Девонхона мудири
Девонхона мудири бошқарув ходимлар таркибига кириб, марказ директори буйруғига асосан ишга қабул қилинади ва лавозимидан озод этилади.
Девонхона мудири бевосита Марказ директорига бўйсунади.
Девонхона мудири иш жойида бўлмаганда (меҳнат таътили, хизмат сафари, меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли ва бошқа сабабларга кўра) унинг хизмат вазифаларини директор томонидан тайинланган бошқа тажрибали ходим бажаради.
Девонхона мудири лавозими малака талаблари:
олий таълим муассасаларида бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиш;
намунавий, шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиш;
олий маълумот ёки ўрта-махсус юридик маълумотга эга бўлиш;
зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш.
Девонхона мудири билиши керак:
Иш юритишни ташкил этиш, йиғмажилдлар номенклатурасини шакллантириш, доимий ва вақтинча сақланадиган йиғмажилдларнинг рўйхатларини, йиғмажилдларни архивга топшириш муддатлари ва тартибини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999-йил 12-январдаги “Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарори ва девонхона фаолиятига тегишли бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, Академия йиллик ва истиқболи режаларини, Академия Устави, Ички тартиб қоидалари, Кенгаш қарорлари, марказ директори, девонхона низоми ҳамда ушбу йўриқномани;
меҳнат ва ўқув интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидалар иш юритиш тартиб қоидаларини, ёнғиндан сақлаш қоидалари ва меъёрларини.
Девонхона мудири хизмат вазифлари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999-йил 12-январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларини марказда бажарилишини таъминлаш;
иш юритиш ва электрон ҳужжат алмашинувини таъминлаш;
Марказга келувчи ҳужжатларнинг тўғри ҳисобга олиш, ўз вақтида қайд этилиши ва ижрочиларга топширилишини ташкил этиш;
Марказдан чиқувчи ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлаш;
Директор номига келувчи ҳужжатларни қабул қилиб олиш, автоматлаштирилган девонхона базасига белгиланган тартибда киритиш, уларни варақчага қайд этиш ва маълум қилиш учун топшириш;
девонхонада рўйхатга олинган барча ҳужжатларга ижрочи – таркибий бўлинма бошлиқларининг фамилияси ва ижро этиш муддатини белгилаб устхат (резолюция) тайёрлаш;
Директор кўрсатмасига мувофиқ ҳужжатларни ижро этиш учун юбориш;
Директор (ўринбосари) имзоси билан юбориладиган ҳужжатлар қайд этилиб, тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш;
кирувчи хат-хабарларни, Марказ реквизитлари ёзилган босмахона бланкаларини қатъий ҳисобини олиб бориш;
ижро этилган ҳужжатларни йиғмажилдларга тикиб қўйиш; таркибий бўлинмаларда муҳр ва штамплар ҳисобини юритиш; архив иш юритувини таъминлаш;
идоравий ҳужжатларни сақланишини таъминлаш бўйича эксперт комиссияси ишини ташкил қилиш ва назорат қилиш;
иш юритишда тугалланган ҳужжатларни идоравий ҳужжатларни архивга топшириш учун расмийлаштириш; Марказ Устави, Ички тартиб қоидалари, Кенгаш қарорлари, ректор буйруқларига риоя этиш.
Девонхона мудири ҳуқуқлари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999-йил 12-январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларини бажарилиши юзасидан таркибий бўлинмалардан ҳужжатлар ижросини талаб қилиб олиш;
таркибий бўлинмалар томонидан юқори ташкилотлардан келган топшириқларни ўз вақтида бажарилмаслиги ва “Назорат” белгили ҳужжатларни муддатини асоссиз равишда ўтказиб юбораётган маъсулларга чора кўриш учун раҳбарга билдиришнома киритиш.