Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Зарединов Дамир Арифович

Зарединов Дамир Арифович
т.ф.д. профессор, Кафедра мудири
Телефон:
ФАКС:
E-MAIL: zda@tipme.uz

Тиббиёт ходимларни касбий малакасини ривожлантириш маркази

“ГИГИЕНА ВА РАДИАЦИОН ХАВФСИЗЛИК КАФЕДРАСИ

Кафедра 1963 йилда ташкил этилган.

 

ДАМИР АРИФОВИЧ ЗАРЕДИНОВ

(тиббиёт фанлари доктори, профессор)

 

 

Тошкент давлат тиббиёт институтининг санитария-гигиена факултетини тугатган (1974 йил). Д.А.Зарединовнинг доимий тадқиқот йўналиши - радиациявий хавфсизлик ва гигиена йўналишлари бўлиб, ушбу иш натижалари биринчи номзодлик учун, кейин эса докторлик диссертациялари учун асос бўлди. Ўқув жараёнини оптималлаштириш нуқтаи назаридан кафедранинг илмий-педагогик фаолиятини фаоллаштирди. Радиацион гигиена фанида ва амалиётида доимий равишда ўзини-ўзи такомиллаштириш, шунингдек, АҚШ, Япония, Россия, Германия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Эрон, Украина ва бир қатор мамлакатларнинг ядро марказлари ва тиббиёт муассасаларида кўп маротаба амалиёт ўташи Д.А. Зарединовни ушбу соҳанинг таниқли мутахассиси бўлишга имкон берди.

Д.А. Зарединов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош радиологи лавозимига тайинланган (ҳозирги кунгача ишлаб келмоқда). Унинг ташаббуси ва бевосита иштирокида радиациявий хавфсизлик бўйича 34 та халқаро мактаб ўтказилди; иккита махсус мавзунинг илмий раҳбари ва Республиканинг радиациявий ва ядровий хавфсизлиги муаммолари бўйича бешта халқаро дастурнинг координатори. 2000 йилдан МАГАТЭ Халқаро ташкилотида маърузачиси.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси. 320 дан ортиқ илмий ишлар, Ўзбекистон Республикасининг “Радиацион хавфсизлик тўғрисида”ги қонуни, 25 та СанПиН, 34 та услубий тавсиялар, 5 та ВДНКҳ бросчуралари, 2 та ихтиролар, 10 та рационализаторлик таклифлари, 3 та китоб ва радиациявий хавфсизлик ва гигиена бўйича 12 та ўқув қўлланмалари (тиббиёт олий ўқув юртлари курсантлари ва талабалари учун) муаллифи.. Унинг раҳбарлигида 4 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинган ва 4 та докторлик диссертацияси тайёрланмоқда.

Кўп йиллик тарих давомида кафедрада амалиёт мутахассислари, ўқитувчилар  ва илмий ходимлардан иборат юқори малакали жамоа шаклланган.

 

 

ХУДАИБЕРГАНОВ АНАТОЛИЙ САГАТБАЕВИЧ

(тиббиёт фанлари доктори, профессор)

 

2005 йилдан кафедра профессори. ЖССТ/БМТ Европа минтақавий бюросининг (Копенгаген) овқатланиш бўйича миллий координатори, Сошран (АҚШ, 2002) мукофоти совриндори, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг овқатланиш гигиенаси бўйича бош мутахассиси (1993-2021) ва диеталогия бўйича (2010-2019). Исте'фодаги подполковниги. Ўзбекистон Республикасининг ЖССТга аʼзо бўлиши бўйича санитария ва фитосанитария чоралари бўйича ишчи гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Озиқ-овқат хавфсизлиги дастури бўйича ишчи гуруҳи, Кодекс Алиментариус Миллий қўмитаси аʼзоси. 200 дан ортиқ илмий ишлар, 3 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма ва 12 дан ортиқ миллий санитария меʼёрлари, қоидалари ва гигиена меʼёрлари муаллифи. Унинг раҳбарлигида 5 та номзодлик ва 1 та докторлик диссертациялари ҳимоя қилинган.

САЛОМОВА ФЕРУЗА ИБОДУЛЛАЕВНА

(тиббиёт фанлари доктори, профессор)

 

200 дан ортиқ илмий ишлар, 6 та монография ва 8 та дарслик муаллифи. “Йилнинг энг яхши шифокори” кўрик-танловининг республика босқичида “Энг яхши дотсент” номинатсиясида 2-ўрин (2019), “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инноватсион лойиҳаси” II Республика танловида иштирок этиб, ғолиб бўлди. Тошкент шаҳар босқичида (2019), “Кореа Халқаро аёллар ихтиролари кўргазмаси 2021” Корея халқаро аёллар кўргазмасида 2-ўринни эгаллади (КИWИЕ-2021, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 30 йиллиги” эсдалик медали билан тақдирланган (2021). ), “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси-2021” республика танловида биринчи ўринни эгаллади. Ф.И.Саломова раҳбарлигида 2 нафар тиббиёт фанлари доктори тайёрланди

 

БАКИЕВ САИДАМИН АЛИМОВИЧ

(техника фанлари доктори, профессор)

 

1966 йилда Москва давлат университетининг физика факултетини тамомлаган. 1973 йилда Москва давлат университетининг Ядро физикаси институтида (Москва шаҳар, Россия Федерасияси) номзодлик диссертациясини ва 1993 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Илмий ишлар турли объектларни элементар таҳлил қилиш учун нейтронларни фаоллаштириш усулларини ва технологик жараёнларни бошқаришнинг ядро-физик усулларини ишлаб чиқишга бағишланган. 100 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган. Унинг раҳбарлигида 2 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинган. Мерфология бўйича 3 та китоб муаллифи. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг “Самарали фаолияти учун” кўкрак нишони билан тақдирланган. Унинг фаолияти бир қатор хорижий биографик энсиклопедияларда келтирилган.

 

ТОШПУЛАТОВА ГЎЗАЛ АЛИЕВНА

(тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходими, дотсент)

 

 

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази "Гигиена ва радиацион гигиена" кафедра досенти, Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг илмий котиби, физик омиллар лабораторияси мудири. 1986-1995 йиллар СГКК ИТИ клиникасида офталмолог; 1986-2017 йиллар пеститсидлар ва минерал ўгʻитлар токсикологияси, саноат токсикологияси, физик омиллар лабораторияларида кичик илмий ходим, илмий ходим, катта илмий  лавозимларида ишлаган. 2001 йилда номзодлик ва 2017 йилда докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган. 150 га якин хорижий ва республика илмий нашрларда муаллифи (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтироси учун берилган 6 та патент; 20 тадан ортик санитария коидалари ва нормативлари, услубий ва укув қўлланмалар, тавсияномалар, кўрсатма ва ахборот хатлари).) ва бир қатор илмий лойиҳаларнинг ҳаммуаллифи. 1-та докторлик (PhD) дисертасияси раҳбари. СГКК ИТИ  илмий кенгаши нинг илмий котиби. 2011 йилдан ва ҳ.в. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматинининг Санитария-эпидемиология хизмати фаолиятига оид техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш Қўмитаси котиби ҳисобланади. "Техник воситаларнинг электромагнит мослашуви бўйича умумий техник регламент" лойиҳасини ишлаб чикиш бўйича ; "Шовқинли ифлослантириш билан курашиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини ишлаб чикиш бўйича ишчи гурухлари а'зоси.

 

ИСРОИЛОВА ГУЛИДА МАРАТОВНА

(тиббиёт фанлари номзоди, доцент)

 

 

2004 йилдан "Гигиена ва радиацион гигиена" кафедраси катта ўқитувчиси. 1992 йилда 2-Тош Давлат тиббиёт институтининг санитария-гигиена факултетини тамомлаган. 1992 йилдан 2004 йилгача 2-Тош Давлат тиббиёт институти “Овқатланиш гигиенаси” кафедраси ассистенти. 2004 йилда “Ўзбекистон шароитида юрак ишемик касалликларининг алиментар профилактикасини гигиеник асослаш ва беморларнинг овқатланишини коррексия қилиш” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

“Ўзбекистон Республикада гўштни қайта ишлаш корхоналарида маҳсулот ифлосланишининг хавф омилларини камайтириш учун хавфсизлик мезонларини гигиеник асослаш” мавзусида докторлик диссертацияси устида илмий изланишлар олиб боради.

Ишлаган даврда 68 та илмий мақолалар муаллифи, шулардан: 38 та - макола ва тезислар; 1 та - монография; 8 та - ўқув- қўлланма, 2 та – услубий тавсияномалар, 8 та – СанҚваМ, 1 та - рационализаторлик таклифл. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, “Энг яхши доцент” номинатсияси совриндори.

 

ЛИ  МАРИНА ВЛАМИРОВНА

(тиббиёт фанлари доктори, катта ўқитувчи, илмий-тадқиқот радиологик лаборатория рахбари )

 

2017 йилдан буён "Гигиена ва радиацион гигиена" кафедрада ишлаб келмоқда, 60 дан ортиқ илмий мақолалар, 7 та услубий тавсиялар ва 8 та ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. 2020-йилда “Ичимлик сувининг радиацион хавфсизлигини гигиеник таъминлаш” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.  “Ўзбекистон Республикасининг замонавий тиббий радиологиясида радиатсиявий ҳимоя тизимини такомиллаштириш йўллари”  (Dsc) диссертатсиясини ҳимоя қилган. Тожикистон Миллий фанлар академияси томонидан ўтказилган “Фан, инновация ва технология ривожида олима аёлларнинг ўрни” ИИ халқаро илмий-амалий конференциянинг “Маъруза мавзусини профессионал очиш” номинатсияси ғолиби (2021). Тарас Шевченко номидаги Киев Миллий университети томонидан ўтказилган “Тиббий физика – ҳозирги ҳолат, муаммолар ва ривожланиш йўллари” Х-халқаро конференциясининг “Энг яхши маърузаси” ғолиби (2021). МАГАТЭ, ЖССТ, ОССЕ эксперт-маслаҳатчиси, шунингдек, Европа Иттифоқининг Кимёвий, биологик, радиатсиявий, ядровий хавфсизлик бўйича малака ошириш маркази сув хавфсизлиги марказининг минтақавий ҳамраиси ҳисобланади. У малакасини чет элда оширди (Германия, Россия Федератсияси, Беларусия, Словакия).  КОИCАнинг “Юқумли касалликларни назорат қилишнинг интегратсиялашган тизимини яратиш учун соғлиқни сақлаш сиёсати ва бошқаруви салоҳиятини ошириш” тренингида таҳсил олди (2021). Инглиз тили ўқув курсларини тамомлаб, қуйидаги сертификатларига эга бўлди: “Энглиш фор Сcиенcе” (2021, Ўзбекистон Республикаси Инновациялар вазирлиги), “Медиcал Энглиш” (2020, онлайн, РФ), “Энглиш Лангуаге” (2019, Халқаро ўқув маркази). “ГРБ”, Тошкент).

 

АЛИМУХАМЕДОВА ЗУЛХУМОР ТАХИРОВНА

(тиббиёт фанлари номзоди, ассистант, «Ўзбекистон Темир Йўллари» Акциядорлик Жамияти Марказий Санитария Эпидемиология Станциясининг Санитария Гигиена Лабораториясида бўлим мудири)

 

 

1989 йил Тошкент Давлат дорил-фунуннинг биология куллиётининг имтиёзли тугатиб, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги қошидаги эпидемология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти иммунолония лабораториясида катта лаборант лавозимида иш бошлаган. Иш жараёнида биокимёвиий таҳлил усулларини қунт билан ўрганди. Тиббиёт амалиётида  кўлланиладиган дори воситаларининг баъзи патолагик ҳолатларда меъда-ичак фаолиятига бўлган таъсирини ўрганишда мустақил иш бошлаб, 1998 йил Фан Номзоди диссертациясини мувофақиятли ҳимоя килди. Иш фаолиятини 1999 йилда Санитария Эпидемиология Станциясининг Санитария Гигиена Лабораторияси Коммунал бўлимида врач лаборант лавозимида доимий равишда ўз малакасини, илмий – назарий савиясини ошириш устуда ишлаб келган. 2006 йилдан шу кунга қадар «Ўзбекистон Темир Йўллари» Акциядорлик Жамияти Марказий Санитария Эпидемиология Станциясининг Санитария Гигиена Лабораториясида бўлим мудири лавозимида ишлаб келмоқда. 2014 йилдан "Гигиена ва радиацион гигиена" кафедрасининг ассистенти лавозимида ишлаб келмокда. 18 ортиқ илмий мақолалар чоб этган.

 

ШАМСУТДИНОВА МАВЛУДА АМАНУЛЛАЕВНА

(стажёр-ўқитувчи, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Санитария-гигиена лаборатория мудири)

 

1994 йилда Тошкент давлат тиббиёт интитутини санитария-гигиена факултетини санитария-гигиена ва эпидемиология врачи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2015 йилдан "Гигиена ва радиацион гигиена" кафедрасининг стажёр-ўкитувчи лавозимида, кейинчалик ассистент лавозимида ишлаб келмокда. Ўзбекистон Республикаси Соклигни Сақлаш Вазирлигининг санитария-гигиена лабораторияси бўйича бош мутахассиси ҳисобланади. Хизмат фаолияти давомида лаборатория фаолиятда кўплаб замонавий таҳлил усулларини жорий этилишида ўз ҳиссасими  қўшиб келмоқда. Санитария-эпидемиология хизматига тааълуқли барча санитария нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник регламентлар ишлаб чиқилишида иштирок этади. Ҳудудий лаборатория ходимларини врачлар малакасини ривожлантириш марказида ўқитиш, қайта тайёрлаш, бирламчи ихтисослашув жадвалларини тузишда иштирок этади. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалари лабораториялари мутахассисларининг лаборатория мажмуаси базасида иш жойида доимий равишда ўқитиб борилишида фаол иштирок этади. Уз иш фаолияти  давомида санитария-гигиена лабораториясида  озик-овкат махсулотларида, тупроқ ва сувларда, ҳалқ истеъмол молларида,ювиш воситаларида,атмосфера ва ишчи хавосида 946 тадан ортиқ тахлилларни тадбиқ этган. Мамлакатимизда санитария-эпидемиология хизматини ривожлантириш мақсадида, уста-шогирд анъанаси асосида ёш кадрларни тайёрлашда ўз зиммасига қўйилган вазифаларни адолатли бажариб келмоқда.

 

 

ЭШМУРАДОВ ОТАБЕК УМАРОВИЧ

(ассистент, Радиация хавфсизлиги бўйича мутахассис)

 

 

2014 йилдан "Гигиена ва радиацион гигиена" кафедрасининг стажёр-ўкитувчи лавозимида ишлаб келмокда. АҚШ Энергетика вазирлиги ва АҚШнинг Аргонна миллий лабораториясида МАГАТЭ ҳомийлигида касбий тайёргарликдан ўтган. Шунингдек, Австрия, Беларус, Япония, Чехия, Корея Республикаси, Россия Федератсияси ва Ҳиндистоннинг турли институтларида таҳсил олган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология хизматининг радиатсиявий хавфсизлик бўлимларида турли лавозимларда ишлаган. 2020-йилда “Истеъмол қилинган ёқилғи билан ишлаш хавфсизлиги ва радиоактив чиқиндилар билан ишлаш хавфсизлиги тўғрисида”ги қўшма конвентсиядан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг иккинчи миллий маърузасини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган. 2021-йилда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик номидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси учун Асосий дастурни (2022-2027) ишлаб чиқиш учун масъул бўлган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан Швецариянинг Тропик ва жамоат саломатлиги институти ва унинг маҳаллий ҳамкор консалтинг компанияси ИСИДАнинг қисқа муддатли хизмат кўрсатиш лойиҳасида атроф-муҳит ва ижтимоий саломатлик масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида иштирок этди ва Орол бўйида соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш бўйича техник-иқтисодий асослаш ишларини олиб борди. Радиацион хавфсизлик масалалари буйича кафедрада дарсларни мунтазам равишда олиб боради. Бу йўналишда 4 та мақола ва 2 та тезислар муаллифи.

 

КАРИМОВ ОЙБЕК ЗАФАРОВИЧ

(стажёр-ўқитувчи, Радиация хавфсизлиги бўйича мутахассис)

 

 

2014 йилдан "Гигиена ва радиацион гигиена" кафедрасининг стажёр-ўкитувчи лавозимида ишлаб келмокда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология хизматининг радиатсиявий хавфсизлик бўлимларида турли лавозимларда ишлаган. Хозирда Ўзбекистон Республикаси Президент девони хузуридаги тиббиет бош бошкармасининг санитарии эпидемиология назорати бошкармасида токсикология лабораториясида Санитария врачи радиотоксикологи. Саноат корхоналари фаолияти давомида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг гигиеник жиҳатларини ўрганади. Бу йўналишда 4 та мақола ва 6 та тезислар муаллифи.

 

КОДИРОВ ДИЛМУРОД АЛИМХОН ЎҒЛИ 

(ассистент, илмий-тадқиқот радиологик лаборатория мудири  )

 

 

2013-2018 йиллар Тошкент Тиббиёт Академияси “Тиббий профилактика” йўналиши бакалаври. 2019-2021 йиллар Тошкент Тиббиёт Академияси “Радиацион гигиена” йўналиши магистри. Магистрлик иши   “Компютер томограф нурланиш таъсирини  “А” тоифага нисбатан гигеник баҳолаш”. (Тошкент шаҳар мисолида) мавзусида химоя қилинган. Магистирлик иши бўйича 2 та мақола нашир қилинган.  2018 йилдан хозирги вактгача Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги илмий-тадқиқот радиологик лабораторияси мудири лавозимида ишлаб келмойда. 2021 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази "Гигиена ва радиацион гигиена" кафедрасининг асситенти.

 

Кафедранинг жойлашган жойи: Тошкент ш., Паркент кўчаси, 51-уй, (71)268-17-10;

1. Кафедранинг ўқув жараёнига масъул – т.ф.н. Исроилова Гулида Маратовна. Уяли телефон +998977626988.

2. Манавият -маърифат учун масъул  - т.ф.д., профессор Худайберганов Анатолий Сагатбаевич. Уяли телефон +998908086272.

3.  Илмий ишлар  ва хорижий алокалар бўйича жавобгар - т.ф.н., катта ўқитувчи Ли Марина Владимировна. Уяли телефон +998909084737.

4. Бакиев Сайдамин Алимович - т.ф.д., профессор, касаба уюшмаси. Уяли телефон +998933976397

5. Асбоб-ускуналарига ва жихозларга жавобгар - Кодиров Дилмурод Алимхонович . Уяли телефон +998977415118.

 

Ду
08:00 - 17:00
Се
08:00 - 17:00
Чо
08:00 - 17:00
Па
08:00 - 17:00
Жу
08:00 - 17:00
Ша
-
Як
-