олимнинг “Функциональная диагностика органов дихания” (2000), “Бронхиальная астма” (2002), ва “Нафас органлари касалликлари” (2004 ва 2009), “Сил касаллиги” қўлланмаси (2009) Ўзбекистон врачлари учун даструламал ҳисобланади.

Профессор А.М.Убайдуллаев Ўзбекистонда пульмонология илми ва хизмати мактабини яратган. «Пульмонология» ва «Фтизиатрия» ихтисоси бўйича 25 нафар фан доктори ва 39 нафар фан номзодларини тайёрлади. Ҳозирги кунда унинг шогирдлари нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё республикалари, Россия, Чехия, Канада ва АҚШда фаолият олиб бормоқда.Уларнинг кўпчилиги  таниқли пульмонолог ва фтизиатрлар бўлиб етишганлар.

 А.М.Убайдуллаев дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида, 70 дан ортиқ шаҳарларида, жумладан, Франция, Англия, АҚШ, Австрия, Германия, Италия, Испания, Хиндистон, Туркия, Озарбайжон ва барча Марказий Осиё республикаларида ўтказилган халқаро илмий - амалий анжуман ва конгрессларда фаол иштирок этиб, Ўзбекистондаги пульмонология ва фтизиатрия фани ютуқларини намойиш этди, ўз билим ва тажрибаси билан ўртоқлашди.

 

А.М.Убайдуллаевнинг ташаббуси билан Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг етакчи  пульмонологлари иштирокида жуда кўп марта илмий-амалий анжуманлар, съезд ва симпозиумлар ташкил этилди.

2008 йил 5- 8 май кунлари Тошкент шаҳрида кўп хориижлик олимлар иштирокида IV Евроосиё респиратор жамияти   Конгрессини ва V Марказий Осиё пульмоноглари Ассоциацияси Конгрессини ташкил қилиш ва ўтказишда жонбозлик кўрсатди. Ушбу ажуманга ташриф буюрган мутахассислар сони 1200 нафардан ортди.

Убайдуллаев А.М. «Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии»  журнали бош муҳаррири, РФАнинг  « Туберкулёз и болезни легких»  ҳамда  «Ўзбекистон тиббиёт журнали» , «Саломат бўлинг» журнали таҳририят аъзоси.

Профессор А.М.Убайдуллаеа Россия пульмонологлар жамияти (Москва), Европа пульмонологлар жамияти (Париж), Халқаро     сил ва бронх-ўпка касалликларига қарши курашиш жамияти  (Париж) аъзоси, Ўзбекистон фтизиатрлар ва пульмонологлар жамияти раиси.

Давлатимиз Абдулла Мухаррамович Убайдуллаевнинг врачлик, устозлик, илмий-педагогик ва жамоатчилик фаолиятини муносиб тақдирлади. 1997 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тиббиёт ходими», 2004 йили эса «Йилнинг энг яхши шифокори»  мукофоти соҳиби бўлди.  2007 йилда  академик Абдулла Убайдуллаев «Буюк хизматлари учун» ордени билан  тақдирланди. Шунингдек, 2005 йилда Россия Фанлар Академияси «Фахрий доктори» унвонига сазовор бўлди.

Профессор А.М.Убайдуллаев  ҳозирги кунда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Пульмонология  кафедраси профессори лавозимида фаолият олиб бориб, мамлакатимиз шифокорларига пульмонология фанини замонавий технологиялар ёрдамида ўқитиб, уларга ўз малака ва кўникмаларини ўргатиб келмоқда.

 Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда балки жаҳон тиббиёт аҳли орасида ҳам профессор Абдулла Мухаррамовичнинг номи алоҳида эҳтиром билан тилга олинади.  Жамиятимиз равнақи йўлида, айниқса Ўзбекистон тиббиёти юксалишида тинимсиз меҳнат қилаётган таниқли олимнинг ҳаёти ва иш фаолияти  ҳар бир тиббиёт ходими  ва ўсиб келаётган ёш авлод учун ибрат намунасидир.

Академик А.М.Убайдуллаев 2022 йилда Марказ директори профессор Х.А.Акилов рахбарлигида  профессор К.С.Заиров номидаги Тиббиёт музеида “Ўзбекистонда фтизиатрия ва пульмонология мактаби” номли хона ташкил қилинди. Бу хонага ташриф қилган шифокорлар, хамма тиббиёт ходимлари фтизиатрия ва пульмонологияга алоқадор бўлган керакли маълумотларни оладилар.

 

 

Академик А.М.Убайдуллаев.

Орден “Буюк хизматлари учун, 2007 йил”

 

 

         2023 йилда кафедра Пульмонология  ва фтизиатрия клиник аллергология кафедраси деб қайта номланган, кафедрани т.ф.д., доцент Убайдуллаева Н.Н. бошқариб  келмоқда. Убайдуллаева Наима Набихановна 1989 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтининг даволаш факултетини тугатди. 1990 - 1991 йиллари Узбекистон Согликни саклаш бош бошкармаси  Шайхонтохур тумани худудий тиббий Бирлашмаси Ибн Сино номли 1-шахар клиник  шифохонасида   интернатура,   1991-1997 йил ординатор  булиб ишлади. 1997 - йилнинг октябрь ойидан бошлаб Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг пульмонология кафедрасида аспирантурада ўқиди, кейин шу кафедрасининг катта лаборанти, ассистенти, доцент ва кафедра мудири лавозимларида хозирги кунгача ишлаб келяпти. Убайдуллаева Наима Набихановна 2001  йилда «Курение как предиктор возникновения гиперреактивности бронхов и бронхиальной обструкции» мавзусида номзодлик диссертациясини ва 2018 йилда “Сурункали обструктив ривожланиши ва ривожланишининг прогноз қилувчи ва маркерлари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. ёклади. 2016 йилдан бошлаб клиник аллергология курси билан пулмонология кафедраси мудири.

 Убайдуллаева Наима Набихановна  кўп йил давомида кафедранинг ўқув ишлари буйича маьсул булиб, Республикамиз пульмонолог ва аллерголог шифокорларига уз сохалари буйича билимларини оширишларида юкори малакали мураббий ва шу соханинг етук мутахассиси эканлигини курсатди. Кафедрада ўтқазилаётган ўқув циклларида юкори мазмунли маьрузалар ўкиш билан бирга, кафедранинг ўкув методик илмий ва даволаш  ишларида актив қатнашади.

Ўз илмий ишларида олган натижаларини Республикамиз пульмонологларининг амалий фаолиятларига тадбик этиб, беморларга юкори савияда ташхис куйиш ва даволашларида ёрдам бераяпти. Унинг педагогик фаолияти факатгина кафедра курсантлари доирасида чекланмай, республика вилоятлари согликни саклаш тизимидаги умумий амалиет шифокорлари  учун утказилаётган халкаро тренингларда хам фаол иштирок этмокда.

Убайдуллаева Наима Набихановна грант асосидаги 2та илмий лойихага рахбарлик килган:  2009-2011 йилларда  № АТСС-30-5  «Тамаки чекувчи беморларда сурункали обструктив ўпка касаллиги (СОЎК) нинг тарқалши, клиникаси ва патогенезининг ўзига хос хусусиятлари» ва 2012-2014 йилларда № АДСС-27.4 «Усмирлик ва етуклик даврида респиратор холатга таъсир килувчи омил сифатида чекиш омилини таъсирини урганиш ва профилактика чора тадбирлари».

   Н.Н.Убайдуллаева республикада ва хориж мамлакатларида чоп этилган 150 дан ортик илмий иш муаллифи ва 4 та методик кулланма муаллифдоши. У уз малакасини Москва, Санкт-Петербург, Казань, Уфа шахарларида оширган, хамда бир катор Халкаро конгрессларда (БАА (Дубай)Чехия, Австрия, Германия, Голландия, Испания, Швеция) катнашган. Шу билан бир каторда республикада утказилган халкаро ва республика илмий анжуманларининг ташкилотчиси ва иштирокчиси хамдир.

 

PhD, асс. Ташметова Г.Т.

 

 

1997 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

1998-1999 йилларда 42-сонли оилавий поликлиниканинг маслаҳат бўлимида ревматолог; 1999-2001 йилларда 35-сонли оилавий поликлиникада кардиолог бўлиб ишлаган. 2001-2003 Тошкент врачлар малакасини ошириш институти пульмонология кафедрасида клиник ординатурада, 2004-2006 йилларда шу кафедрада аспирантурада таҳсил олган.

Академик А. M. Убайдуллаев раҳбарлигида сурункали обструктив ўпка касаллигини эрта ташхислаш соҳасида тадқиқотлар бошлаган.

2006 йилдан ТошВМОИ пулмонология кафедрасида дастлаб стажёр ўқитувчи, 2008 йилдан эса ассистент лавозимида ишлаб келмоқда.

Ҳар йили миллий ва халқаро форумлар ишида маърузалар билан қатнашади.

У бир неча марта хорижда пулмонология сохаси бўйича малакасини оширди: Дубайда (2007) функционал диагностика жиҳатларини ўрганиб; Москвада (2011, 2014) респиратор касалликлар бўйича ХХI ва ХХII Миллий Конгресслар ишида иштирок этган. Европа респиратор жамияти конгрессларида мунтазам иштирок этади. 2021 йил кандидатлик диссертациясини ёқлаган.

 

PhD, асс. Ташметов Х.М.

 

 

2000 йилда Тошкент тиббиёт институтининг тиббиёт факултетини тамомлаган. Талаба вактида Тошкент шаҳар 1-шаҳар клиник шифохонасининг пулмонология бўлимида тиббиёт оғаси вазифасида ишлаган.

2000-2001 йилларда 35-сонли оилавий поликлиникада умумий амалиёт шифокори лавозимида ишлаган. 2001-2003 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг пулмонология ва клиник аллергология кафедрасида аспирантурада таҳсил олган, 2003-2008 йилларда лаборант, 2008-2010 йилларда стажёр ўқитувчи, 2010 йилдан ТошВМОИ пулмонология кафедрасида ассистент лавозимида ишлайди. 2023 йилда «Хавф омилларининг ёшлар нафас олиш тизимининг ҳолатига таъсири ва профилактика усулларини оптималлаштириш» мавзусида тиббиёт фанлари бўйичафальсафа фанлари доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. Пулмонология бўйича 52 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилган.

 

 

 

 

 

 

 

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-