2022 йилдан бошлаб Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш кафедраси доценти, т.ф.д. А.К.Хамраев раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Жаҳон банкининг “Ўзбекистон Республикаси миллий инновацион тизимини модернизациялаш” (MUNIS) лойиҳаси доирасида молиялаштирилган “Жанубий Орол бўйи минтақасида сил билан касалланишнинг этногеографик хусусиятлари” мавзусидаги (REP-19022022/142) халқаро илмий грант амалга оширилмоқда.
2023-2025 йилларда У.Ф.Насирова раҳбарлигида “Чала туғилган болалар касалликларини олдини олиш мақсадида башоратлашнинг янги усулини ишлаб чиқиш” амалий гранти амалга оширилмоқда.